3:43

Ёшлар вақти 4

MP3

Ассалому алайкум радиомиз мухлислари. Хурматли ёшлар сизлар билан яна учрашганлигимиздан бағоят мамнунмиз. Азиз тингловчи келинг бугун сизлар билан Худованд яратган дунёда содир бўлаётган ишлар хақида сухбатлашайлик. Бизга маълумки хозирги кунда дунёда олти милиард одам яшайди. Шулардан кўпчилиги Худовандга ишонадиган инсонлар. Минг афсуски қанчадир фоизи умуман Худони билмайдиган инсонлардир десак хам бўлади.

Шунга қарамай Худованд хамма инсонларни асраб келмоқда. Бунинг асосий сабабларидан бири Худованднинг инсонларга бўлган севгисидир деб биламиз. Шунга қарамай дунёдаги одамлар айрим пайтларда Худовандга ёқмайдиган ишларни қилишади. Худо инсонларга берган ўнта амри бор. Анашу амирларда инсонлар Худо олдида қандай юришлари кераклиги айтилган. Шунга қарамай дунёда инсонлар турли жиноятлар қилишмоқда.Масалан одам ўғирлаш, зўрлаш, ўғирлик, гиёхвандлик. Бу руйхатни кўплаб келтиришимиз мумкин.Лекин манашу айтиб ўтилган ишларнинг биронтаси хам Худовандга туғри келмайди ва Худованд хохлайдики хар-бир инсон Унинг олдида тўғри бўлишини.

Агар бирон яхшироқ жойга ишга жойлашмоқчи бўлсангиз албатта кимгадир пора беришингиз зарур.ёки даволанмоқчи бўлсангиз хам, яхши врачни танлаш керак бўлади, бунинг учун хам албатта кимгадир пора бериш зарур бўлади.Манашу нарсаларни кўриб туриб нахотки инсонлар шунчалик разиллашиб кетди экан деб ўйлаб қоласан киши. Келинг хурматли ёшлар шу ўринда Муқаддас Китобга эътиборимизни қаратайлик. Нух пайғамбар яшаган даврда одамлар шунчалик разиллашиб кетишадики Худованд инсонларни ер юзидан қириб ташлашга ахд қилади.Ва белгиланган вақтда бутун инсонларни, қолаверса бутун жонворларни ер юзидан қириб ташлайди.

Бунинг сабаби одамлар орасида бир-бирига бўлган мехр оқибатнинг йўқ бўлиб кетганлигидир. Энди Хозирги кунда хам, дунёнинг қайсидир бурчакларида айрим нарсалар содир бўлиб турибди. Сув тошқинлари дейсизми, зилзилаларми, мамлакатлар орасида бўлиб турган жанжалми. Ёки бўлмаса мамлакатларда содир бўлиб турган қийинчиликларми? Очарчиликми? Буларнинг хаммаси албатта Худованднинг Хохишига тўғри келмайди. Албатта Худованд хохлайдики дунёдаги барча инсонлар бир-бири билан тинч тотув яшашларини. Энг мухими барча инсонлар Худони таниб билиб бахтли хаёт кечиришларини. Мўқаддас Китоб бўлмиш Инжилда келажакда содир бўлиши керак бўлган воқйалар тўғрисида олдиндан айтиб ўтилади.

Манашу воқйалар эса аста секин содир бўлмоқда. Содир бўлиши керак бўлган нарсаларнинг деарли хаммаси эса амалга ошди. Фақатгина биттаси қолди холос, бу хам бўлса Раббимиз Исо Масихнинг ер юзига иккинчи бор қайта келишидир.Келинг азиз ёшлар Раббимизнинг қайта келиши учун тайёр бўлайлик. Уни очиқ чехра билан кутиб олайлик. Юракларимизни Унга таёрлайлик. Ана шунда Худо дунёдаги барча инсонларни ва миллатларни баракалайди. Шунинг билан азизлар бугунги сухбатимиз ўз нихоясига етди . Яна сизлар билан эфир орқали учрашгунча хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top