Қадрдонларим бугун ўтган галги қизиқарли суҳбатимизни давом эттирамиз. Бу суҳбатлар сизнинг фикрлашларингизни бутунлай ўзгартиришига ишончимиз комил. Хизматчи Масиҳда ўзининг кимлигини билиши керак. Улар доимо иноят билан севимли эканлигини ёдда тутишлари лозим.хизматчи ўзининг қадрли эканини исботлаши шарт эмас. Хизматчи учун унинг мавқеига тўғри келмайдиган ишнинг ўзи йўқ. Улар ҳар бир ишни бажонидил қабул қилади. Инжилда бундай ҳислатга ажойиб намуна берилган. Эсингиздами Исо шогирдларининг оёқларини ювган эди. Оёқ ювиш хизматини кўчада туфли тозалайдиган болакайларнинг иши билан тенлаштирса бўлади. аммо Исо ўзининг кимлигини биларди, шунинг учун ҳам бундай иш унинг мавқеига путур етказмас эди.
Юҳанно 13:3-4 оятларда: “Исо бўлса, Отаси ҳамма нарсани унинг қўлига берганини ва Ўзи Худонинг ҳузуридан чиқиб, яна Унинг ҳузурига қайтаётганини ҳам биларди. Овқатдан сўнг устки кийимини ечиб ташлади, сочиқни олиб белига боғлади.” Агар сиз ҳақиқатда Худонинг хизматкори бўлишни хоҳласангиз Масиҳда ўзингизнинг ўрнингизни билишингиз лозим. Фақат ўз ўрнини билган одамларгина хизмат қилаолади. Ўз ўрнини билмайдиганлар бошқалар улар ҳақида нима ўйлаши билан машғул бўладилар. Сиз қанчалик Исода ўз ўрнингизни билсангиз, шунчалик бошқаларга хизмат қилиш хоҳиши кучли бўлади. Масиҳда ўз ўрнини билган хизматкорлар ўзларини ҳимоя қобиғига ўрамайдилар ва ишларини бўрттириб кўрсатмайдилар. Улар учун обрўли номнинг ёки ҳашамдор кийимларнинг пайида бўлишмайди.
Агар кимдир ўз мавқеи ёки номи билан мақтаниши керак бўлса, Исонинг салкам укаси Ёқуб мақтанса бўларди, аммо у ўз хатида ўзини: “Худонинг ва …Исо Масиҳнинг қули” деб атайди. Хизматчи қанчалик Исога яқин бўлса, шунчали ўзини юксалтиришга хожат қолмайди.
Хизматчи Худо унга берган хизматни вазифа деб эмас имконият деб билади. Улар бошқаларга хизмат қилишдан, мухтожларга ёрдам беришдан ва хизмат қилишдан завқланади. Улар Худога хурсандчилик билан хизмат қилади. Улар нима учун Худога хурсандчилик билан хизмат қилади? Чунки улар Худони севади ва Унинг иноятидан миннатдор. Хизмат қилиш ҳаётини бағишлаши мумкин бўлган энг катта ишдир. Улар Худо уларнинг хизматларини тақдирлашини ҳам билишади. Юҳанно 12:26 оятда Исо: “Ким менга измат қилса Отам уни ҳурмат қилади”, деб айтган.
Ҳаворий Павлус эса: “У сизларнинг ишингизни, Унинг исмига кўрсатган муҳаббатингизни унутмайди.”, — деб айтади. Тасаввур қилинг агар бутун дунёдаги имонлиларнинг атиги 10 фоизигина сидқидилдан хизмат қиладиганлар бўлса, ҳамма яхши ишлар бажарилиб бўлган бўларди. Сиз ҳам шундай одамлар сафида бўлишни истайсизми? Бу хизматда сизнинг ёшингиз аҳамиятсиз. Агар ҳақиқатда хизмат қилишни истасангиз, Худо сизни албатта ишлатади. Алберт Швейтзер: “Фақат Худога қандай хизмат қилишни билганларгина ҳақиқий бахтли кишилардир”, — деб ёзади. Сиз ҳам ҳақиқатда бахтли бўлишни ёки бўлмаса ҳақиқий бахт нималигини билишни истасангиз хизматчи бўлиб кўринг. Сиз буни уддалайсиз. Бунга ишонамиз.