2:46

Инсоннинг ақли 04

MP3

Ассалому алайкум азиз мухлисларимиз. Сиз азиз биродарлар билан ғойибона бўлсада мавзуларимиз орқали учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар, агар Худо сизга тонда куйлаш қобилиятини ато қилмаган бўлса, У сиздан ҳеч қачон опера қўшиқчиси бўлишингизни кутмайди.

Худо ҳеч қачон сиздан қобилиятингиз бўлмаган нарсани сўрамайди. Аксинча, сизнинг қобилиятингиз бўлган нарсалар Худо сиздан бажаришингизни хоҳлайдиган нарсалардир.

Улар сиз Худонинг иродасини билишингиз учун кўрсатмалардир. Агар сиз дизайн, чизиш ва ташкиллаштиришда қобилиятли бўлсангиз, Худонинг сизнинг ҳаётингиздаги мақсади шубҳасиз шу маҳоратларни ўз ичига олади.

Худо қобилиятларни бекорга кетишини истамайди. У бизнинг қобилиятларимиз ва чақирилишимизни бир-бирига мослайди. Сизнинг қобилиятларингиз фақатгина уларни яшаш учун ишлатишингиз учун берилмаган. Худо сизга уларни хизмат учун ҳам берди.

Бутрус шундай деган: “Худо сизларга ҳар турли қобилият берган. Ҳар бирингиз шу қобилиятингизни ишга солиб, бир-бирингизга хизмат қилинглар. Худонинг бой эҳсонларини парвариш қилувчилар каби кун кечиринглар”. Биринчи Бутрус китобининг 4 боби 10 ояти.

Совға қилинган машинани муҳтожга бериш учун уларни тузатиш; жамоат хариди учун энг яхши олди-сотди қилиш билан шуғулланиш; ерга ишлов бериш; файлларни гуруҳлаштириш; дастурлар, бинолар ва санъат асарларини дизайини билан шуғулланиш; соғлиқни сақлаш билан шуғулланиш; овқатлар тайёрлаш; қўшиқлар басталаш; мусиқани ўргатиш; грант таклифлари ёзиш; командаларга рахбарлик қилиш; ваъзлар устида изланиш ва уларни таржима қилиш; ва бошқа бир қанча хизматлар.

Янги кишиларга шундай дейилади: “Нимада қобилиятинг бўлса, уни жамоат учун ишлатишинг керак!” Биз кишиларнинг шундай деганларини эшитганмиз: “Мен ёқтирмаган ишимни пул учун қилган эдим ва бир кун ундан воз кечиб ўзим ёқтирган машғулотим билан шуғулланишни бошладим.” Бу катта хатодир.

Сиз вақтингизни ёқтирмаган ишингизга бекорга сарфлаяпсиз. Ёдингизда бўлсин, ҳаётдаги энг юксак нарсалар моддий нарсалар эмас. Маъно пулдан кўра катта аҳамиятга эгадир.

Дунёдаги энг бой киши шундай деган: “Кўп бойликка эга бўлиб ваҳима билан яшагандан кўра, Эгамиздан қўрқиб озгина бойлик билан яшаш яхшироқ.” Сулаймоннинг Ҳикматлари 15 боб 16 оят. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги мавзумиз ҳам ўз поёнига етиб қолди.

Сиз азизлар билан хайрлашар эканман, ўзимизнинг интернет сайтимиз манзилини айтиб ўтсам: www.dilkashradio.com Хайр саломат бўлинг, азиз дўстлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top