3:01

Ибодат ва руҳий жанг

MP3

Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Ибодатларимиз Худони улуғласа ва шайтоннинг режаларини бузса, улар натижали ҳисобланади. Ибодатнинг мақсадларидан бири – душманга зарар етказиш. Афсуски, кўп имонлилар, ибодат орқали шайтонни зарарлантириш мумкинлигини ҳаёлига ҳам келтирмайдилар. Агар биз ибодатнинг ҳақиқий кучини англаб етганимизда эди, биз бундан-да кўпроқ ибодат қилар эдик.

Шайтон ўзини кўрсатмайди ва очиқчасига ҳаракат қилмайди. Ўз режаларини амалга

ошириш учун, у одамлардан ёки атрофимиздаги нарсалардан фойдаланади. Биз ундан бўлак, бошқа ҳамма одамларни ва нарсаларни айблашимизга умид қилади. Шайтон касалликлар чақириб ва азоблар келтириб, имонлиларнинг танасини заифлаштиради. У одамларнинг ҳаётига бахтсиз ҳодисалар ва мушкул вазиятлар

ёғдиради. У масиҳийларнинг ўртасида низо чиқаради, оила аъзоларини ёки яқин дўстларни уруштиришга ҳаракат қилади. У даромад манбаларини ёпиб, моддий қийинчиликларни юзага келтириши мумкин. У одамларни тушкунликка, умидсизликка дучор қилади, уларга ҳаётидан норозилик ҳиссини беради. У одамларнинг юрагига сабабсиз қўрқувни солиб, тўғри қарор қилиш қобилиятидан маҳрум қилади. Биз чарчоқдан оёқда тура олмаслигимиз учун кўп ишлашга мажбурлайди. У бизни алдашга ва дармондан қуритишга, онгимизга ва

ҳиссиётимизга таъсир ўтказишга, унга қарши туриш қобилиятимизни сусайтиришга уринади. У бизга зарар етказишнинг жуда кўп йўлларини билади, аммо биз унга қарши туришимиз, қатъий ва аёвсиз зарба беришимиз лозим.

Ёқуб мактубининг 4-чи бобининг, 7-чи оятида, Худога итоат этсак, шайтонга қарши турсак, у қочиб кетиши ҳақида айтилган. Юрагимизда унга нисбатан адоват уйғонганида, унинг зулмларига бўйсунмаслик ҳисси келганидагина, ғалаба қозонишимизнинг имкони бўлади. Матто Хушхабарининг 12-бобидаги 29-оятда кучли кишини боғламагунча, унинг уйини ўмаришнинг иложи йўқ, деб айтилган.

Биз шайтонни, Руҳ билан бошқарилган ибодат орқали боғлашимиз мумкин. Душманга, бизга ҳужум қилишига йўл қўйиб берсак, унга қарши турмасак ва жавобан ҳужумга ўтмасак, биз доимий тушкунлик ва хўрланишда яшаб ўтамиз. Шайтон – бизнинг душманимиз ва унга, шунга яраша муносабат билдириш лозим.

Шайтонга фаол тарзда қарши туринг. Руҳий ҳаёт юқори даражада маҳсулдор бўлиши зарур. Худони ғайрат билан изланг, шайтонга тинмай қарши ҳаракат қилинг ва ўзингизга суст ва лоқайд бўлишга йўл қўйманг. Одамларни севинг, ибодат қилинг, қурбонликлар келтиринг, бошқаларга ёрдам беринг, Каломни

ўқинг. Шайтон сизга қандай усуллар билан ҳужум қилмасин, ибодатда унга қарши жанг эълон қилинг (1 Бутрус 5:9).

Азизлар, бордию сизда ибодат эхтиёжи бўлса, dilkashradio телеграм каналимиз орқали бизга хабар юборинг. Биз сизлар учун ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top