3:35

Токнинг сири 2 қисм

MP3

Ҳа ўтган суҳбатимизда, Бутруснинг қовурилган қўзи гўштини тортган пайтида тўхтатган эдик. Шогирдларнинг ҳаммаси эртага албатта улар учун ажойиб кун бўлишини интиқлик билан кутар уларни олдинда кутаётган кутилмаган воқеани ҳаёлларига ҳам келтирмас эдилар. Ўша дам ҳақида ҳаворий Юҳанно шундай ёзган:

“Кечки овқат пайти эди. Симоннинг ўғли искариотлик Яҳуданинг дилига иблис аллақачон Исога ҳиёнат қилиш ниятини солган эди. Исо бўлса Отаси ҳамма нарсани Унинг қўлига берганини билар эди, Ўзи Худо ҳузуридан чиқиб, яна Худо ҳузурига қайтаётганини ҳам билар эди. шундай қилиб, Исо овқатдан кейин устки кийимини ечиб ташлади, сочиқни олиб белига боғлади. Кейин обдастага сув қуйиб, шошгирдларининг оёқларини ювишга тушди. Белига боғлаган билан уларнинг оёқларини артиб қуритди.”Бундай кутилмаган вазиятдан довдираб қолган шогирдлари ўз Устозларига бир оғиз сўз айтолмас эдилар. Эртага шоҳ бўладиган Устозлари нега ундай қиляпти экан? Нега ўзини хизматкор болакайдай тутяпти? Улар ҳали ўзларигакелиб улгурмасдан Исо уларга шундай деди: “Сизларга ростини айтайин, сизлардан бир киши Менга хиёнат қилади.” Довдирашдан ҳали ўзларига келмаган шогирдлар атрофга аланглашди. Бир оз вақтдан сўнг Исо Бутрусга тонг отмасидан олдин Устозидан 3 марта тонишини айтди. Албатта Исо бу сўзларни яъни ўзининг охирги манзили тахт эмас хоч эканлигини бир неча ойлар олдин айтиши мумкин эди. Аммо шогирдлари бунга ҳали тайёр эмас эдилар. Энди эса шогирдларнинг охирги умиди ҳам пучга чиқди. Исо уларга: “Бир оз, яна бир оздан сўнг дунё мени кўрмайди, аммо сизлар Мени кўрасизлар”, деди. Исо жуда эзилган ҳолатда ўтирарди. Унинг охирги сўзлари ҳам худди шартнома оҳангида жаранглади. “Мен сизлар билан кўп гаплашаолмайман, зеро бу дунёнинг ҳокими келяпти.” Бу сўзлар билан У ўзининг шоҳ бўлмаслигини тасдиқлаган эди. мен шогирдларнинг юзларида оғриқ пайтида бўладиган ифодаларни кўряпман. Исонинг сўзларини мен билан бирга тингланг. Бир оз олдин ҳам улар умидга тўла ва ишончлари комил ҳолда эдилар. Энди эса хонадаги муҳит ўзгарди. Унинг сўзларига диққат қилинг…шогирдларининг юзларига қаранг: “Дўстларим”, улар ўзларини жуда кичик ва ожиз ҳис қилишяпти

“Мен сизларни севдим” улар Устозга ишонқирамай, бироз ҳавотир ва қўрқув билан боқиб туришибди. “Юрагингиз ғаш бўлмасин”… улар изтиробга тўлиб, ваҳимада қолган эдилар.“Мен сизларни ёлғиз ташлаб кетмайман” Улар Исонинг қаршисида худди етим болалар каби ва бу дунёда ҳимоячисиз қолган каби ўтирарди. Болохонадаги кечки овқат ҳам, саволлар ҳам ниҳоясига етди. Исо оҳистагина: “Туринглар бу ердан кетайлик”, деди.Исо шогирдларига қаерга боришларини айтган бўлиши керак. Чунки улар устозларининг кетидан бирлари чироқ бирлари машъала тутиб жимгина кетиб борардилар. Шаҳарда эса ўйин кулги одамларнинг шодиёна қийқириқлари эшитларди. бу суҳбатнинг давоми ҳозиргисидан да қизиқроқ. Кейинги суҳбатимизни эшитинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top