2:52

Садоқатли Этхай

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрли тингловчи. Биз сизларга ҳар сафар учрашганимизда Муқаддас Каломдаги шахслар ҳаётидан сўзлаяпмиз. Улар ҳаётидан ўрнак олиб, ҳаётда тўғри йўлдан адашмай юришимиз мумкин. Суҳбатларимиз ҳақида бирор фикрга эга бўлсангиз, ёки улар ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлсангиз, бизнинг сайтимизга ташриф буюринг, ёки бўлмаса фикрларингизни электрон манзилимизга юборинг. Биз эса сизларга ҳар сафар янгидан янги фикрлар беришда давом этамиз. Бугун шоҳ ва пайғамбар Довуднинг атрофида бўлган садоқатли инсонлардан бири Этхай ҳақида суҳбатлашамиз. Этхай исми Муқаддас Каломда кўп тилга олинмаган. Уни 2 Шоҳлар 15 бобда учратишингиз мумкин. Бироқ унинг садоқати таҳсинга лойиқ.

Narrator 2 Муқаддас Каломни варақлаб ўтириб, шу исмга кўзим тушди. У чиндан ҳам Довудни севадиган, уни Худо танлаган шоҳ сифатида ҳурмат қиладиган киши бўлган экан. Довуд унинг асли қаердан эканини яхши билган кўринади. Чунки Каломда шундай ёзилган: «Бир хабарчи Довуднинг олдига келиб: — Абсалом Исроил халқининг ишончини қозонди, — деди. Шундан сўнг Довуд Қуддусда ўзига хизмат қилиб юрган ҳамма одамларига шундай буйруқ берди: — Қани, қочиб қолайлик! Бўлмаса, Абсалом бизни соғ қўймайди…. Шундай қилиб шоҳ бутун сарой аҳлини эргаштириб, йўлга тушди. Саройга қараб турсин, деб фақат ўнта канизагини у ерда қолдирди. Шоҳнинг ҳамма лашкари, Харетлик ва Палатлик ҳамма қўриқчилар, Гат шаҳридан унга эргашиб келган олти юзта одам шоҳнинг олдидан ўтди.» (2 Шоҳ 15:13-18).

Narrator 1 Шоҳнинг лашкари орасида Гат шаҳридан бўлган Этхай ҳам бор эди. Гат бу Ўрта ер денгизи қирғоғида жойлашган бўлиб, филистларнинг бешта асосий шаҳарларидан бири эди. У филистлар шаҳридан бўлишига қарамай, Довудни жуда ҳурмат қиларди. «Шоҳ Гатлик лашкарбоши Этҳайга: — Нимага сен биз билан келяпсан? – деди, — Орқангга қайт, ким шоҳ бўлса, ўша шоҳ билан қол, чунки сен ватанидан қувилган бир бегонасан. Сен кечагина келдинг. Мен эса бугун қаерга боришимни ўзим билмайман-у, сени бирга олиб кетиб сарсон қилайми? Қани, биродарларинг билан орқага қайт. Худо марҳаматини ва садоқатини сендан дариғ тутмасин!» (2 Шоҳ 15:19-20). Шоҳ Довуд унинг ҳолатини яхши тушуниб, унга осон бўлиши учун орқага қайтишга ундаган.

Narrator 2 Аммо Этҳайнинг шоҳга садоқати ва ҳурмати кучли эди. У шундай деб жавоб берди: «- Шоҳ ҳазратлари! Худо ҳақи, хоҳ ҳаёт учун бўлсин, хоҳ ўлим учун бўлсин, сиз қаерда бўлсангиз, мен, қулингиз ҳам ўша ерда бўламан. – Бўпти, мен билан юравер, — деди Довуд Этҳайга. Шундан сўнг Гатлик Этхай, унинг ёнидаги ҳамма одамлари, бола-чақалари билан, Довуднинг ёнидан ўтиб йўлда давом этдилар.» (2 Шоҳ 15:21-22). Шоҳ Довуд Этҳайнинг бу жавобидан жуда таъсирланган бўлса керак. Чунки ўз қавмидан бўлган Исроил ҳалқи ўғли билан қўшилиб, унга қарши чиқиб турган бир пайтда филистлар шаҳридан бўлган бир келгинди, унга садоқатини изҳор қилаётган эди. Бу ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайдиган жасорат эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top