3:40

Воизлик 125

MP3

Ассалому алайкум азиз ва меҳрибон радио тингловчи дўстлар. Эфирда сиз азизлар учун тайёрланган янги эшиттиришларимиздан бири. Микрофон олдида мен Ғолиббек. Бугунги эшиттиришимиз орқали, азизлар, сиз билан Худованднинг Каломи билан бўлишмоқчимиз. Азизлар, кечирим ва хафагарчилик ҳақида гап борар экан, энг аввало сиз, азиз тингловчиларга, шуни айтиб ўтмоқчимизки, аввалом бор ғазабингизга ҳолисона ёндошишга ҳаракат қилинг.

Кечирим беришга биринчи қадам бу – хафачиликни англаш сабабларини тушуниб етишдадир. Киши ўзи ва ҳис-туйғулари олдида самимий бўлишдир. Ғазабингизни бостириш учун бекорга куч сарфламанг. Аксинча кучингизни, ўзингизни қўлга олиб, тинчлик ва муҳаббат билан масалани ҳал қилишга сарфланг. Муқаддас Каломда «Ғазабланиб гуноҳ қилманг»- деб ёзилган. Биринчи туйғу аксари тўғри бўлиб чиқади.

Биз ўзимизни бошқара олишимиз билан, Худога мурожаат қилишимиз керак. Бундай пайтда Худога қиладиган ибодатингиз соҳта жилога бурканган бўлмасин. Муқаддас Каломда кишиларнинг ибодат чоғида, юракларидаги қўрқувини, шубҳасини, ҳиёнат ёки адолатсизлик қурбони бўлганидаги ғазабини тўкиб солганлари каби мисоллар жуда кўп. Аслида ғазаб ичида отасига муштини кўтарадиган фарзанд, ғазабини ичига ютган фарзанддан кўра тезроқ ҳовуридан тушади.

Худо раҳмдил ва меҳрибондир. Эҳтимол, Унинг олдида ёмон ҳисларимизни намоён қилиш билан, қалб тинчлигига эришишда ва Ундан ёрдам олишга биринчи қадамни ташлармиз. Ўтган эшиттиришларимизнинг бирида сиз, азизларга, Корри Тен Бом ҳақида айтган эдик. Уруш тугаганидан кейин бир куни Равенсбрюк лагеридаги назоратчилардан бири юзидан нур ёғилиб унинг олдида пайдо бўлди.

Назоратчи Худонинг кечиримини олган ва Коррининг қўлларини сиқиб қўйиш учун келган экан. Корри унга қарар экан, лагердаги барча дахшатлар ва опасининг азоблари кўз олдидан ўтди. Назарида қўли тахтадек қотиб қолган эди. У жимгина ибодат қилди: «Масиҳ, мен уни кечира олмайман. Мени кечир». «Мен унинг қўлини олганимда, — деб ёзади Корри, — ақлга сиғмайдиган ҳодиса рўй берди. Елкаларимдан қўлларим орқали бир оқим қуйилаётгандай ва мендан унга ўтаётгандай туюлди.

Юрагимда унга нисбатан муҳаббат алангалаб юрагимни тўлдирди”. «Ахир, улар бошқача одамлар-да, деб айтишингиз мумкин. – Мен бундай бўлолмайман. Мен улар каби бўлишни исташимга ҳам ишончим комил эмас.» Албатта, ихтиёр ўзингизда, кечирмаслигингиз ҳам мумкин. Аммо кечирим бермасликка қарор қилишдан олдин унинг оқибатлари ҳақида ўйлаб кўринг. Ҳа, азиз тингловчи, бизни хафа қилган инсонга нисбатан кечирим бериш ўйлаганимиздан ҳам мушкул. Лекин Худованд шуни истайди. Худованд душманларимизни кечиришимизни хоҳлайди. Бунга эса фақатгина мустаҳкам имондаги инсонгина эриша олади, деб ўйлаймиз. Мен шундай инсонни биламан. Бир пайитлар у кишининг севимли ўғлини ён қўшниси ўқ отар милтиқдан отиб ўлдирган. Лекин биродаримиз кучли имон соҳиби бўлганлиги туфайлигина ўзининг қўшнисини кечира олди. Шу воқеа содир бўлганида ота ўз ўғлини ўлган ҳолда қўлларига олиб, қўшнисининг кўзларига тик қараб, мен сени кечирдим, деб айта олган. Мана буни кечирим бериш деб айтишимиз мумкин. Азизлар, яна радио орқали учрашгунча, хайр.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top