3:13

Худонинг иродаси учун ибодат қилиш

MP3

Ассалому алайкум мухтарам ва азиз ака ука ва опа сингиллар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Ҳамма нарса ҳақида ибодат қилишимиз керакми? Мен кунда қилаётган ишларимнинг ҳаммасида Худонинг иродаси борми? Мен қанақа оёқ кийим кийишимга Худонинг иродаси борми? Ишга бораётганимда қайси йўналишни танлашим керак? Ёки мен тушликка нима ейишим керак? Худо ҳамма майда нарсалар ҳақида ҳам ғамхўрлик қиладими?

Худо ҳатто биз қилаётган энг кичик ишни ҳам билади. Лекин У бизга тўғри қарорга келиш учун эзгу фикрларни беради. Худонинг ниятининг бажарилишига тўсқин бўлмаётган ёки ёрдам бермаётган нарсалар учун ибодат қилиш муҳим эмас. Мана булар тўғри қарорга келишимизга ёрдам беради. Биз ўзимизга қуйидагича савол беришимиз керак: «Бу Худонинг режасига таъсир қиладими? Бу мени кўпроқ Худо билан юришимни мустаҳкамлайдими?» Мана, нима учун Худо бизга идрок беради. Ва У бизнинг фикр юргазишимизни хоҳлайди!

Шундай бўлса ҳам баъзи «майда» ишлар аҳамиятсиз эмас, чунки улар Худонинг ниятига таъсир қилади. Агар мен айтсам: «Мен бугун ибодат қилишга майл сезмаяпман» – деб. Унда ибодатсиз менда Худо билан юришга қувват қолмайди ва мен руҳий ўса олмай қоламан. Лекин агар мен айтсамки: «Мен бугун балиқ ейишга иштаҳам йўқ» – деб – бу майда иш ва бу ҳақида ибодат қилишга зарурат йўқ. Балиқни ейиш ёки емаслик – муаммоси Худонинг режасига ҳеч қандай таъсир қилмайди.

Аммо баъзида Худо бизнинг туйғуларимизга ичимиздан таъсир қилиб, бизни огоҳлантириб ҳаётимизни сақлаб қолади. Бу туйғулар аслида Руҳнинг бизнинг ичимиздаги овози. Биз бу ички огоҳлантиришларга эътиборимизни қаратишимиз лозим. Биз Руҳни қандай эшита олишни билишимиз лозим! Сиз кўрасизки ғамхўр Худо ҳатто ҳар биримизни ҳимоя этадиган фаришталарга эга, биз бўлсак, фақат қулоқ солишимиз лозим. Кўпинча биз Муқаддас Руҳнинг овозига қулоқ солмай, ўзимизга зиён келтирганимизни англаймиз. Худонинг фаришталари, қулоқ солганларни ҳимоя қилади.

Биз ўзимизнинг хусусий қарорларимизни Худо Шоҳлигига таъсир қилмайдиган қилиб, қабул этишимиз мумкин. Аммо тўғри қарор қабул этишимиз учун, биз доимо Муқаддас Руҳнинг овозига қулоқ солишимиз керак.

Худонинг ҳар биримиз учун режаси бор ва ҳар қайси имонли, ибодат билан, унга итоат қилиши керак. Шунга қадар, биз ҳамма нарса ҳақида ибодат қилган эдик, энди биз Худонинг нияти ҳақида ўйлаб, ўзимиздан сўрашимиз керак: “Мен бугун Худо хоҳлаганини қиляпманми? Менинг меҳнатим, Худо режасининг қисмими?”

Худонинг режаси нафақат, воизчилар учун. У ҳар биримиз учундир. Уни амалга оширишни кийим-кечак сотувчига ҳам, амалдорга ҳам, Хушхабарни ваъз қилувчи руҳонийга ҳам, билиш муҳим. Азизлар, бордию сизда ибодат эҳтиёжи бўлса, бизга бу ҳақда dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг ибодат эҳтиёжлари бўлимига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top