3:01

Қувғинларга бўлган реакциялар 4 қисм

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак.

Масиҳийлар қувғинга учрамайдиган мамлакатларда, улар одатдагидек, қувғин мавзусига анча бепарво қарайдилар. Мана таъқиб ҳақида эслаганда унга жавобан баъзи имонлиларнинг фикр баёнлари:

“Бизда бундай бўлиши мумкин эмас” Руҳшунослар бундай жавобни жуғрофий ажраб қолишга асосланган реакция деб атаган бўларди. Кўплар кенг қамровли таъқибларнинг иложи йўқ деб ҳисоблайдилар, чунки “Конституция виждон эркинлигига кафолат беради” ёки “бизнинг мамлакатда ниҳоятда кўп жамоатлар мавжуд”. Бундай имонлилар мамлакатнинг кўзи очиқ ва саводли амалдорларига суянади ва шунингдек, Жамоати мамлакатнинг диний ҳаётида марказий ўрин тутишига суянади. Уганда аҳолисининг қарийб етмиш фоизи масиҳийлар бўлишган, шунинг учун у мамлакатда масиҳий жамоати етакчи ўринда турган. Аммо мамлакатда Иди Амин ҳукуматни қўлга олишидан кейин масиҳийларни мисли кўрилмаган қувиш бошланди. Жамоатнинг кўп сонли аъзоларига эга бўлиши унинг хавфсизлигига кафолат бера олмайди ва аъзоларини мумкин бўлган таъқиблардан сақлаб қола олмайди.

“Бизнинг давримизда қувғин бўлиши мумкин эмас” Бундай жавобни давримиздаги либерал инсонийлик кучига таянган ҳолда таъқиблардан озод бўлганмиз деб ҳисоблайдиган одамлар беради. Лекин қувғин келганда, тарих улар ҳаётида ҳам ўз изини қолдиради.

“Худо бунга йўл қўймайди” Қувғиннинг илоҳий асосини тушунмасдан, имонлилар Худога ҳатто буни содир бўлиш эҳтимолидан ҳам халос қилиши учун ибодат қилишади ва сўрашади. Қийинчиликка тўғри муносабат билдириш ёки Худо Каломини жасурлик билан айта олиш ҳақида ибодат қилиш ўрнига (қ. Ҳав. 4:29), улар бундай ҳужумлар фақатгина шайтондан дея ҳисоблаб, қувғин бўлмаслиги учун ибодат қилишади.

“Бизни бу ҳақда ўйлашга вақтимиз йўқ” АҚШ каби мамлакатларда истиқомат қилувчи кишилар қувғин ўзида нимани намоён қилишини мутлақо унутганлар ва жуда кўп ҳолларда шундай йўл тутадилар. Ғалати томони шундаки, таъқиблар ҳақида ҳаттоки ўйлашни ҳам истамайдиган жойларда у қаттиқ ва кескин бўлади.

Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top