4:12

Руҳий ғалаба 5

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Сиз азиз биродарларимиз билан яна радио тўлқинлари орқали дийдор учрашиб турганимиз учун Худовандга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Бугун микрофон олдида мен Ғолиббек. Азиз радио тингловчи биродарлар, шайтон табиатининг ўзига хос қирралари мавжуд бўлиб, биз имонлилар, албатта, улар ҳақида билиб қўйишимиз керак.

Агар унинг режаларини ёки ҳужум тактикасини олдиндан билсак, ҳеч қачон иккиланмаймиз ёки енгилиб қолмаймиз. Муқаддас Каломда ёзилганидек, шайтон бошда ўзига берилган мавқе ва ҳокимиятга кўра жуда катта қудратга эга. Унинг қудрати шу қадар катталигидан бош фаришта Микойил ҳам «иблисни қарғашга журъат этолмаган» (Яҳудо Китобининг 1:9).

Бундан ташқари, шайтоннинг бу дунё ишларига кўрсатадиган таъсири ҳам аниқ кўрсатиб ўтилган. Шайтоннинг турли-туман исмлари унинг дунё тизимини қандай бошқаришини ўзида акс эттиради. Юқорида айтиб ўтганимиздек, у «бу дунёнинг ҳокими» Юҳанно Китоби 12:31, «бу дунёнинг тангриси» 2 Коринфликларга 4:4 ва «фазода ҳукмронлик қилаётган ҳоким» Эфесликларга 2:2.

Ушбу оятларда унинг номлари қандай аталиши келтириб ўтилган. Муқаддас Калом «бутун дунё шайтоннинг ҳукмидадир», деб эътироф этади 1 Юҳанно мактубининг 5:19. Шайтоннинг яна бир муҳим хусусиятларидан бири шуки, у ўзининг разил ишларини қисман жинлар орқали бажаради. Шу хақида Муқаддас Китобингизнинг Матто 2:24 ва 25:41 оятларида ўқишингиз мумкин.

Бундан ташқари Ваҳий китобининг 12:7-9 оятларида ҳам шу ҳақида айтиб ўтилган. Жинларнинг фаоллашган, одамларга кўпроқ зиён-заҳмат етказган даври Раббимиз Исонинг биринчи марта ерга келиши даврига тўғри келади. Чунки Нажоткоримиз шайтон салтанатининг тинчини бузиб, унга қарши ҳужум бошлаган эди-да. Матто Хушхабар Китобининг 12:28-29 ва Ҳаворийлар мактубининг 10:38 оятларида шу ҳақида ўқиб кўришингиз мумкин бўлади.

Шунга ўхшаш фаоллашиш Раббимиз Исонинг иккинчи бор келишига яқин содир бўлади, чунки Раббимизнинг иккинчи ташрифи шайтон ва унинг нопок издошлари учун узил-кесил мағлубият билан тугайди. Ваҳий китоби 9:1-17 ва 12:12 ҳамда 18:2 оятларда шу ҳақида айтиб ўтилган. Шайтон ўта ақлли ҳамдир. У ана шу ақл-идроки ёрдамида Одам Ато ва Момо Ҳавони алдади ва ердаги ҳокимиятни улардан тортиб олди. Ибтидо китоби 1:26 ва 3:1-7 ҳамда 2 Коринфликларга мактуби 11:3 оятлардан бу ҳақида ўқиб кўришингиз мумкин.

Шайтоннинг ақлу-идроки ва топқирлиги одамларни йўлдан оздиришда, алдашда унга катта имконият яратади. Бироқ қанчалик тез таъсир ўтказадиган бўлмасин, шайтон табиатининг ёки хусусиятларининг десак ҳам бўлади, албатта, чегараси бор. Шайтоннинг қудрати ҳеч қачон Худо томонидан қўйилган махсус чегарадан ошиб кетмайди. Аюб китоби 1:12; 2:6; Луқо китоби 4:6; хамда 2 Салоникаликларга 2:7-8. Азизлар,сиз билан хайрлашар эканмиз, шайтон устидан доимо руҳий ғалаба барчамизга ёр бўлсин деб қоламиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top