3:36

Руҳий ғалаба 17

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи мухлислар. Сизлар билан ғойибона бўлса-да яна радио орқали учрашиб турганимиздан Худовандга ва Раббимизга шукроналар айтамиз. Мен Ғолиббек бугун микрофон олдидаман. Ҳурматли тингловчи, Муқаддас Китобда келтирилганидек занжирбанд қилинган фаришталар ҳақидаги фактларга асосан, биз, гуноҳкор фаришталарнинг икки хил гуруҳи мавжуд, деб айта оламиз. Жинларнинг биринчи гуруҳи Худога ва Унинг халқига қарши чиқишда маълум бир эркинликка эга.

Иккинчи гуруҳ эса зиндонга занжирбанд қилинган. 2 Бутрус китобининг 2 боби 4 ояти ва Яҳудо китобининг 1 боби 6 оятлари айнан шу ҳақида гапиради. Иккинчи гуруҳ фаришталари нима сабабдан занжирбанд қилинганлиги ҳақида Муқаддас Китоб изланувчилари турли хил қарашга эгадирлар. Шундай фикрлардан бири, бу Ибтидо китоби 6 боб 2 ва 4 оятларда айтиб ўтилган, бу жойда одатга хилоф равишда гуноҳ қилган илоҳий зотлардир, деб таъкидланади.

Муқаддас Китоб, нисбатан эркинликка эга бўлган жинлар орасида ҳам маълум бир пайтгача фаолияти тўхтатилиб қўйилганлари бор, деб айтади. Шундай экан, келинг азизлар, жинларнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида ҳам бироз суҳбатлашсак. Жинлар руҳий мавжудотлардир. Улар руҳ, деб айтиладиган маҳлуқлардир. Бундан келиб чиқадики, улар танага эга эмаслар. Матто 8 боб 16 оят ва Луқо китоби 10 боб 17 ва 20 оятлар. Жинлар маълум бир жойда бўладилар, улар бир вақтнинг ўзида ҳамма ерда ҳам бўлолмайдилар.

Шунинг учун ҳам улар маълум бир вақтда маълум бир жойда бўладилар. Мисол келтирадиган бўлсак, жинлар Гергесалик икки кишининг танасида яшаган ва одам танасидан ҳайдалгач, улар тўнғиз подасига кириб олганлар. Жинлар ҳайдалгунча одам танасида, сўнг эса тўнғиз подасида бўлганлар. Улар ҳеч қачон бир вақтнинг ўзида ҳам одамда, ҳам тўнғиз подасида бўлмаганлар, бу воқеани биз Муқаддас китобдан яхши биламиз. Жинлар ўта ақлли, аммо ҳамма нарсани кўриб туролмайдилар.

Улар Ҳазрати Исонинг Ким эканлигидан хабардор эдилар. Шунингдек, ўзларининг қисматлари нима билан якун топиши ҳам жинларга маълум бўлган. Бу ҳақида Матто Хушхабар китобининг 8 боби 29 оятидан ўқиб кўришимиз мумкин. Тимўтийга биринчи мактубининг 4 боби 1 оятида Павлус жинлар ўз сохта таълимотларини ўзларининг одамлари орқали тарқатишига ишора қилиб, «жин таълимоти» ёки «жинларнинг нималарга ўргатиши» ҳақида гапирган эди.

Кўринишидан, жинлар яхши ишлаб чиқилган таълимотлари системасининг кенг тарқалиши учун яқиндан ёрдам берадилар. Уларнинг ёлғон ақидаси аср охирига бориб имонлиларнинг йиғилишида янада фаоллашса керак. Жинлар қанчалик ақлли бўлмасин, барибир ҳамма нарсани кўриб, билиб туролмайдилар, акс ҳолда улар Худога ўхшаган бўлиб қолардилар. Ҳамма нарсани кўриб, билиб турадиган ягона Зот бу Худодир. Азизлар, яна радио тўлқинлар орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top