2:35

Чўпон сўзининг маъноси

MP3

Салом азизлар. Шогирд орттириш мавзусига бағишланган дастуримизга хуш келибсиз. Шогирд орттириш ҳақида гап кетар экан, биз чўпон сўзига тез-тез дуч келамиз. Хўш, чўпон сўзи ўзи нимани англатади? Бугун сизлар билан мана шу ҳақда сўз юритамиз. Чўпон сўзи “подачи” маъносини англатади. Подачи қиёфаси кўз ўнгимизга чорвачилик ишларини келтиришини ҳеч ким инкор этолмайди. Бу қиёфа бундай кўринишларни яхши тушунтиради, чунки ҳаммамиз чўпоннинг хизмат доирасини биламиз. Бизнинг давримизда ҳаммаси бошқача. Шунинг учун бу сўзнинг асосий маъносини билиб олиш фойдалидир.

Яҳудийча “roeh” ва юнонча “poimen” сўзлари бир хил маънони англатади. Roeh – “боқмоқ, асрамоқ, етаклаб бормоқ” деганидир. Қадим замонлардан бошқарувчи биродарларни уларга қарашли тарбияланиб ўсаётганларни “боқиш” маҳорати бўйича баҳолар эдилар.

Poimen от шаклида “чўпон” сўзини англатади, фъел шаклида эса “боқмоқ, ғамхўрлик қилмоқ, қўриқламоқ ва ожиз қуйларни даволамоқ” деган маъноларни англатади.

Жумладан келиб чиққан сўзнинг ишлатиши иккала Аҳдларда бу сўзни Худованд халқини етакчилиги билан тенглаштиради. Эски Аҳд матнларида, масалан, Пайғамбар Ҳизқиё Китобида (34:1-31) ва Пайғамбар Закариё Китобида (11:4-14), Худо худбин чўпонлардан Ўзининг нафратини ва уларнинг каттазанглигини, такаббурлигини, ўзбошимчалигини Ўзининг ғамхўрлиги ва шафқатига алмаштиришга қарор қилганини эълон қилади. Қаранг, Худо пайғамбарларни, руҳонийларни ва подшоҳларни чўпонлар, деб ҳисоблайди. Оссурия ва Бобил подшоҳлари ўз халқларини боқиб, ҳимоялаб, уларнинг муҳтожликларини таъминлашлари керак эди. Пайғамбар Ҳизқиё Китобидаги (34-боб) “Исроил чўпонлари” ҳақида башорат бошқарувчиларга қарши қаратилган эди. Бошқа сиёсий, ҳарбий ва руҳоний йўлбошчилар — бу Мусо, Довуд ва ҳатто форс подшоҳи Кир ҳам.

Қадимда чўпон сўзи, ҳозиргидек ишлатилмаган. Жамоатнинг оддий аъзоси чўпонини чўпон, деб ҳисоблайди. Бу тўғри, бироқ бу сўзнинг ҳақиқий маъноси бизнинг замондошимиздан вақт ва маданият тагида яширинган.

У ўзига чўпонни табиат қучоғида, узун кенг кийимда ва сандалда дарахтга суяниб, арфа ўйнаётгандай тасаввур этади. Чўпон бўш, беозор, кўникарли ва қавмининг ҳар қандай муҳтожлигига жавоб берувчи шахсдир.

Лекин қадимда чўпонлик ҳаётнинг ҳамма жиҳатларини ўз ичига олган. Бу халқни муҳтожликларини қондириш йўли билан олиб бориш деганидир. Мусо, Довуд ва бошқалар чўпон бўлишган ва шу билан биргаликда, улар халқнинг қудратли доҳийлари бўлишган.

Раббим хизматингизни Ўзи баракаласин. Омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top