2:45

Рухий ғалаба 371

MP3

Ассалому алайкум азиз ва меҳрибон биродарлар. Яна мавзуларимиз орқали сиз азиз дўстларимиз билан учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар, марҳамат, сиз учун навбатдаги мавзуларимиздан бири.

Ҳурматли биродарлар, Муқаддас Каломни ўқиб, баъзида хайрон бўлиб қоламиз. Масалан: Аюб китобини ўқиб кўрсак, шуни кўришимиз мумкинки, айрим пайтларда Худованд биз инсонларни шайтон томонидан азобланишимизга ҳам йўл қўяр экан. Нахотки? Ушбу савол ҳар биримизни ўйлантирса ажабмас.

Чунки айнан шу китобдан Муқаддас Худованднинг шайтон билан қилган суҳбатига гувоҳ бўлишимиз мумкин. Азизлар,сиз ушбу гапларни Муқаддас Китобингизнинг Аюб китобидан 1 бобининг 7 оятидан 12 оятигача бўлган жойидан ўқишингиз мумкин. Аюб Худованд томонидан бой қилиб марҳаматланган бадавлат ва комил инсон эди.

Унда жуда кўп моллари, туялари, майда туёқли моллари ҳамда кўплаб от ва эшаклари бор эди, деб ёзади Аюб китобининг 1 боби 3 ояти. Шайтон Худовандга Аюбни шундай айиблайдики, гўёки Аюб эгоист киши. У Худовандни яхши кўришининг асосий сабаби, Худованд унга кўплаб бойликлар ато этганмиш. Худдики энди Аюб Худовандга қулоқ солишга мажбур эди.

Шайтон Худовандга айтади: “Агар Сен ундаги барча бойликларни тортиб олсанг, Аюбни кимлиги билиниб қолади. Ҳатто у Сендан юз ўгиради”. Худованд шайтоннинг таклифини рад этмади ва шайтон Аюбни азоблашига рози бўлади. Лекин Худованд Аюбнинг жонига тегмасликни шайтонга буюрди.

Шайтон тарафидан Аюб учун тайёрланган кулфатлар Аюбни кўпам куттириб ўтирмади. Бирданига османдан олов ёғилиб, Аюбнинг барча қўйларини нобуд қилди. Кейинчалик эса турли касалликлар Аюбнинг қолган молларини ҳам нобуд қилди. Албатта содир бўлган барча кулфатлар ачинарли даражада эди.

Шайтоннинг мақсади, шунча ҳаракатидан кейин Аюбнинг аҳволини ва Худованддан юз ўгиришини кутаётган эди. Лекин Аюб шайтоннинг барча умидларини пучга чиқарди. У ўзидаги барча бойлигидан ажралган бўлса ҳам, Худовандга содиқ қолди. Аюб Худованднинг олдида тиз чўкиб, барча бўлиб ўтган ишлар учун ҳам миннатдорчилик билдирди.

У ҳаммаси шундай бўлиши кераклигини асло билмас эди. Лекин Худованддан юз ўгирмади. Азиз биродарлар, Худованд биз инсонларга шундай синовларни беришининг ягона сабаби мавжуд. Бу ҳам бўлса, шундай қийин вазиятларда ҳам Худовандга содиқ қолишдир.

Шунинг билан азиз биродарлар, мавзумиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Яна мавзуларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top