3:09

Тинчлик ўрнатиш ҳақида 2 қисм

MP3

Биз ўтган галги суҳбатимизда тавба қилмаган гуноҳкорни жамоатдан ҳайдашдан олдин, кичик гуруҳда у билан гаплашиб олиш ҳақида айтган эдик. Бугун ҳам шу суҳбатни давомини тингланг. Биринчидан, шу пайтгача гунохкорга қаттиқ муносабат кўрилган. Иккинчидан, эса биринчи асрдаги кўпгина жамоатлар кичик уй жамоатларидан ташкил топган эди. жамоат аъзолари ҳам ҳозирги жамоатлардагидан кўра камроқ бўлган. Жамоатдаги одамларнинг ҳаммаси деярли бир-бири ҳақидаги маълумотлардан яхши хабардор бўлган. Шунинг учун Исо: «жамоатга айт” деганда шундай ҳам хабар бутун жамоатга маълум бўладиган кичкина жамоатни назарда тутган. Бундай вазиятда интозомга бўйсунмаслик кўпчилик билан ҳал қилинадиган ишдир. Шунинг учун Исонинг “жамоатга” деган сўзини изоҳлайдиган бўлсак, жиноятчи қатнашадиган кичик уй гуруҳи деб қабул қилишимиз мумкин. Бундай холатда эса жиноятчи ортиқча камситилмайди.

Художўй Яҳудийлар Мажусийлар ва солиқ йиғувчиларни ёмон кўришарди. Улар билан ҳеч қандай алоқа қилмас эдилар. Шунинг учун ҳам Исонинг таълимоти бўйича тавба қилмаган жамоат аъзосини танадан ҳайдаш керак. Жамоатга оид жаргонда эса бу сўз “жамоатдан четлаштириш” деб ишлатилган. Бу сўз Лотин тилидан олинган бўлиб “экс” (…дан, ташқарида), “communico” сўзи эса ( улуш,. алоқада бўлиш) каби маъноларни билдиради. Бу эса тавба қилмаган кишини жамоат аъзолигидан, биродарликдан ёки жамоат билан муносабатда бўлишдан четлаштириш дегани. Жамоатдан четлаштирилган одам ўша пайтдан бошлаб, жамоат ишларида қатнашмайди ва жамоат имтиёзларидан махрум бўлади.

Ўша пайтдаги яхудийлар ўзларини солиқчилар ва мажусийлардан олиб қочгандай биз хам жамоатдан хайдалган кишидан узоқроқ юришимиз керак.Аммо Исога ўхшаб, яхудийларнинг гунохкорларга бўлган муносабатини рад этишимиз керак. Исо “солиқчи” ва “мажусий” ларга хукм қилувчи ва ажойиб муносабатда бўлганю Аммо биз бу сўзларига жуда эхтиёт бўлишимиз лозим, чунки шу сўзлар жамоатдан хайдалган одамга нисбатан Масих каби ажойиб ва хукм қилувчи муносабатда бўлиб қолишимизга сабаб бўлмасин.Масих бизга шу хақида аниқ огохлантиради.Ундан кўра, жамоатда ўша трагедия учун қайгурайлик. Аммо Исога ўхшаб гунохлари туфайли жамоатчиликдан ажралиб қолганларни қайтиб олиш усун кечирим эшигини кенг очиб қўйишимиз керак. Шу жойда биз иккита мухим хақиқатни қайтариб ўтсак. Биринчидан, жамоатдан хайдалган кишилар юраги қаттиқлиги учун хайдалган. Улар эшитишни истамаган. (Эсингизда бўлса “қулоқ солиш” сўзи Матто 18:15-17 оятларда тўрт марта ишлатилган.) Маслахатга қулоқ солмаганлар тартиб–интизомга ўргатилиши шарт. Шу ерда суҳбатимизни якунласак. Кейинги суҳбат давомида бугунги мавзуга якун ясаймиз. Бизни тинглаб боринг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top