3:24

Маслаҳатлар 48

MP3

Бугунги суҳбатимиз ҳам юз парвариши ҳақида. Агар эътибор бериб тинглаётган бўлсангиз, биз ҳар гал иложи борича табиий гўзалликни юзага чиқарувчи маслаҳатларни бериб боряпмиз. Бугун ҳам сизларнинг эътиборингизга юз парвариши ҳақида айрим маслаҳатларни берамиз.

Кўз ости салқиганда “яшил ниқоб” яхши ёрдам беради. Бунинг учун петрушка мада тўғралиб суви чиққунча эзилади. Кейин кўз остига ва қовоққа суртиб 5 дақиқа қўйиб турилади.

Творог юз терисига тинчлантирувчи таъсир этса, сут терини керакли витаминлар билан тўйинтиради. 2 чой қошиқ творогга 1 чой қошиқ ўсимлик мойи қўшилади. Тайёр ниқоб юзга суртилиб, 20 дақиқадан сўнг илиқ чой билан ювиб ташланади.

2 чой қошиқ мойчечак гулига 1 стакан сут солиб қайнатилади ва 20 дақиқа тиндириб қўйилади. Бу ниқоб юзга ва бўйинга суртилади. Юзингиз чиройли бўлишини хоҳласангиз, ҳафтасига икки марта олмали ниқоб суртинг. Бунинг учун яримта олмани қирғичдан ўтказиб, 1 чой қошиқ асал, 20 миллиграм ўсимлик мойи солиб яхшилаб аралаштирасиз. Юзга суртиб 10 дақиқадан кейин ювиб ташлайсиз.

Ўртача катталикдаги олмани майдалаб тўғрайсиз. Сўнг меъёрини келиштириб сутда бўтқа холига келгунича қайнатасиз. Тайёр ниқобни илиқ ҳолда юзга суртиб, 20 дақиқадан сўнг илиқ сувда ювиб ташлайсиз. Бундай ниқоб ёғли юз териларига тавсия этилади.

Карамли ниқоб. Аввало карам баргларини юмшатиш учун иссиқ сувга ботириб қўйинг. Кейин уларга ўсимлик ёғидан суртиб, юзингиз ва бўйнингизга 20-15 дақиқа қўясиз. Юзингизни мойчечак қайнатилган сувда ювиб ташлайсиз. Мазкур муолажа қуруқ юз терисига асқотади.

Баъзи қизларнинг ва аёлларнинг лаблари қуруқшаб ёриладиган бўлади. шунинг учун лаблар ёрилганда, тез-тез ўсимлик ёғидан суриб туриш фойдали бўлади. ёки бўлмаса уйқуга ётишдан олдин лабларни тозалаб янги асал суриб қўйсангиз кифоя. Улар яна асли ҳолига қайтади. Ёки дўконларда сотиладиган лаб учун кремлардан ҳам фойдаланиш мумкин. Уларни қандай қўллаш эса крамларнинг ўзидаги қўлланмада келтирилган бўлади.

Баъзида совуқ кунлар бошланиши билан айрим аёлларимизнинг сочлари тўкила бошлайди. Бундай сочларга соғломлаштирувчи ва мустаҳкамловчи усулни қўллаб кўришни тавсия этамиз. Бунинг учун қуритиб туйилган мойчечак баргларидан 2 ош қошиқ олиб устидан 3 ош қошиқ қайноқ сув қуясиз. Аралашма совутилиб, тиндирилгач, унга битта тухум сариғи ва 2 ош қошиқ қатиқ қўшинг. Хосил бўлган илиқ аралашмани олдиндан ювиб қуритилган сочларга яхшилаб ишқалаб суртасиз. Бошга полиэтилен халтача кийиб, сочиқ билан ўраб олинг. Бир соатдан сўнг илиқ сувда ювиб ташлаш мумкин. Бу амални бир ой давомида ҳафтасига бир марта такрорланг. Ана шунда сочлар тўкилишдан тўхтаб, ўзининг табиий рангига эга бўлади ва ялтираб жилоланиб туради. Бу сизларга анча фойдали бўлади деган умиддамиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top