Ассалому алайкум азиз радио тингловчи дўстлар. Радио тўлқинлар орқали сиз билан Калом оятларини ўқиб қўлимизни ибодат учун очиш имкониятига эга бўлганимдан мен нихоятда хурсандман. Микрофон қаршисида дойимгидек мен Зафарбек. Азизлар, келинг Муқаддас Каломни очиб Юханнонинг биринчи мактубига назар ташлаймиз. Исо Масиҳдир деб ишонган ҳар бир киши Худодан туғилган. Отани севган ҳар бир киши боласини ҳам севади. Агар Худони севсак ва Унинг амрларига амал қилсак, Унинг болаларини ҳам севишимиз шаксиздир. Худони севиш – Унинг амрларини бажо келтириш демакдир. Худонинг амрлари эса оғир эмас; чунки Худонинг ҳар бир фарзанди дунёни енгади. Мана шу бизнинг имонимиз дунё устидан ғолиб чиқди. Исо Худонинг Ўғли деб инонган кишидан бошқа ким ҳам дунёни енга оларди?! Исо Масиҳ сув ва қон билан келди. У фақат сув билан эмас, сув ва қон билан келди. Руҳ эса У ҳақда гувоҳлик беради, чунки Руҳ ҳақиқатдир. Шундай қилиб осмонда учтаси гувоҳлик беради: Ота, Калом ва Муқаддас Руҳ. Бу учови бир. Ерда ҳам учтаси гувоҳлик беради: Руҳ, сув ва қон. Бу учови бир. Гарчи инсонларнинг гувоҳлигини қабул қилсак-да, аммо Худонинг гувоҳлиги ундан муҳимроқ, бу эса Худонинг Ўз Ўғли ҳақида берган гувоҳлигидир. Ким Худонинг Ўғлига инонса, у ўз юрагида Худонинг гувоҳлигига эгадир. Худога инонмаган, яъни Унинг Ўз Ўғли ҳақида берган гувоҳлигига инонмаган киши Худони ёлғончи қилиб қўйган бўлади. Худонинг гувоҳлиги шундан иборатки, Худо бизларга абадий ҳаёт берди. Бу ҳаёт эса Унинг Ўғлида мужассамдир. Ким Худонинг Ўғлига эга бўлса, ҳаётга эгадир. Ким Худонинг Ўғлига эга бўлмаса, ҳаётга эга эмас. Мен буларни сизлар абадий ҳаётга эгалигингизни билинглар, деб ёздим. Чунки сизлар Худонинг Ўғли номига имон келтиргансизлар. Биз Худо ҳузурига дадиллик билан кирамиз, чунки биламизки, Худонинг иродасига кўра бир нима тиласак, У бизга қулоқ солади. Агар Худо тилакларимизни тинглаётганини билсак, тилакларимиз бажо бўлганини ҳам биламиз. Агар бирор киши биродарининг гуноҳ қилаётганини кўрсаю, бу гуноҳ абадий ўлимга сабаб бўлмаса, у учун ибодат қилсин. Унинг ибодати туфайли биродарига ҳаёт бағишланади. Мен буни гуноҳи абадий ўлимга сабаб бўлмайдиганлар учун айтяпман. Абадий ўлимга сабаб бўладиган гуноҳ ҳам бор. Бундай гуноҳ учун ибодат қилинг, демаяпман. Ҳар қандай ёмонлик гуноҳдир, аммо ҳамма гуноҳ ҳам абадий ўлим билан тугамайди. Азизларим, келинг ушбу оятлар сўнгида қўлимизни дуою-ибодатга очамиз. Азиз Парвардигорим бизга буюк бахтни берганинг учун катта рахмат. Бизни шундай севдингки хатто ўз муқаддас Зотинг хазрати Исо Масихни биз гунохкорлар учун қурбон қилдинг. Биз гунохкорлар учун хазрати Исо Масих қанчадан қанча азоб укубатларни бошидан кечирганини хатто кўз олдимизга хам келтиролмаймиз. Худойим, хаётимиз Сенга тегишлидир, чунки Сен бизни қиммат бахога сотиб олдинг. Бизнинг бутун борлиғимиз фақат Сен Муқаддас Худога тегишлидир. Худойим, биз шундай хаёт кечирайликки, Исо Масихнинг тўккан қони бекор бўлмасин. Биз шунга арзийдиган хаёт кечирайлик эй Отажон. Худойим, бутун хаётимиз давомида Исо Масихни хочда қилган ишидан бошқа хеч қандай хақиқат бўлмасин. Гунохларимизни фақат Исо Масих тўккан қони билан ювиб ташлай оламиз. Худойим, Сенинг исминг биз учун дойим муқаддас бўлсин, Исо Масих хаётимизда фақат биринчи ўринни эгалласин. Сенинг муқаддас номинг ила ибодат қилдик. Омин. Азизларим, сиз билан хайирлашиш вақти хам келди. Сиз билан хайирлашар эканман, сизга яна бир бор сайтимиз манзилини эслатиб ўтмоқчиман. www.najot.com. Худойим сизни мархаматласин.