3:39

Уялманг, бемалол сўранг!

MP3

Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Ер юзида яшовчи ҳар бир кишининг қандайдир истаги бор. Ҳамма нарсадан мамнун ва бирор тилакка эга бўлмаган одамни топиш қийин. Каломда, сўрамаганларинг учун эга эмассизлар (Ёқуб 4:2), деб айтилган. Худованддан нимадир олмоқчи бўлсак, буни Унинг Ўзидан сўрашимиз лозим. Илтимос билан мурожаат қиладиган ибодат сўров, деб номланади.

Ибодат – бу Худованд билан ҳамкорлик воситаси ҳамда жисмоний дунёда ниманидир амалга ошириш учун, У билан руҳий дунёдаги ўзаро ҳаракатимиз. У самонинг кучини ерга олиб келади. Ибодатларимизнинг бирига жавоб тезроқ келади, бошқасини эса сабр билан кутишимизга тўғри келади. Бундай пайтларда, биз кутиш ибодатидан фойдаланамиз. У ибодатимизни биринчи мартадан эшитмагани учун эмас, балки бизни сабр-тоқатга ўргатиш, имонимизни мустаҳкамлаш ва руҳий мушакларимизни ўстиришда ёрдам бериш учун – бизни қатъият билан ибодат қилишга ундайди.

Ибодатда қатъиятли бўлишимиз кераклигининг сабабларидан бири – ёвуз руҳлар ибодатга вақтида жавоб келишига қаршилик қилишади. Дониёр китобининг 10-чи бобида бунинг мисолини кўрамиз. Дониёр сўраган нарсасини олиши учун йигирма бир кун рўза тутиб, ибодат қилишига тўғри келди. Дониёрнинг ибодатига Худованд шу заҳоти жавоб берди, аммо Форс шоҳлигининг подшоҳи, деб аталган ёвуз руҳ, жавоб унга етиб келишига қаршилик қилди. У ортга чекинмай, ибодатни давом эттиргани сабабли, Худованд Форс подшоҳи билан жанг қилиш учун Микоил бош фариштани юборди. Микоил ёвуз руҳни енгди. Натижада, Дониёр ибодатига жавоб олди.

Биз муҳтожликларимизни Худога сўров ибодати орқали очамиз, бироқ айрим ҳолларда жавобини сабр билан кутишга тўғри келади. Худодан муҳтожлигимизни қондиришини ёки истагимизни амалга оширишини сўраганимизда, бу сўров ибодатига киради. Менимча, оғзимиздан кўпинча сўров ибодат чиқади. Бу Исо Масиҳ ўргатган ибодатларнинг бир тури: «Сўранглар, сизларга берилади; изланглар, топасизлар; тақиллатинглар, сизларга очадилар» (Матто 7:7). Тақиллатмасак, бизга очмайди. Изламасак, тополмаймиз. Сўрамасак, ҳеч нарса ололмаймиз.

Бирон нимага эришишни истасангиз – сўранг. Шундай бўлсада, Худодан бирор нарсани сўрашдан олдин, У бизларга берганлари учун миннатдорлик билдиришимиз лозим. Бизларда бор бўлганлари учун раҳмат айтмасак, қандай қилиб, Ундан яна ниманидир сўрашимиз мумкин? Филиппиликларга мактуби 4:6 бизга уқтираяпти: «Ҳеч нарса ҳақида ташвиш қилманглар, лекин ибодат, илтижо ва миннатдорчилик билан ҳамма нарсада ўз тилакларингизни Худога билдиринглар». Сўров билан мақтов ва миннатдорликнинг ўртасида мувозанат сақласак, ибодатларимиз ақл бовар қилмас хўрсандчилик бағишлайди. Ахир, Худодан бирон нарсани сўраш, У буни, албатта, амалга оширишига ишониш, шундан сўнг, жавоб келишини кузатиш, ажойиб эмасми? Худодан ниманидир сўраганда, У ибодатимизга жавоб беришига амин бўламиз ва бу нарса ҳақида бошқа эсламаймиз, ёки уни давом эттириш ҳиссини туйиб, қатъият билан сўрайверамиз. Ҳар қандай вазиятда Худованд ибодатларимизга жавоб беришни ёқтиришини ёддан чиқармаслигимиз лозим. Чунки У Ўзи истаган тарзда, вақтда ва Унинг фикрича тўғри бўлган нарсани беради. Уялманг – сўранг! Бордию, сизда ибодат эҳтиёжи бўлса, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Биз сиз учун ибодат қиламиз. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top