3:37

Ханнанинг ибодати

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи дўстлар. Дастуримизга хуш келибсиз. Менинг исмим Зафарбек. Азизлар, бугун биз сиз билан бирга Яратувчимизга қўлимизни очиб ибодат қиламиз. Азизлар, Қадимги Ахддаги Шохлар китобидаги Ханнанинг Худога қилган ибодати ёдингиздами? Келинг ўша ибодат оятларини ўқиб чиқамиз.  Ханна шундай ибодат қилди: “Эгам туфайли кўнглим тоғдай кўтарилди, Қувватимни оширган Ўшадир. Душманларим олдида мақтанурман, Нажот берганинг–чун севинурман. Эгам — танҳо ва ҳақиқий Худо, Ҳа, Сендан бошқаси йўқ, эй, Эгам. Худойимиздай қоя йўқдир. Ортиқ манманликка берилманг оғиз кўпиртириб, Оғзингиздан кибрли сўзлар чиқмасин. У ҳаммасини биладиган Худодир, У одамларнинг хатти–ҳаракатини ҳукм қилади. Кучлиларнинг ёйлари синиб кетади, Ожизлар қувват камарини боғлайди. Тўқ бўлганлар луқма нон учун мардикордирлар, Оч бўлганлар эса энди тўқдирлар. Бефарзанд аёл етти бола туғар, Серфарзанд аёл эса кимсасиз қолар. Жонни оладиган ҳам Эгамиздир, Жонни ато қиладиган ҳам Эгамиздир Ўликлар диёрига У туширар ва Яна қайта олиб ҳам чиқар. У кимнидир йўқсил, кимнидир бой қилар, Кимнидир ерга урар, кимнидир юксалтирар. Бечораҳолларни У тупроқдан кўтарар, Фақирларни ахлатдан олиб чиқиб юксалтирар. Уларга шаҳзодалар ёнидан жой берар, Шуҳрат тахтини мерос қилиб берар. Чунки Эгамникидир заминнинг устунлари, Устунларнинг устига қўйгандир У оламни. У Ўзига содиқ бўлганларни ҳимоя қилар Фосиқлар эса зулматда сўниб қолар. Зероки куч ила зафарга етишмас инсон. Эгамизга қарши турганлар парча–парча бўлажак, Худойи Таоло уларга қарши осмонни гумбурлатажак. Бутун оламни У ҳукм қилажак, Ўзи ёғ қуйиб танлаган шоҳига куч ато этиб, Унинг қувватини оширажак.  Шундан кейин Элқана оиласи билан Рамага — уйига жўнади. Кичкина Шомуил эса руҳоний Элахнинг ҳузурида қолди ва Эгамизга хизмат қила бошлади.

Азизлар, охирги маротаба сиз қачон Худога ибодат қилгансиз? Масалан мен кунимни ибодат билан бошламасам куним ўз маромида кетмайди. Кунимни ибодат билан бошламасам кўнглим хотиржам бўлмайди, хар хил хавотирлар атрофимда пайдо бўлар. Лекин кунимни ибодат билан бошласам Худо менга куч беради, Муқаддас Рухнинг ўзи хурсандчилик ва хотиржамлик ато этади. Ибодат қилсам кўнглим тоғдай кўтарилади. Азизлар, келинг биз хам Ханнага ўхшаб Яратувчимизга ибодат қилиб Унинг исмини улуғлаймиз. Парвардигорим, бизни яратиб, яратганларинг орасида биринчи ўринга қўйганинг учун Сендан миннатдормиз. Бизга севиш қобилиятини берганинг учун исминг улуғлансин Раббим. Худойим, Сенинг севгинг чексиздир, бизга бўлган мухаббатинг Сенга анча қимматга тушди. Сен ягона зотинг хазрати Исо Масихни гунохкор бандаларингни гунох занжиридан озод қилиш учун Уни қурбон қилдинг. Хазрати Исо Масихнинг қони билан гунох лаънатини юрагимиздан ювиб ташладинг. Худойим, Сен буюксан! Сен шохларнинг шохисан. Сен хамма нарсани билувчисан, Сендан бирон бир нарсани яширишнинг хожати йўқ, чунки Сен оламни Муқаддас Рухинг билан тўлдиргансан. Худойим, бизга хам севишни ўргат. Биз хам душманимизни севиб у учун ибодат қилишни ўрганайлик. Худойим, Сенинг муқаддас номинг ила ибодат қилдик. Омин!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top