3:27

Худонинг ҳузури ҳамма жойдами?

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон. Ёдингизда бўлса ўтган сафар сизлар билан Худонинг ҳузури ҳақида сўзлашган эдик. Албатта одамлар айтганидек, Худованд ҳар ерда ҳозир бўла олади. У ҳамма жойни бирдек кўриб туради. Аммо бу билан Унинг ҳузури ҳамма жойда, дея олмаймиз. Мисол учун, У сизни қутқарган ва шахсан сизнинг ҳаётингизда мавжуд. Лекин, Унинг ҳузури сизда бўлганидек, тоғларда ҳам Унинг худди шундай ҳузури бор дея олмаймиз. Аслида тоғларни У яратган. Тоғлар ёки денгизлар – булар Худо яратган нарсалардир. Булар Унинг қудратини намоён қилади. Бу нарсалар Унинг инсониятга бўлган ажойиб севгиси натижасида биз учун яратилган. Худо сизнинг ҳаётингизда бўлгани каби дарахтда мавжуд бўлмайди. Кўриб турганингиздек, Худони шахсан билмаган киши Уни турли жойларда мавжуд, деб ўйлайди. Улар Худонинг кимлиги билмаса ҳам, Худога ишонаман, дейишади.

Narrator 2 Худо турли жойларда эмас, айнан бизнинг ҳаётимизда мавжуд эканлигини, ҳаётимизда кўриниш ва ҳис қилиш мумкинлигини улар тушунмайди. Худо биз билан шахсий, яқин муносабатда бўлишни истайди. Шунинг учун У мунтазам равишда сиз билан менинг ҳаётимда амал қилишга ҳаракат қилади. Шунинг учун ҳам ҳаётимизда ишлаш учун йўл очган. Шундай қилиб, Худо ҳақида ўйлагинингизда, Уни қаерда деб ўйлайсиз? У ҳамма жойда мавжуд, дейишингиз мумкин. Бу нимани билдиради? Бу – Худо у ерда ҳам бу ерда ҳам, дегани. Орқа томонда-чи? Худо мавжуд бўлмаган жой, деган нарса йўқ. Ҳозир сизлардан Ҳикматлар китобининг ўн бешинчи бобига қарашингизни сўрайман. Биз Худони ҳамма жойда ҳозир, деб айтар эканмиз, Каломда Унинг қаерда экани ҳақида айтганига эътибор беринг. “Эгамиз фосиқлардан узоқда, лекин солиҳларнинг ибодатини эшитади.” У фосиқлардан узоқда.

Narrator 1 “Ахир, Каломда Худо ҳамма жойда мавжуд, деб айтилган-ку”, дейишингиз мумкин. Тўғри, Худо ҳамма жойда мавжуд, бироқ Унинг ҳузури ҳамма жойда эмас. Унга ишонган ва Унинг фарзандлари бўлган инсонларнинг ҳаётида У мавжуд. Унга итоат қилмайдиган, У ҳақда тушунчага эга бўлмаган, гуноҳкор ва фосиқ ҳаёт кечирадиган инсонларнинг ҳаётида Худо мавжуд эмас. Каломда айтилганидек, У бундай инсонлардан йироқда. Демак, Калом Худонинг ҳузури биз билан эканлиги ҳақида айтганида, кўпинча Худо бизни марҳаматлаши учун биз билан эканлигини айтади. Шунинг учун ҳам Каломда “У фосиқлардан узоқда”, деб ёзилган. Сабаби – фосиқ, яъни имонсиз киши Худонинг мавжудлигига ишонса ҳам, Уни қаердадир узоқларда, деб билади. Сиз билан мен эса Худонинг ҳузури ҳақида бошқача тушунчага эгамиз. Худо биздан Унинг ҳузурига эга бўлиш нималигини англаб етишимизни истайди.

Narrator 2 Худонинг бизга Ўзини намоён қилиши, бизга Ўзи ҳақида очиб беришини ўйлаганимизда, Худонинг ҳузурини тушунтириб бериш жуда қийин. Бу ҳақда ўйлаганингизда ва буни тушунтиришга ҳаракат қилганингизда битта сабаб билан буни тушунтириш мушкул – яъни Худо баъзан ҳаётимизда зоҳир бўлади. Яъни, сиз Унинг ҳузурини ҳис қиласиз. Ҳаётингизда қандайдир муҳим иш қилаётганини, қандайдир қудратли нарса қилаётганини ҳис қиласиз. Кўпинча, ўқиётганимда жуда ажойиб тарзда Худонинг ҳузурини ҳис қиламан ва кўзларимга ёш келади. Худонинг ҳузури менга шундай таъсир қилади. Ўша вақтда Худо сизга нималар дейди, дейсизми? Ҳеч нарса демайди. Унинг мақсади бу эмас. Бундай вақтда Унинг мақсади менга бирон нарса айтиш эмас. Бундай вақтда Унинг мақсади Ўз севгиси билдириш учун ҳаётимда Ўзини менга зоҳир қилишдир.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top