2:57

Ханнанинг ибодати

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи дўстлар. Дастуримизга хуш келибсиз! Азизлар, хабарингиз борки биз дастурларимиз орқали азиз Яратувчимизга ибодат қилиб келмоқдамиз. Бугун хам одатимиз бўйича Муқаддас Каломдан оят ўқиб Парвардигоримизга ибодат қиламиз. Келинг дастуримизни бошлашдан олдин Инжил китобидаги бир парчани ўқиймиз. Ханна шундай ибодат қилди:

“Эгам туфайли кўнглим тоғдай кўтарилди, Қувватимни оширган Ўшадир.

Душманларим олдида мақтанурман, Нажот берганинг–чун севинурман.

Эгам — танҳо ва ҳақиқий Худо, Ҳа, Сендан бошқаси йўқ, эй, Эгам.

Худойимиздай қоя йўқдир. Ортиқ манманликка берилманг оғиз кўпиртириб,

Оғзингиздан кибрли сўзлар чиқмасин. У ҳаммасини биладиган Худодир,

У одамларнинг хатти–ҳаракатини ҳукм қилади. Кучлиларнинг ёйлари синиб кетади,

Ожизлар қувват камарини боғлайди. Тўқ бўлганлар луқма нон учун мардикордирлар, Оч бўлганлар эса энди тўқдирлар.

Бефарзанд аёл етти бола туғар, Серфарзанд аёл эса кимсасиз қолар.

Жонни оладиган ҳам Эгамиздир, Жонни ато қиладиган ҳам Эгамиздир

Ўликлар диёрига У туширар ва Яна қайта олиб ҳам чиқар. У кимнидир йўқсил, кимнидир бой қилар, Кимнидир ерга урар, кимнидир юксалтирар.

Бечораҳолларни У тупроқдан кўтарар,

Фақирларни ахлатдан олиб чиқиб юксалтирар.

Уларга шаҳзодалар ёнидан жой берар,

Шуҳрат тахтини мерос қилиб берар.

Чунки Эгамникидир заминнинг устунлари 

Устунларнинг устига қўйгандир У оламни.

У Ўзига содиқ бўлганларни ҳимоя қилар

Фосиқлар эса зулматда сўниб қолар.

Зероки куч ила зафарга етишмас инсон.

Эгамизга қарши турганлар парча–парча бўлажак,

Худойи Таоло уларга қарши осмонни гумбурлатажак.

Бутун оламни У ҳукм қилажак,

Ўзи ёғ қуйиб танлаган шоҳига куч ато этиб,

Унинг қувватини оширажак.”

Шундан кейин Элқана оиласи билан Рамага — уйига жўнади. Кичкина Шомуил эса руҳоний Элахнинг ҳузурида қолди ва Эгамизга хизмат қила бошлади.

Дўстлар, келинг биз хам Ханнага ўхшаб қўлимизни очиб Севикли парвардигоримизга дуою-ибодат қиламиз. Азиз Раббимиз, Осмондаги отажон, бизни севганинг учун Сенга катта рахмат. Бизга кўрсатган буюк мухаббатинг, хазрати Исо Масихни қилган қурбонлиги туфайли қиммат бахога бизни сотиб олганинг учун миннатдормиз. Худойим, бизни шу қилган қурбонингга арзийдиган бўлишга бизга ёрдам бер. Биз хам Сенинг қанотинг остида пана топиб хаётимизни Сенга бағишлайлик. Қаерда бўлмайлик, нима қилмайлик барча қилган ишларимиз фақат Сенинг Буюк Номингни улуғлаш учун қаратилсин. Раббим, Сенинг шохлигинг келсин, юртимиздаги барча одамлар сенинг мухаббатингни ўз юракларида хис этишсин. Худойим, Сенинг муқаддас номинг ила ибодат қилдик. Омин!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top