3:24

Ибодат қилишни ўргат!

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи мухлислар. Сизлар билан яна бир бор радио тўлқин орқали учрашиб турганимдан бениҳоят хурсандман. Ибодат ҳақидаги дастурларимиз сизга манзур бўляпти деган умиддаман. Худога бўлган ибодат сиз учун нима? Сиз ибодатни нимага ўҳшатасиз? Шахсан мен учун, ибодат-бу худога бўлган нола эмас. Аксинча, У билан дўстларга ўхшаб сўзлашишга ўхшайди. Ибодат, ота-боланинг муносабатларидаги сухбатга ўхшайди. Биз биронбир маслахатга, ёрдамга ёки бўлмаса биронбир дардлашувга мухтожликни сезсак албатта отамизни олдига бориб юракдаги бор нарсани хавола қиламиз. Худо эса бизнинг осмондаги Отамиз. У хам, биз билан гаплашгиси келади. У хам ўз фарзандлари билан ўтириб дийдор гаплашишни истайди, дардларини тинглаб ёрдам бергиси келади. Сиз бир кунда неча мартда Худога ибодат қиласиз? Худо билан муносабатни яхшилаш ниятида бўлсангиз сиз албатта Худо билан ибодатда бўлишингиз керак. Худо билан муносабатни бақувват қилмоқчи бўлсангиз сиз албатта Худо билан кўпроқ вақт ўтказишга харакат қилишингиз керак. Агар Худога хеч қачон ибодат қилмаган бўлсангиз ва қандай ибодат қилишни билмасангиз дастурларимизни тинглаб боринг. Биз бугун сизлар билан хазрати Исо Масихнинг ўз шогирдларига ўргатган ибодати хақида сўз юритамиз. Келинг Луқо баён этган хушҳабарнинг 11 бобдаги оятларни бирга ўқиб чиқамиз. “ Исо бир жойда ибодат қилар эди. Ибодатни тамом қилгач, шогирдларидан бири Унга:

– Раббий! Яҳё ўз шогирдларини ўргатганидек, бизни ҳам ибодат қилишга ўргат, – деди. Исо уларга деди: – Ибодат қилаётганингизда шундай деб айтинглар: Эй, Отамиз! Сенинг муқаддас исминг улуғлансин.  Сенинг Шоҳлигинг келсин. Кундалик ризқимизни бериб тургин. Гуноҳларимизни кечиргин, чунки биз ҳам ўзимизга қарздор бўлган ҳар бир кишини кечирамиз.

Бизни васвасага дучор қилмагин. Яна бошқа бир оятда хам : Шундай қилиб, Мен сизга айтаман: сўраб туринглар, сизга берилади. Излаб туринглар, топасизлар. Тақиллатиб туринглар, эшик очилади.  Чунки ҳар бир сўраган олар, излаган топар, тақиллатганга эшик очилар.

 Орангиздаги қайси бир ота, ўғли ундан нон сўраса, унга тош беради? Ёки балиқ сўраса, унга балиқ ўрнига илон беради? Ёки тухум сўраса, унга чаён беради?  Шундай қилиб, сизлар ёвуз бўла туриб болаларингизга яхши ҳадялар бера билар экансиз, самодаги Ота эса Ундан сўраганларга Муқаддас Руҳни бериши янада шубҳасиздир». Хазрати Исодан шогирдлари ибодат қилишга ўргатишни сўрагани каби биз хам Худодан сўрашимиз керак. Чунки ибодатсиз, Худо билан муносабатда бўлишнинг хеч иложиси йўқ. Фарзанд улғайиши давомида кўпроқ дардлашишга мухтож бўлади. Худди шу нарса бизнинг рухий хаётимизда хам рўй беради. Биз рухан ўсишимиз мобайнида борган сари ибодат орқали Худо билан кўпроқ гаплашишга интилишимиз зарур. Келинг хозир Худога ибодат қилиб, ибодатимизда Худодан бизга ибодат қилишни ўргатиши хақида сўраймиз. Худоим, бизга ибодат қилишни ўргат. Биз сенга мухтожмиз. Биз сен билан кўпроқ вақт ўтказиб, сен билан сокин вақт ўтказиб хар куни бирга бўлайлик. Худоим, Сенга хизмат қилишни бизга ўргат. Ибодат қилишдан ташқари, бизга ибодатларимизнинг натижалари учун хам Сенга шукур айтишни бизга ўргат. Сенинг номинг улуғлансин. Сенинг шохлигинг келсин. Омин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top