3:20

Руҳий ғалаба 9

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Яна сиз азизлар билан радиомиз тўлқинлари орқали учрашиб турганимиздан Худовандимизга шукроналар айтамиз. Мен Ғолиббек яна микрофон қаршисидаман. Фаришталар хам Худованд томонидан яратилган мавжудотлардир.

Агар эсласангиз, азиз радио тингловчилар, ҳазрати Довуд ўз саноларида Худо ва Унинг ижодини олқишлашга бутун оламни чақиради. Худо Ўз Каломи орқали самовий мавжудотлар билан бир қаторда фаришталарни ҳам яратганлиги тўғрисида биз Забур китобининг 148 саноси 2 ҳамда 5 оятларида ўқишимиз мумкин.

Худо уларни яратган пайтда фаришталар Раббимизга ҳамду-санолар куйлаган деб айтади Аюб пайғамбар китобининг 38 боби 1оятдан то 10 оятгача бўлган жойида. Яратган Эгамиз фаришталарни Ўзига ҳамду-сано ва олқишлар айтиши учун яратган эди. Бу ҳақида эса Колосаликларга мактубининг 1:16 оятида ўқишимиз мумкин.

Фаришталарнинг ҳаммаси бир вақтнинг ўзида сон-саноқсиз қилиб яратилган. Ўйлаймизки, улар тартиб билан ўз хизматларига жойлаштирилган. Яна шу Колосаликларга мактубининг 1 боби 16 оятида айтилишича, фаришталарнинг яратилиши бир вақтнинг ўзидаёқ содир бўлган. Худо Каломига кўра, яратилиш узоқ вақт давом этадиган жараён бўлмаган.

Фаришталар фарзанд кўрмайдилар деб айтади Матто Хушхабар китобининг 22 боби 30 ояти, шу боисдан, уларнинг сони ўзгармай қолаверади. Муқаддас Каломнинг Ибронийларга мактуби 12 боб 22 оятида, уларнинг сони «лак-лак фаришталар тумонати», деб таърифланади. «Лак-лак» сўзи грекча «муриазин» деганидир.

Ваҳий китобининг 5 боб 11оятида такрор келади ва бу ерда у фаришталарнинг сон-саноқсиз эканлигини билдиради. Албатта, фаришталар ўз мавқеларига кўра одамлардан устун турадилар. Инсоният одам танасида мужассам бўлган Исо Масиҳни ўз ичига олган ҳолда «малаклардан андак паст» ҳисобланади деб айтади Ибронийларга мактубининг 2 боби 7 ояти.

Улар ҳеч қачон ўлим кўрмайдилар ва шу жиҳатлари билан ҳам инсонга хос чек-чегаралардан ҳолидирлар. Шунингдек, фаришталар инсонда йўқ бўлган юксак онг соҳибидирлар. Аммо улар онгининг ҳам ўзига яраша чегараси ҳам бор. Фаришталар одамга қараганда қудратлидирлар, аммо албата Худонинг қудрати олдида уларнинг куч-қудрати чеклангандир.

Гапимизнинг исботи сифатида Муқаддас каломдаги бир нечта оятларни келтириб ўтишимиз мумкин. Масалан: Дониёр китоби 10 боб 13 оят, Матто Хушхабар китоби 28 боб 2 оят, Ҳаворийлар мактуби 5 боб 19 оятлар. Фаришталар учун шундай чегаралар ҳам борки, бу чегаралар инсон учун қўйилмаган. Шундай экан, азизлар, келинг, Отамиз учун доимо тинимсиз хизматда бўлайлик. Омин. Хайр.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top