4:03

Ёнингдаги дўст

MP3

Ассалому алайкум. Ўтган сафар сизлар билан эркак киши нима учун кимгадир яқин бўлишдан қочиши ҳақида суҳбатлашган эдик. Нима учун бирор киши билан яқин дўст бўлишдан қочишимизни биласизми? Агар кимгадир яқин бўлсак, ўз сирларимиз, заифликларимиз ва ички ўзлигимизни маълум қилишимизга тўғри келади. Бироқ дўстимиз санаганимиз сирларимизни ва заифликларимизни бошқага ошкор қилмайди, деб кафолат бера оламизми? Мана шу нарса бизни ким биландир яқин дўст бўлишдан тутиб туради. Ишонч — кўринмас ва жуда тез парчаланадиган нарса. Кўпинча бизга хиёнат қилиши мумкинлиги ҳақидаги қўрқув, бошқага ишонмасликка ва ўзимизни узоқ тутишга ундайди. Шу билан дўстимиз орқали етадиган зиёндан ўзимизни сақлашга ҳаракат қиламиз. Бир қўшиқда шундай сўзлар бор: «Тошлар йиғламайди ва ороллар оғриқни сезмайди”.

Аммо биз инсонмиз, биз йиғлаймиз, биз оғриқни ҳис қиламиз. Шунинг учун ҳам бизга дўст керак. Дўстлик муносабатларини ўстириш катта меҳнат талаб этади. Катта кишининг дўст топиши ва дўстлик муносабатларини ўрнатиши осон бўлмайди. Сизнинг кўнглингизга ўтирган бошқа бир эркак билан дўстлашиш учун ташаббус ҳам керак бўлади. Агар сизга ёққан киши ўзи ташаббус кўрсатмаса, сиз ташаббус кўрсатишингизга тўғри келади. Кўп дўстларга эга бўлиш, жуда яхши муҳитни таъминлайди. Бироқ шу дўстларни топиш учун йиллар ва йўқотишлар, хафачиликлар талаб этиши мумкин. Нега дейсизми? Йиллар давомида дўстлар орттиришга ҳаракат қилдим. Уларнинг бир нечтасини дўст деб атадим. Бироқ дўстга эга бўлиш йўлида, кўп марта қоқилдим, улардан озор топдим. Ҳақиқий дўстларни топиш йўлида шундай қийинчиликлар ҳам бўлади.

Қандай қийинчиликлар бўлиб ўтган бўлмасин, ҳозирги дўстларим ўшандай қийинчиликлар орқали топилган. Улар бунга арзийди. Дўст орттиришдан мақсад нима? Шоҳ ва пайғамбар Сулаймон ўзининг Воиз китобида шундай сўзларни келтирган: “Бир кишидан кўра икки киши юрган яхшироқ, чунки бири йиқилса, дўсти уни турғизиб қўяди. Аммо ёнида шериги бўлмаганнинг ҳолига вой!” Ҳаётимизда яхши дамлардан кўра қийин дамлар жуда кўп бўлади. Турмушнинг бузилиши, ишдан ҳайдалиш, яқинини йўқотиш, гуноҳ қилишлар буларнинг ҳаммасига бир одам чидаши қийин. Ҳамма гуноҳ қилади, ҳамма ҳам қоқилади. Шундай дамларда ким бизнинг қўлимиздан тутиб турғизиб қўяди? Дўст! Қийин дамларда доимо ёнингда бўладиган дўст ҳақиқий дўст эканини ҳаммамиз биламиз. Аммо шундай қийин дамларда ёлғиз бўлсак-чи? Бунда воиз китобида айтилганидек ҳолимизга вой. Дўст онгимиздаги ҳақиқатни юзага чиқаришга ҳам ёрдам беради.

Дўст кўринмас душманимизга қарши тура олишимизга кўмаклашади. Воиз китобида яна шундай сўзлар ҳам бор: «Бир кишига кўплик қилган душманни, икки киши енга олади.” Елкама-елка туриб ҳаракат қилаётган дўстлардан ҳар қандай муаммо ҳам чекинади. Бир дўстим менга шундай деганди: «Агар кўрган нарсанг сенга ёқса буни дўстингга ҳам айт, кўрган нарсанг сенга ёқмаса буни ҳам дўстингга айт.” Бу билан дўстимизга ёрдам беришимиз мумкинлигини аввал ўйламаган эканман. Ҳар бир кишида танг ҳолларда тушкунликка тушиш ҳоллари бўлади. Кимдир жуда тез тушкунликка тушади, кимдир секинроқ. Ҳар иккала ҳолатда ҳам инсон дўстга муҳтож бўлади. Сизни қўллаб юборадиган, руҳан қайта тиклана олишингизга ёрдам берадиган ҳам ўша дўстингиз бўлади.

Биродарлар, сизни эркаклар мавзусидан бошқа, масалан, спорт, кулгили воқеалар ва ҳандалар, болалар тарбияси, Худо билан муносабат мавзулари қизиқтирса бизнинг www.najot.com сайтимизга кириб кўринг. У ердан керакли маълумотларни оласиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top