3:28

Юсуфнинг ёшлик даври

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Сиз, азизлар билан яна радио тўлқинлари орқали соғ-омон учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Бугунги эшиттиришимиз давомида мен Ғолиббек сиз, азизлар билан бирга бўламан.

Ҳар куни Юсуфга отаси ҳар хил ҳикояларни гапириб берар эди. Юсуфни эса ҳикоянинг бир жиҳати айниқса қизиқтириб қолганди.

Унинг авлоди бўлмиш Тераҳ, яъни Иброҳимнинг отаси, тўфондан эсон-омон ўтган Нуҳни таниган ҳамда ундан тўфонгача, тўфон пайтида ва тўфондан сўнг ер юзида нима бўлгани ҳақида эшитганди. Юсуф отасидан эшитган турли ҳикояларни ўзича кўз олдига келтиришга ҳаракат қиларди.

Бир куни у, кундузи Мўриё тоғлари ва Лубнон узра булутлар тўпланганда ҳамда кечаси, туман ойнинг ёруғ юзини бекитиб қўйганда болакай тўфон бошланишидан олдин замин узра бурқираб тўпланган қоп-қора булутларни кўз олдига келтирарди. Унинг сувлари нафақат ер юзидаги ҳамма тирик мавжудотни йўқ қилди, улар гўзал, ажойиб жаннатни ҳам ютиб юборди.

Ер юзидаги жаннатдан ҳеч нарса қолмади, шундай экан энди уни қидиришнинг фойдаси йўқ!Азиз тингловчи хар қандай инсонда бўладигани каби, Юсуфнинг қалбида гуноҳни жазосиз қолдирмайдиган муқаддас одил Худовандга нисбатан ҳурматни ифодалайдиган қўрқув пайдо бўлди. Гуноҳ олдидаги қўрқинч ёш йигитнинг юрагида чуқур илдиз отди ва у гуноҳ қилишдан кўра ўлимни афзал кўрди.

Ёқуб ўғли билан Мамреда бўлган пайтда унга, бу ерда Иброҳимга қандай илтифот кўрсатилганлиги ҳақида, гапириб берар эди. Бу ерда Худованд икки нафар фаришта ҳамроҳлигида Иброҳимнинг ҳузурига келиб, унинг зиёфатини қабул қилган эди. Ўша пайтда Иброҳим Худованддан, агарда Садўмда ҳеч бўлмаганда ўнта солиҳ одам топилса, Садўмга раҳм-шафқат қилиши ҳақида сўрай олган.

Лекин бундай одамлар у шаҳарда йўқ эди. Кўпинча Юсуф Ўлик денгиз қаршисида турар экан, қачонлардир бу ерда гуноҳкор шаҳарлар — Садўм ва Ғамўра бўлгани ҳақида ўйларди. У, гўёки бу шаҳарларда яшаган нопок одамларнинг бошларига осмондан жазо ёғилган пайтдаги нолаларини эшитгандек бўларди. Мўриё ерига келганда эса Юсуф, қурбонликни куйдириш учун ярайдиган ўтинларни елкасига ортиб олган бобоси Исҳоқ ҳақида ўйларди.

Куйдириладиган қурбонлик эса Исҳоқнинг ўзи бўлиши керак эди. Бу ерда Иброҳим имонининг синалиши ҳақида гап кетяпти. Ўша пайтда Худованд Иброҳимга ўз ўғли Исҳоқни қурбон қилишни буюрганлиги бизга Муқаддас китобдан яхши маълум. Худованд эса Иброҳим Унинг иродасини чин дилдан бажармоқчи бўлганини кўрди ва Исҳоқнинг ҳаётини сақлаб қолди. Азизлар, демак Худовандга нисбатан севгимиз чин бўлса ва юрагимиз Отамиз олдида тоза бўлса, Худованд доимо ҳар биримизни марҳаматлаши аниқ. Бобомиз Иброҳим ва Юсуфга қанчалик марҳамат қилган бўлса, бизга ҳам шу марҳаматини бера олади. Хайр омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top