3:13

Эркак характерининг синови

MP3

Ассалому алайкум. Яна сизлар билан махсус эркакларга оид бўлган масалалар ҳақидаги суҳбатимизни давом эттиришни бошлаймиз. Умуминсоният орасида энг муаммоли мавзу нима эканини биласизми? Бу пул мавзуси. Ҳатто Каломда ҳам бу ҳақида батафсил тушунча берилган. Бир хабарни ўқиб жуда ҳайрон қолдим. Муқаддас Каломда ибодат мавзусида 500 га яқин оят ёзилган бўлса, пул мавзусига оид 2,350 та оят бор экан. Эркакларнинг 99 фоизидан муаммоларни нима ҳал қилишини сўрасангиз «пул» деб жавоб беришади. Муқаддас Каломда пул ҳақида нима ёзилганини биламиз, билиб туриб, инсоний истакларимизни ҳақиқатдан устун қўямиз. Моддий маблағ жуда нозик муаммолардан бири.

Биз пул ҳақида Муқаддас Каломдан ўқиб ўрганишни истамасак ҳам Исо Масиҳ ҳамма маълумотларни умумлаштирган ҳолда шундай деган эди: «Ҳеч ким икки хўжайинга хизмат қилаолмайди. У ё бирини ёмон кўриб, бошқасини севади, ёки бирига ихлос қўйиб, бошқасини хорлайди. Сиз ҳам Худога, ҳам пулга бирдек сиғина олмайсизлар». Бу оятдаги «хизмат қилиш» жумласи «қул бўлиш, ихтиёрий ёки мажбурий боғлиқ бўлиш» маъноларини беради. Бу маслаҳатга ўхшаш гап эмас. Исо Масиҳ: «Сизлар пулга ҳам Худога ҳам бирдек сиғинмаслигингиз керак», дегани йўқ. У кимгадир юкланадиган жавобгарлик масаласи ҳам эмас. Исо Масиҳ: «Сизлар ҳам Худога ҳам пулга бирдек сиғинмаслигингиз шарт», дегани ҳам йўқ. Бу қўлдан келиш ёки келмаслик ҳақида ҳам эмас. Раббимиз: «Сизлар пулга ҳам Худога ҳам бирдек сиғинишнинг иложиси йўқ», ҳам демади.

Бу ҳақиқат танлов эмас, аниқ айтилган буйруқ. Сиз ё пулга сиғинасиз, ёки Худога. Биз ё пулнинг ёки Худонинг қули бўламиз. Очиғини айтганда бу таълимот оғир ва тушунишга қийин. Бу нарса фақат заифлар учун қийин деб ўйлардим. Назаримда мен жуда яхши имонли кишиман. Пулга жуда ўч эмасман, Худони севаман, Унга хизмат қиламан ва шу билан бирга кўпроқ пул жамғариш ҳақида ҳам режалар тузаман. Аммо Муқаддас Калом менинг бу ишимни оқламайди. Шоҳ Сулаймон: «Пулга ружу қўйган ҳеч қачон пулга тўймайди, бойликни яхши кўрган эса бойликка тўймайди. Бу ҳам беҳудадир!» деб тўғри айтган эди.

Пул васвасаси юқумли бўлади. Бу ҳудди опиумга ўхшайди. Исо Масиҳ бизни қандай қилиб яхши томонга ўзгартириш қудратига эга бўлса, пулнинг ҳам бизни ёмон томонга ўзгартириб юбориш қудрати бор. Пул инсонлар ҳаётини бошқаради. Бироқ унинг бошқаруви яхшиликка ва абадий эмас. Биз ҳам худди парвонага ўхшаймиз; олов атрофида айланиб, унга яқинлашамиз-у, қанотларимиз куйиб қолганини сезмай қоламиз. Пул инсонни қул қилиб олади ва инсон то ўлгунича унинг бошқаруви остида бўлади.У сизнинг қалбингизни ўғирлаб олгач, дўзахнинг энг тубидан келаётган аянчли кулгуси билан устингиздан кулади. Сиздан сўнг ҳаётдан кўпроқ нарса олишни истаган бошқа бир йигитчани танлайди. Шу тариқа душманимиз, бизни Исо Масиҳ қўлидан тортиб олишга ҳаракат қилади. Бойликка ва пулга ружу қўйиш, инсон характерини тубдан ўзгартириб юборади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top