3:34

Худонинг овозини эшитиш

MP3

Narrator 1 Асссалому алайкум қадрдон биродар. Худо фарзандининг энг катта ютуғи ҳам орзуси ҳам Худонинг овозини эшитишидир. Баъзиларимиз буни жуда қийин ва йиллар давомида ўрганилиши керак бўлган бир маҳорат деб биламиз, аммо бу қийин эмас экан. Аслида, Худованд ҳам сиз Унинг овозини эшитишингизни истайди. Худонинг овозини эшитиш бу худди яқин дўстимиз бизга гапирганини эшитишдек табиий. Биз Уни фақат махсус бир кунларда эмас, ҳар куни эшитишимиз мумкин. У ҳаётимизнинг ҳар онида бизга гапириши мумкин. Унинг овозини эшитишни истайсиз-ку! Шундайми? Ундай бўлса бизни диққат билан тингланг. Нима учун Унинг овозини эшитишни истайсиз? Албатта бу бемаъни саволга ўхшайди, аммо унга берадиган жавобимиз ҳамма нарсадан ҳам муҳим. Муқаддас Китобда Худонинг Каломи ҳақида шундай ёзилган, “Худонинг каломи жонли ва таъсирли, ҳар қандай дудама қиличдан ўткирроқдир. У жон билан руҳни, бўғинлар билан иликни ажратгудек суқилиб киради. Худонинг каломи хаёлу юракнинг ниятларини фош этади.”

Narrator 2 Худонинг овозини эшитишни истайсиз, тўғрими? Ундай бўлса, эҳтимол аллақачон Унинг овозини эшитаётгандирсиз, чунки Унинг Ўзи сизга шундай кучли хоҳишни берган. Жю Пакернинг “Худони билиш” китобида шундай ёзилган, “Худо одамзодга аллақачон гапирган, Муқаддас Китоб бу Унинг Каломи. Уни бизга Худо нажот топиб доно бўлишимиз учун берган.” Муқаддас Каломнинг ўзида шундай ёзилган, “Азалда Калом бор эди. Калом Худо билан бирга эди, Калом — Худо эди.” Каломнинг бошқа жойида эса Худо бизга шундай дейди: “Муқаддас Битикларнинг ҳаммаси илоҳий илҳом билан ёзилган бўлиб, таълим ва танбеҳ бериш, хатоларни тузатиш ва солиҳлик йўлида тарбия бериш учун фойдалидир.” Худога ва Унинг Каломи Муқаддас Китобга ишонмайдиган одамлар, уни одамлар ёзган, деб биладилар. Аммо Муқаддас Каломнинг ўзи Худонинг Каломи эканини таъкидлайди.

Narrator 1 Биз бу китобга бемалол ишонишимиз мумкин, чунки тарих, археологик далиллар, китобнинг ўзида ёзилган башоратлар унинг чиндан ҳам Худонинг Каломи эканини тасдиқлайди. Агар чиндан ҳам Худонинг овозини эшитмоқчи бўлсангиз, Муқаддас Каломни ўқинг. Унинг овозини ибодатда ҳам эшитса бўлади. Бирор ким билан суҳбатга киришсангиз, суҳбатингизни қандай бошлайсиз? Унинг қаршисида туриб, қачон гап бошлар экан, деб умид қилиб турасизми? Бу усул ҳам иш бериши мумкин. Аммо одатда биз ўзимиз гап бошлаймиз. Худо билан ҳам шундай бўлиши керак. Чунки У бизни тинглашни ёқтиради. Шундай қилганимизда, ўзимизни Худони тинглашга тайёрлаган бўламиз. Оддий ҳаётий суҳбатларимизда биз аввал гапирамиз, кейин тинглаймиз, тўғрими? Худо билан ибодатда ҳам шундай қиламиз. Ибодат чоғида юрагимизни Унинг овозини эшитишга тайёрласак, эшитамиз.

Narrator 2 У бизга бошқа одамлар каби, овоз чиқариб гапирадими? Баъзиларинг айтишича, шундай, аммо одатда Худованд бундай гапирмайди. Биз қулоқларимиз билан Унинг овозини эшимтаслигимиз мумкин, аммо У кўп йўллар билан бизга гапиради. Энг аввало Худо Ўзининг Каломи орқали гапиради. Бошқалар билан суҳбатимиз чоғида гапиради. Вазиятлар орқали ҳам гапиради. Худони эшитишни истаган одам, Исо Масиҳнинг нима деганига диққат қилиши керак. Чунки Каломда Исо Масиҳ инсон танасидаги Худо, деб ёзилган. Шунинг учун масиҳнинг сабоқларини яхшилаб ўзлаштириб олиш керак. У билан мустаҳкам алоқада бўлиш керак. Ишонаман, сиз ҳам Худонинг овозини эшитишни истайдиганлардансиз. Шундай бўлса, бизнинг кейинги суҳбатимизни ўтказиб юборманг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top