2:55

Воизлик 106

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Яна сиз азизларимиз билан радио тўлқинлари орқали учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Микрофон олдида мен Ғолиббек. Раббимиз Исо Масиҳ ер юзида юрган пайтларида имонли бўлган кишилар сувда чўмдирилар эдилар.

Бу уларнинг имонли эканлигини тасдиғи сифатида амалга оширилар эди. Бундан ташқари Яҳё деган пайғамбар ҳам одамларни сувда чўмдирар эди. Ўша пайтда Раббимиз Исо Масиҳ Яҳё пайғамбарнинг олдига келди ва сувда чўмиб имон келтирди. Матто Хушхабар китобининг 3 боби 13 ҳамда 17 оятларида шу ҳақида ўқиб кўришингиз мумкин.

“Ўшанда Исо Яҳёнинг ҳузурида сувга чўмиш учун Жалиладан Ўрдун дарёси бўйига келди”. Бундан асосий бир мақсад ҳам бор эди. Яҳё одамларни сувда чўмдириб Худовандга хизмат қилаётган пайтда, кўплаб одамлар томоша қилиш учун унинг ҳузурига келар эди. Раббимиз ҳам айнан Яҳё пайғамбарнинг олдига келишининг сабаби, одамлар Раббимизни кўриб У Худовандга тегишли эканлигига яна бир бор ишонишлари учун эди.

Раббимиз Исо Масиҳ доимо нимадир иш қилса, одамларда Ўзига нисбатан ҳеч қандай шубҳа бўлмаслигига катта эътибор берар эди. Азиз биродарлар, сиз билан биз ҳам шу ер юзида яшаган пайтимизда Худовандга тегишлимиз. Шунинг учун ҳам шундай яшашга ҳаракат қилайликки, бошқалар ҳеч бир нарсада бизни айблай олмасин.

Айрим пайтларда кўрамиз, ўзларини имонли, Масиҳга тегишли деб айтадиган дўстларимиз кўча ёки бошқа инсонлар даврасида умуман иккинчи инсон бўлади. Азизлар, ҳар қандай шароит бўлса ҳам Худовандга содиқ қолишга ва Уни номини янада улуғлашга ҳаракат қилайлик. Худованд айнан сизни шу мақсадда гуноҳ ботқоғидан тортиб олган.

Раббимиз аввалдан Худованднинг амрларига бўйсиниб яшаган эди. Сувда чўмиб Ўз Отасига яна бир бор бўйсунишини кўрсатди. Шунинг учун ҳам Худованд Ундан мамнунман деб айтган эди. Эсингизда бўлса азиз тингловчи, Раббимиз хочга михланиб ўлди ва қайта тирилди, шундан сўнг Ўз шогирдларига шундай амр берган эди.

Буни сиз азиз тингловчи Матто Китобининг 28 боби 19 ҳамда 20 оятларидан ўқиб кўришингиз мумкин. Шу оятларни ўқиб кўришимиз мумкинки, Исо Масиҳга ишонган ҳар бир киши аввал сувда чўмдирилади, кейин эса Исо Масиҳ айтган амрларга амал қилади. Азизлар, сувда чўмдирилиш Исо Масиҳга буйсунишнинг биринчи қадамидир.

Ҳурматли радиомиз мухлислари, агар сизларда қандайдир саволлар ва таклифлар бор бўлса, бизнинг интернет сайтимиздан фойдаланиб, бизга мактуб йўллашингиз мумкин. Бизнинг манзил: www.najot.com Хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top