3:30

Икки хил йўл

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчилар. Яна азизлар, сизлар билан радио орқали ғойибона учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Бугун мен Ғолиббек микрофон қаршисидаман. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, келинг, бугунги эшиттиришимизда сизлар билан Ибтидо китобидан айрим бобларни кўриб чиқсак. Масалан Ибтидо китобининг ўттиз саккизинчи бобида инсоният тарихидаги гуноҳнинг қора доғи ҳақида гап кетади.

Аҳлоқсиз ва бузуқ дунёда бунга ўхшаган нарса неча мароталаб қайтарилган. Шунга қарамасдан энг аҳамиятлиси шундаки, шундай гуноҳли шароитда юзага келган айнан Яҳудо қабиласидаги Парас оиласи орқали муқаддас ва пок ҳазрати Исо дунёга келди. Бироқ нопокдан покнинг келиб чиқиши мумкин бўлмаганидек, ҳазрати Исо ҳам эр хоҳишидан эмас, балки Муқаддас Руҳдан пайдо бўлган.

Шунинг учун ҳам У Яҳудо ва Параснинг гуноҳини мерос қилиб олмади. Бу Худованднинг марҳамати кенг эканлигидан далолатдир. Худованднинг Ўғли Ўзининг туғилиши орқали У гуноҳкорларнинг дўсти эканлигини ва уларни қутқариш учун келганини исботлади. Яҳудо билан бўлган воқеа эса биз учун огоҳлантириш бўлиб хизмат қилади.

Дунёда Худосиз яшаётган одам мана нималарга қодир. Худованд ҳар доим яқин эканлигига бўлган ишончгина бизни гуноҳ қилишдан сақлайди. Яҳудо Ёқубнинг уйидаги паст даражадаги одамлардан эмас эди: уни ҳамма ҳурмат қиларди ва бутун теварак-атрофда унинг обрўси бор эди. Лекин шу билан бирга у гуноҳкор эди. Бироқ уни ҳукм қилишга шошилмайлик.

Бугунги кунда ҳам шундай одамлар борки, улар ҳам Яҳудо сингари гуноҳ қилиб тавба қилмайдилар, атрофидагилар эса уларни ҳурмат қилиб, кўкларга кўтаришади.

Қуёш нурлари ёритиб турган, тоза ва беғубор кўл баъзан, одам ботиб қоладиган ботқоқлик ёнида жойлашганидек, бу китобда ҳам ўттиз саккизинчи ва ўттиз тўққизинчи боблар ёнма-ён келади.

Биринчисида Худосиз яшаётган одамнинг ишлари тасвирланса, иккинчисида Худованд билан бўлган ҳаётнинг мевалари тасвирланган. Мисрликларнинг муқаддас дарёси бўлмиш Нил қирғоқлари бўйлаб кенг ажойиб шаҳар жойлашган эди. Шаҳар узра эса жанубга хос булутсиз осмон ястаниб ётарди. Қуёшнинг иссиқ нурлари баланд пирамидалардан акс этган ҳолда боғларни, ҳашаматли саройларни ҳамда оқ мармар устунли уйларни ёритиб турар эди.

Тиканлари билан ҳурпайиб турган кактусларда пушти ва қизил рангдаги йирик гуллар қизариб турибди. Бироқ гулларни ушлаб кўрмоқчи бўлганга тиканлари ўлгудай санчилиши мумкин. Азиз радио тингловчи биродар! Ер юзида яшайдиган қисқача ҳаётимиз даврида кимдир Худованд билан яшашга ҳаракат қилса, яна кимдир ўзи билгандек ҳаёт кечиради. Вақти-соати келиб, ушбу дунёни тарк этганимизда эса шу икки инсон икки хил жойда бўлиши барчамизга маълум. Шунинг учун, азизлар, доимо Худованд билан бирга бўлишга интилайлик. Хайр.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top