3:35

Токнинг сири 3 қисм

MP3

Шогирдлари ғам-қайғуга ботган ҳолда Устозларининг ортидан эргашиб борар эди. уларнинг ҳеч бири бир сўз сўрамоққа журъат қилолмай эргашарди. Улар тез-тез борадиган боққа яъни зайтун тоғига Исога хиёнат содир бўладиган Гетсемания боғига кетаётган эдилар. Улар тоғга бориш учун водийдан ўтишлари керак эди. Бу водийда эса эски узумзор бор эди. Узумзорда токлар янги новдалар чиқарган, новдалар эса қуёшнинг тафтидан ва токдан олган озуқаси туфайли секин-секин кўкка бўй чўза бошлаган эди. новдалардаги барглар ой ёруғида ҳира ялтирарди. Ҳали ҳосил кўринмаса ҳам ундаги майда гужум гуллар келгуси ҳосилдан дарак берарди. Шогирдлари узумзордаги бу манзарани жимгина кузатиб, сукут сақлаб узумзор оралаб кетиб борарди. Шу ерда Исо тўхтади. Атрофдаги токларга аланглаганча шогирдлар ҳам тўхтади. Исо токдан янги ўсиб чиққан новдага қўл узатди. У қўли билан новдаларга ҳаёт бахш этиб турган токка ишора қилиб: «Мен ҳақиқий токман , Отам эса Боғбондир.”, деди. Кейинги бир неча дақиқада Исо ток новдалари, узумлар ва боғбон уларни қандай парвариш қилиши ҳақида сўзлади. Бу шогирдлари кутган сўзлар эмас эди. Аммо айнан ўша дақақада Исо бу ҳақда айтишни лозим топди.

Узумзорнинг соясида турган жуда кўп имонлиларни кўрганман. Улар ҳам худди Исонинг шогирдлари каби нима қилишни билмай туришган. Сизда ҳам шундай ҳолат бўлганми? Агар шундай ҳолат бўлган бўлса диққат билан тингланг. Мен билишимча руҳий кризис Исонинг узумзорда айтган сўзларини аниқ мағзини чақа олмаганингиздан келиб чиққан. Мен ҳам бу сўзларнинг мағзини бир неча ўн йиллар чамаси тушунолмадим. Тушунмаганим учун Худо билан муносабатимда тўсиқ пайдо бўлди. Мен Худо билан жанг қилардим. Аммо йиллар ўтгач Худо мени яна ва яна ўзига чорлаётганини тушундим. Худо мендан ҳосил беришимни кутаётган эди. Энди шунча қийинчиликлар ва тушунмовчиликлар давомида Худо мени шу тўхтамга тайёрлаётганини тушуниб етдим. Сиз ҳам Исонинг охирги сўзларини юракдан қабул қиласизми? Унинг ҳар бир сўзи катта маънога эга. У сизларга худди шогирдларига қилгандай, осмоннинг пардасини очиб ташламоқчи. Яхшилаб ўйлаб қарасангиз, Исо ўша кеча шогирдларигаток ва новдалар ҳақида гапираётганда сиз ҳақингизда ҳам ўйлаган. У сизни ўшанда ҳам кўриб турган ва севган. Шунинг учун ҳам ишонаманки Худо бу сўзларни бекорга мен орқали айтаётгани йўқ. У сизни шу узумзор бўйлаб ўз сўзларини тушунтириш учун бошлаб бормоқда. Биз олиб бораётган суҳбатлар яъни токнинг сирлари ҳақидаги суҳбат сизга Отангизнинг ҳаётингиздаги режасини очиб беришига шубҳа қилмайман. Отангиз сизни жисмонан, ҳиссан ва руҳан гуллаб – яшнашингизни хоҳлайди. Ундан ташқари бу сирларни оилавий сир десак ҳам бўлади. Чунки бу сўзлар айни сиз каби Унинг шогирдларига тегишли. Ҳа, азиз тингловчи бу сўзлар Исонинг ўша кечадаги охирги сўзлари айнан сизга ҳам тегишли. У шу сўзларни айтаётганида сизни ҳам назарда тутган. Худонинг сиздан нима хоҳлашини истасангиз келгуси суҳбатларимизни тинглаб боринг. Ҳаётингиз учун муҳим ҳақиқатни топасиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top