3:53

Нима қилиш мумкин?

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи биродарлар. Сизлар билан яна радио тўлқинлар орқали учрашиб турганимдан бенихоят хурсандман. Сизга дастурларимиз ёқяпти деган умиддаман. Бугун мен сизларга бир хикояни сўзлаб бермоқчиман. Хикоя ”Нима қилиш мумкин?” деб аталади. Мархамат, хикояни тингланг. Хазрати Одам гунох қилиб жаннатдан хайдалди. Бир дона гунохнинг оқибати уни Худодан ажратди. Зеро пок Парвардигор, нопок бўлган инсонни хеч қачон Ўз хузурига қўймайди. Хазрати Одамнинг фарзандлари хам гунох қилдилар. Қобил Хобилни ўлдирди, Садўм ахли баччабозликка ружуъ қўйди, Канъон халқи ёш-ёш қизларни бутларга қурбон қилса, араблар кўп худолик динига сажда қилар эди. Лекин Худо инсонлардан юз ўгиргани йўқ. Неча мингта пайғамбарларни юбориб, Ўз яратган бандаларини хидоят йўлига қайтаришни хохлади. Аммо қайтганлар кам, ўзбилармонлар кўп бўлди. Кимгадир тилло чиройли кўринди, кимгадир итоат қилиш ёқмади. Кимдир ўзини қўпроқ хурматга сазовор деб билди, кимлардир ўзларини бегунох деб хисоблади. Хақ гап, агар сен бегунох бўлсанг, Худо сени жаннатнинг тўрига ўтказишга “мажбур” ахир. Кимлардир ўзларини дунёдаги бошқа жохиллар билан қиёслади: «Шунча одамлар ичида мен фариштаманку!”. Тўғри, лекин фаришталар ичида сен шайтонваччасан! Бир дона гунох инсонни нопок қилади. Нахотки гунохим йўқ деб ўйласанг! Кимдир тавба қилишга эхтиёж сезди. Худо кечирмаса, мангу жаханнам оловида ёнишдан қўрқди. Қилган ифлос ишлари учун уялишни бошлади. “Худоё Худовандо! Менга хеч умид борми?” Савоб ишлар қилган инсон гунохларини юволмаслигини у тушунди. Худо инсонни – Ўз халифасини яхши ишлар қилиш учун яратган эди. Савоб ишлар бизнинг вазифамиз, Худонинг олдида “мана кўр, Сенга яхшилик қилиб, мен савоб ишлар қиляпман!”, деб миннат қилишимиз учун эмас. Савоб ишлар билан бизнинг гунохларимиз кечирилмайди. Инсон шу қадар ажойиб мавжудотки, бир-икки кунга мехмонга келган бу дунёда ўзини ўзи алдайди. Хар куни жанозаларга иштирок эта туриб, ўлимни ўзидан узоқда, деб ўйлайди. Ўзини, хар он йўқотиб қўйиши мумкин бўлган омонатларнинг доимий эгаси, деб билади. Холбуки инсон рухига жасад кийдирилиб, бу дунёга юборилган онда ўлим унинг йўловчисига айланган эди. Инсон бу йўлнинг хозирлик босқичида турганлигини хеч хам хаёлига келтирмайди. Дунёнинг маъноси вафосизликлардан иборатдир. Дунё берган омонатини тезда қайтариб олади. Бир кун кўкка кўтарса, эртаси кун юз тубан йиқитади. Дунё бир соя кабидир. Уни ушламоқчи бўлсанг олдингга тушиб қочади. Унга эргашиб сарсон саргардон бўлгунча умр ўтиб кетади. Дунёга кўнгил кўйиш хаёсиз аёлга кўнгил қўйиш кабидир. Бу ишқ бир кун инсонни юз тубан қилади. У доимо қалбга васваса солади. Сўнгида инсонни бор йўғидан айиради. “Эй сен, бахор гўзаллигига кўнгил қўйган йигит! Кузнинг хазонлари ва совуқлиги борлигини хам унутма”. Гунохкорлигини тан олган инсон албатта қуйдаги саволларни олдига кўйиши табиий. ”Худоё Худовандо! Менга хеч умид борми?” Умидни фақат Худодан излаймиз. Ўзимизнинг савоб ишларимиздан эмас. Оллох бизни дархақиқат севадими? Нима қилсак гунохларимиз кечирилади? Жаннатга олиб борадиган йўл қайси? Ха, ушбу хикоя хақиқатни излаяпган инсонни Худога ёзган мактубига ўхшайди. Кўпчилик Худога қараб интилади, лекин жуда кам қалблар унга етади. Унга етиш учун инсон бу дунёдан юз ўгириб Худо томон уни буриши керак. Азизлар, сизга хикоямиз ёқди деган умиддаман. Сизлар билан яна тўлқинларимиз орқали учрашгунча, хайр дейман.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top