2:59

Ваъз 160

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Сиз азизлар билан яна радио тўлқинлари орқали соғ-омон учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Бугунги эшиттиришимиз давомида мен Ғолиббек сиз азизлар билан бирга бўламан ва Худованднинг каломи асосида сизлар билан бўлишиш ниятидаман.

Муқаддас Китобда балиқлар, қушлар ва ҳайвонлар турлари билан яратилганлиги ҳақида ёзилган. Бу дегани акуладан кичкина акула, тилла балиқчадан эса тилла баллиқча, шъердан эса шъервачча пайдо бўлади деганидир. Улар янги шакл яратиш ёки боғловчи звено пайдо қилиш учун ўз шаклини ўзгартирмаган ва бир-бири билан чатишмаган.

Умуман олганда, эволюциянинг ғояларига асосланган турлар ўртасидаги бундай боғловчи звенолар хали бери топилганича йўқ. Эволюция тарафдорлари оддий шаклдан мураккаброқ шаклга, аниқроғи, инсоннинг пайдо бўлиши учун миллионлаб йиллар кетган деб айтишади.

Ернинг жуда қадимийлигини улар баҳслашиб бўлмайдиган ҳақиқат деб ҳисоблашадилар. Динозаврлар ҳақида ёзилган китобларда ҳам жонли табиат ҳақидаги курсатувларда ҳам ҳеч ким ноаниқ вақт белгилаш мумкинлиги ҳақида гапирмайди.

Қомусларнинг бирида динозаврлар тахминан 225- 645 миллион йил олдин бўлган мезозой даврининг судралиб юрувчиси деб ҳақиқат сифатида ёзилган. Бу борада икки хил фикр келтирилмайди. Эволюционерлар ернинг эскилиги ҳақидаги ғояларини бошқа бир ғоядан олишган. Унда айтилишича, ҳақиқийси бу ўтмишни тушуниш учун калитдир.

Масалан, ҳозир тоғлар қанчалик секин ўзгараётган бўлса, аввал ҳам миллион йиллар мобайнида ўзгарган деб айтишади. Лекин Муқаддас Китоб тўфон ер юзида тоғларни миллионлаб йиллар давомида эмас, балки кутилмаганда йўқ қилиб юборганини айтади. Бу ҳақида 2 Бутрус китобининг 3 боби 5 ва 6 оятларидан ўқишингиз мумкин.

Шу орқали у ғояни рад этади. Бундан ташқари, эволюционерлар тош қатламларини кўрсатадилар ва оддий организмнинг қолдиқлари энг эски қатламларда жойлашган деб айтишади. Яхши шаклланган тош қатламларини ҳар қандай мактабнинг биология китобидан топиш мумкин. Тошларнинг бундай қатламларини Муқаддас Китоб тўфоннинг қолдиқлари деб ҳисоблайди.

Ернинг пустлоғига тўфон келтирган зарба ва ернинг ичидан чиққан сув тош қатламларининг пайдо бўлишига сабаб бўлган. Муқаддас Китобда кўрсатилган инсонларнинг ҳаётини бир-бирига қўшсак жуда кам сон, балки ўн минг йил чиқади. Эволюционерларнинг топган барча фаразлари ва ғояларини тасдиқлайдиган биронта илмий ҳақиқат йўқдир. Азиз радио мухлисларимиз, шунинг билан бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етди. Хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top