Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи дўстлар. Сизлар билан мен Зафарбек эфирдаман. Сизлар билан яна бир-бор радио тўлқинлар орқали учрашиб турганимдан бениҳоят ҳурсандман. Сиз учун таёрланган дастурларимиз сизга манзур бўлаяпти деган умиддаман. Ўтган галги эшиттиришда биз сизлар билан Ҳудо билан кўпроқ вақт ўтказиш учун Парвардигоримизга ибодат қилган эдик. Бугун эса биз биргалашиб ойиламиз учун ибодат қиламиз. Фарзандларимиз ва умуман олиб қараганда уйимиз аҳли учун ибодат қиламиз. Яъни, фарзандларимизнинг соғ ўсиб, катта бўлиб яхши инсон бўлиб улғайиши учун ибодат қиламиз. Худойим, осмондаги Отажоним, мен қўлларимни очиб сенга ибодат қилмоқдаман. Сен билан ибодат вақти мен учун жуда ажойиб вақтдир. Сенга ибодат қилсам Ҳудди сенинг олдингда ўтириб Сен билан дардлашиб ўтиргандек ўзимни ҳис қиламан. Ҳудойим, мени севганинг учун Сенга шукуроналар айтаман. Сен ҳақиқатданхам буюксан, Сен энг буюк Ҳудосан. Сендан бошқа Ҳудо йўқдир оламда. Фақат Сенинг қанотларинг остида мен ўзимни тинчликда ҳис қиламан. Отажон, мен уйим учун ибодат қилмоқчиман. Аниқроғи мен сенга оилам ва шу билан боғлиқ бўлган нарсалар учун ибодат қилмоқчиман. Ҳудойим, менинг ойиламни ўзинг баракалагин. Ҳар бир ойила аъзоимни мархаматлагин. Уларнинг ҳар бири сенинг ҳизматчинг бўлишини истайман. Уларнинг ҳар бири сенга ўз ҳаётларини бағишласин. Худойим, мен уларнинг соғлиқлари учун ибодат қиламан. Ҳозирги кунлардаги совуқ кунларда уларни ҳар-ҳил балодан ўзинг асрагин. Фарзандларимнинг яхши ўқишига Ўзинг кўмакдош бўлгин. Улар сенинг марҳаматинг ва севгинг ёрдамида катта бўлиб, ўз ватанига ва Сенга хизмат қиладиган фарзанд бўлиб етишига ўзинг ёрдам бер. Уларнинг ҳаётида уларга йўлдош бўлгин. Уларни тўғри йўлга солгин. Улар хам катта бўлиб, Сенинг олдингда фаҳрланишга арзийдиган фарзанд бўлиб улғайишсин. Худойим, улар вақти келиб сенинг ҳизматчинг бўлсин. Улар қаерда бўлмасин Сенинг номингни улуғласин. Улар қаерда бўлмасин фақат Сенинг номингга шукуроналар айтишсин. Улар қаерда бўлмасин, атрофдагилар уларда Сенинг муҳаббатингни яққол кўришсин. Улар қаерда бўлмасин, фақат Сен ҳақингда шаходат қилишсин. Худойим, мен азиз умр йўлдошим учун Сенга ибодат қилмоқчиман. Унинг қийин она турмушида Ўзинг кўмакдош бўлгин. Уни соғ ҳаёт кечириши учун Ўз севикли қўлларинг билан унга теккизгин. Фарзандларни катта қилишда, уларга тарбия беришда ва умуман уй ишларида унга ёрдам бергин. Унинг ошҳонасини Ўзинг баракалагин қилгин. Худойим, мен ойиламдаги энг асосий нарса учун ибодат қилмоқчиман. У хам бўлса, севикли ойила аъзоларимнинг руҳйи аҳволи учун сендан сўрамоқчиман. Ҳудойим, ойилам қандай бўлмасин, ишларим яхши маромда кетмасин, фарзандларимнинг ўқишлари олий даражада бўлмасин буларнинг барчаси Сенсиз бефойдадир. Буларнинг барчаси Сенинг Муқаддас Рухинг кучи билан содир бўлади. Сенсиз ҳеч қандай ҳаёт йўқдир. Ҳудойим, ойиламнинг Сен билан бўлган муносабатлари ва рухий ахволи яхши бўлиши учун сенга ибодат қилмоқчиман. Ҳудойим, Каломингни ўқиб Уни тушунишга ва айниқса ўрганганларимизни ҳаётда ҳам ишлатишга Ўзинг ёрдам бергин. Ҳудойим, Сен буюксан! Сен бизга бўлган севгингни ҳазрати Исо орқали исбот қилдинг. Сенинг муқаддас номинг ила ибодат қилдим. Омин!.