3:18

Руҳий ғалаба 7

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Эфирда яна сиз азизлар учун берилиб борилаётган эшиттиришларимиздан бири. Мен Ғолиббек эса микрофон қаршисидаман. Муқаддас Каломнинг бошидан охирагача қараб чиқадиган бўлсак, фаришталар ҳақида ёзилган жуда кўп жойларни кўришимиз мумкин.

Албата, бу нарсалар ҳақиқатан ҳам оламда ўз таъсирини ўтказувчи руҳий кучлар борлигини тасдиқлайди. Келинг, энг аввал, фаришталар борасида Худо Каломи нималар дейишини сиз азизлар билан биргаликда кўриб чиқсак. Фаришталарнинг ҳақиқатан ҳам борлиги Муқаддас Каломнинг ҳамма жойида батафсил ёзилган.

Каломнинг ўттиз тўртта китоби фаришталар ҳақида эслатиб ўтади. Жумладан Таврот, Пайғамбарлар Китоблари ва Забурда ўн еттита ва қолган ўн еттитаси эса Янги Аҳддадир. Фаришталарнинг чиндан ҳам борлигини тасдиқловчи ҳолатни уларнинг Ҳазрати Исога бўлган муносабатларида кўришимиз мумкин.

Мисол тариқасида қуйидаги парчаларни қараб чиқайлик: Фаришталар Ҳазрати Исога шайтон васвасасидан кейин ёрдам беришган. Бу хақида Матто хушхабар китобининг 4:11 ёзилган. Раббимиз тирилган Одам осмондаги фаришталарга ўхшайди, деб айтган. Матто хушхабар китоби 22:30.

Ҳазрати Исо шундай дейди: «Мен қайтгунга қадар, фаришталар Исроил халқини қайтадан бирлаштирадилар». Матто Хушхабар китобининг 25:31 ҳамда 32 ва 41 оятларда айнан шу ҳақида гап боради. Шунинг учун ҳам фаришталарнинг борлиги Раббимиз Исо ҳақидаги ҳақиқатлар билан ўзаро боғлиқ.

Фаришталар куч-қудрати ва ақл-идроки жиҳатдан одамлардан устун бўлган самовий мавжудотлар гуруҳига мансуб жонзотлар ҳисобланадилар.Ушбу гапимизнинг исботини Ибронийларга мактубининг 2 :7 оятдан ҳамда 2 Бутрус китобининг 2:11оятида топиб ўқиб кўришингиз мумкин бўлади. Аммо Худодан фарқли ўлароқ, улар ҳар нарсага қодир ва ҳар ерда ҳозир бўлолмайдилар.

Забур китоби 102 сано 20оят ва 2 Салоникаликларга мактуби 1:7оятларда айнан шу ҳақида ўқишингиз мумкин. Худо уларни Хушхабар маълум қилишлари учун тез-тез юбориб туради. Бунга мисол қилиб, Луқо китобининг 1:26-38 оятларида ёзилган,Раббимиз Исо Масиҳнинг туғилиши ҳақидаги хабарни келтиришимиз мумкин. Шу билан бир қаторда, Худо яқинлашиб келаётган ҳавф-хатарлар ҳақида ҳам фаришталар орқали огоҳлантиради.

Садўмнинг вайрон бўлиши воқеасини эслаб кўринг-а. Қудратли Худонинг ўғиллари,Муқаддас Каломнинг баъзи жойларида фаришталар «Худо ўғиллари» деб ҳам аталган. Улар Худонинг ижоди бўлганликлари учун, Унинг ўғиллари ҳисобланадилар. Шунинг учун ҳам улар Худовандга хизмат қилишади. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, шунинг билан сизлар учун тайёрланган бугунги мавзуимиз ўз ниҳоясига етди. Яна эфир орқали учрашгунча хайр, соғ бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top