3:23

Зинодан қочинг!

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Дастуримизга хуш келибсиз. Микрофон қаршисида дойимгидек мен Зафарбек. Азизлар, сизга маълумки ушбу дастур давомида биз Худонинг Каломидан оятлар ўқиб азиз Парвардигоримизга қўлимизни очиб ибодат қиламиз. Бугун биз Коринфликларга китобидаги жуда қизиқ ва фойдали бўлган оятларни ўқиймиз.

Наҳотки билмасангизлар? Ноҳақлик қилувчилар Худонинг Шоҳлигидан баҳраманд бўлмайдилар. Адашманглар, на зинокорлар, на бутпарастлар, на фоҳишабозлар, на баччабозлар, на баччалар, на ўғрилар, на тамагирлар, на ичкиликбозлар, на ҳақорат қилувчилар, на талончилар Худонинг Шоҳлигидан баҳраманд бўлмайдилар.  Сизлар баъзиларингиз шундай эдингизлар. Ва лекин сизлар ювиндингиз, ва лекин муқаддас бўлдингиз, ва лекин Раббимиз Исо Масиҳнинг номи ва Худойимизнинг Руҳи билан оқландингиз.

Ҳамма нарса менга жоиз экан, лекин ҳамма нарса ҳам фойдали эмас. Ҳамма нарса менга жоиз экан, лекин ҳеч бир нарса менга ҳоким бўлмаслиги керак. Овқат қорин учун, қорин ҳам овқат учун экан, лекин Худо уни ҳам, буни ҳам йўқ қилади. Бадан эса зино учун эмас, балки Раббимиз учундир, Раббимиз эса бадан учундир. Ўз қудрати билан Раббимиз Исони тирилтирган Худо бизни ҳам тирилтиради.

Билмайсизларми? Аъзойи баданингиз Масиҳнинг аъзоларидир. Шундай бўлгач, Масиҳнинг аъзоларини олиб, фоҳишанинг аъзолари қилиб қўярмикинман? – Асло! Фоҳиша билан қовушган у билан бир бадан бўлишини билмайсизларми? Мана Тавротда: «Иккови бир бадан бўлади», – деб ёзилган. Раббимиз билан қовушган эса

У билан бир руҳ бўлади.

Зинодан қочинглар! Инсон қиладиган ҳар қандай гуноҳ бадандан ташқарида бўлади. Зино қилувчи эса ўз шахсий баданига қарши гуноҳ қилади. Наҳот билмасангиз? Сизнинг баданингиз ўзингизда яшаётган Муқаддас Руҳнинг маъбадидир. Уни сизга Худо берган, сизлар ўзларингизга тегишли эмассизлар. Қиммат баҳо билан сотиб олиндингизлар. Шунинг учун баданингиз ва руҳингиз билан Худони улуғланглар. Чунки сизлар Худога тегишлисиз. Жуда яхши оятларни ўқидик. Дўстлар, келинг энди қўлимизни очиб Раббимизга ибодат қилиб, бизни ҳам иймонда махкам туриб баданимизни покликда сақлаш учун Ундан куч сўраймиз. Раббим, мен гунохкорга шавқат қилганинг учун Сендан миннатдорман. Менга, абадий хаётни тухфа қилиб Ўзинга фарзанд қилдинг мени. Худойим, Сенинг мухаббатинг нақадар гўзал ва чексиз! Худойим, бизга иймонда маҳкам туриш учун бизни Муқаддас Рухинг билан қувватлантир. Биз ҳам маъбадинг бўлмиш танамизни покликда сақлаб, Муқаддас Рухинг маскан қиладиган жойни тозаликда сақлайлик. Азиз Отажон, биз ҳам кунимизни Сен билан бирга бошлаб Сен билан якунлайлик. Қаерда бўлмайлик нима қилмайлик, кимга Ҳақиқатингни гапирмайлик, барча ишларни Сенинг номингни улуғлаш учун қилайлик. Сен ҳақингдаги гувохлик хаётимизда намоён бўлсин. Худди боғбон хосилни боғ эгасига олиб келгани каби биз хам Сенга янги қалбларни олиб келайлик. Худойим, Сен муқаддассан, Сенга тенги йўқ, Сенсиз хаёт йўқдир бу дунёда, Сенинг муқаддас севгинг чегара билмас. Сенинг мухаббатингни бутун олам таниб билсин. Барча Сенинг мухаббатингдан бахраманд бўлсин. Худойим, Сенинг буюк номинг ила ибодат қилдик. Омин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top