3:30

Шогирд орттиринглар

MP3

«Шунинг учун бориб, барча халқлардан шогирд орттиринглар. Уларни Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ номи билан сувга чўмдириб, имонга киритинглар. Мен сизларга буюрган ҳамма нарсага амал қилишни уларга ўргатинглар. Мана, Мен ҳар куни, дунёнинг охиригача сизлар билан бирга бўламан» (Матто 28:19-20).

Ассалому алайкум мухтарам ва азиз ака ука ва опа сингиллар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Одамларни Исо Қутқарувчи ва Раббий эканлигига ишонишига чақириш – бу бизнинг меҳнатимиздир. Бу амрни биз ҳамма миллатларда бажариш учун юборилганмиз. Биз қандай баҳслашишни, жанжаллашишни билганимиз учун, одамлар Исога ишонмайдилар. Бизлар ўз билимимизга суянганимиз туфайли, одамлар Исога ишонмайдилар. Фақат Муқаддас Руҳ нима тўғрисида гапиришга сўз бергандагина улар ўзларининг гуноҳларига тавба-тазарру қиладилар. Қачонки Исонинг муҳаббати уларнинг юракларини тўлдиргандагина, улар тавба қилишади ва ишонишади.

Бу биз ибодат қилаётганимизда, бизнинг лабларимизга Худо тўғри сўзларни солишини сўрашимиз кераклигини айтади. Бу амр имонли бўлган ва Раббий ортидан боришини ҳамманинг олдида очиқ эълон қилишга олиб боради. Юракларимиз билан ишониш етарли эмас. Биз ўз лабзимиз билан ишончни изҳор қилишимиз ва сувда чўмдирилишимиз керак. Сувда чўмдирилиш амри жуда равшандир. У бизнинг ичимизда содир бўлаётганни атрофимиздагилар олдида очиқ-ойдин тан олганимизнинг исботидир. Биз ишонч билдириб, имонли бўлганимизда янги инсонлар – Худовандимиз фарзандлари бўлдик. Ва бу ҳақида биз сувдан чиқиб келаётганимизда бизни кузатаётганларга далолат беради. Ҳар бир имонли сувда чўмдирилиши керак. Бу Худонинг амридир.

Бу қандай меҳнат? Янги инсон Исога ўхшаш учун қанча ибодат ва ўқиши керак. Биз уларни нимага ўқитишимиз мумкин? Нафақат жамоатнинг аъзолари бўлишга, нафақат жамоатда ўрнатилган қоидаларни билишга, нафақат Раббий ибодатини айтишга лаёқатли бўлишга ва янги синовларлардан ўтишга, нафақат ашула айтишга ва ибодат қилишга, балки Исога ўхшашликни! Янги ижод бўлишни. Биз уларни Худонинг иродаси ва Унинг Каломи бўйича яшашга, Худонинг муҳаббатига ўргатишимиз керак. Худонинг катта режаси якунланган эмас. Ҳар биримизга вазифа берилган. Ҳар биримиз ўзимизга юклатилган режа қисмини якунлашимиз мумкин.

Исо Ўзининг қисмини якунлади. У инсон бўлди. У хасталарни даволади. У одамларни Худо Шоҳлиги ҳақидаги ҳақиқатга ўқитган. Кейин У нима учун келган бўлса, ўшани содир этди. У ўлди ва ўлаётиб бутун оламнинг гуноҳларини Ўзига олди. Ва У хочда осилиб ётганида «Амалга ошди!» – деб айтди. Унинг меҳнати якунланган эди. Исо шогирдларга ҳам меҳнат қилишни буюрган. «Боринглар, ваъз қилинглар, сувга чўмдиринглар ва ўқитинглар», – деб айтган. Улар итоат қилиб, бутун олам бўйлаб Хушхабарни ёйишга кетишди. Шогирдлари бирин кетин ўз ҳаёт йўлларини якун этардилар, лекин ҳар бири ўз топшириқ қисмини якунлаганини айта олган. Азизлар, бордию сизда ибодат эҳтиёжи бўлса, бизга бу ҳақда dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг ибодат эҳтиёжлари бўлимига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top