3:25

Муқаддас Китобни ўрганамиз 31

MP3

У Яъни Раббимиз Исо Масих табаррук шаҳарга келганда, Фисиҳ байрами яқинлашаётган эди ва маъбаддаги содир бўлаётган ишлар Унинг ғазабини қўзғатди. Маъбадда қурбонлик қилиш учун ҳайвонлар билан савдо қилишнинг ва маъбадга солиқ тўлаш учун бошқа шаҳарлардан келганларнинг пулларини маҳаллий пулга айлантиришнинг ҳеч қандай ёмон жойи йўқ эди. Лекин энг ёмони, пул алмаштирувчилар жуда юқори нарҳ қўйишганди ва руҳонийлар фойдадан ўз улушларини олишарди.

Маъбад тавба қилиш ва ибодат қилиш жойи эмас, балки савдо-сотиқ ишлари амалга ошириладиган бозорга айланганди.Маъбад Исо даврида жуда чиройли бино бўлган. Унинг қурилиши милоддан олдинги 20-йилларда бошланган, Исо балки маъбадга янги эранинг 26-27 йилларида борган бўлса керак деган тахминлар бор. Шундан кейин маъбаднинг қурилиши битмай қолган. 70-йилларда рим императори Тит қўшинлари томонидан барча бинолар вайрон қилинган. Ҳирод маъбад қурилишининг бошланғич ишларига 10.000та устани ёллаган. Бино оқ мармардан ва айвонлари олтиндан қурилган эди.

Исо маъбадга келганда пул алмаштирувчилар мажусийларнинг ҳовлисида ёки маъбаднинг узоқда жойлашган ҳовлисида эдилар. Бинонинг ҳаммаси Худога таъзим қилиш ва ибодат қилишга мўлжалланганди, маъбаднинг ҳовлиси ичидаги ҳар қандай савдо-сотиқ ишлари уни хунук қилиб кўрсатарди. Исо Худонинг Ўғли бўлса ҳам, руҳонийлар табақаси аъзоси бўлмагани учун маъбаднинг энг Муқаддас жойига киришга ҳаққи йўқ эди. Лекин У қўл билан яратилмаган Муқаддас жойга кирган бизнинг Олий Руҳонийимиздир. У осмонга кўтарилди ва бизнинг, барча одамларнинг ва барча авлодларнинг гуноҳларини кечирилиши учун Ўз Қонини тўкди.

Раббимизнинг ғазаби қўзиб, арқондан қамчи ясади, ҳаммани маъбаддан қувиб чиқарди ва пул алмаштирувчиларнинг пулларини ёйиб ташлади. Раббимизнинг шогирдлари забур куйчиси сўзларини эслаганлари бежиз эмас: «…Сенинг уйингга бўлган рашким Менинг ичимни кемириб кетди» деб айтилган Забур саноларининг бирида. Албатта, бундай ҳаракат сезиларсиз қолмади. Иккиюзламачи диний амалдорлар ўзларига келганларидан, Масиҳдан бундай қилишга қандай ҳаққи борлигини тасдиқловчи исботни талаб қилдилар.

Улар албатта Унинг маъбадни уч кунда тиклаши ҳақидаги жавобини тушунмадилар.У ўликлардан қайта тирилганда шогирдлари бу воқеани эслашди ва Исо Ўз танаси маъбади ҳақида гапирганини тушундилар. Бу оятни биз 1Коринфияликларга мактубининг 6 боби, 19 хамда 20 оятларида ўқиб кўришимиз мумкин. Фисиҳ байрамини нишонлаш учун Қуддусга келган одамлар, ёш пайғамбар ва мўъжиза яратувчининг орқасидан юришарди. Ўша вақтда кўпчилик Лекин Исо одам танасидаги Худо бўлиб, уларнинг яширин

фикрларини биларди.У бу қизиқиш улар учун вақтинчалик эканлигини биларди ва шунинг учун ҳам келишининг асл моҳиятини ҳаммага ҳам айтмас эди. Шунингдек Раббимиз хар биримизни юрагимизни билади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top