3:52

Манзаранинг ўзгариши

MP3

“Лекин бир вақт фазилат деб билган нарсаларимни энди Масих учун фойдасиз деб хисоблайман.” Филлипликларга 3:7

Ассалому алайкум биродарлар. Биз хар биримиз ўзимизнинг қандайлигимизни жуда яхши биламиз. Аммо биздан кўра Худовандимиз бизни жуда яхши билади. Бизларнинг хар биримиз имонга келганимизга бир неча йиллар бўлган. Бу йиллар давомида биз жуда кўп нарсаларни ўргандик. Ўзимизни Худованднинг фарзанди, Масихнинг келини ва Муқаддас Рухнинг маъбади деб биламиз. Биз бу хақида яхши биламиз ва бошқаларга хам бемалол ўргата оламиз. Биз хар доим Худованд бизнинг мухтожликларимизни қондира олади деб биламиз, аммо чуқурроқ назар ташлайдиган бўлсак, биз яна ниманидир хохлаймиз. Биздаги мағрурлик, ўзимизга бино қўйиш, мустақиллигимиз, ўзимизни солих деб хисоблашимиз – бу хислатларнинг хаммаси Худованд бизнинг хаётимизга қўйган сахронинг жазирамасида ўзини кўрсатади.

Шундагина биз жуда кўп нарсалар учун тавба қилишимиз кераклигини билиб қоламиз. Кўрнинг кўзларини очган Раббимиз бизнинг хам кўзларимизни оча бошлайди. Шунда биз асли табиатан қандай одам эканлигимизни кўриб қоламиз ва аччиқ-аччиқ йиғлаймиз. Шунда бизнинг ичимизда хеч қандай яхши нарса йўқлигини англаймиз. Бизнинг бор бисотимиз фақат Худованд эканлигини хис қиламиз. Биз сахронинг жазирамасида ўзимизнинг қандайлигимизни кўрган пайтимизда, Худовандни хам учратамиз. Уни қўлларини ёзган холда учратамиз. Биз Унинг мухаббатини хис қиламиз. Бизнинг нақадар гунохкорлигимизга қарамай, У бизни қадрлайди. Борлиқдаги хеч бир нарса ёки бошқа хеч бир зот Худованддай чексиз мухаббатга эга эмас. Унинг мухаббатига жавоб бериш хаётни мазмунли қилади. У хаётимизнинг мақсади. Биз сахрода қолсак хам, бошқа жойда бўлсак хам У бизни Ўзининг қудратли қўлида ушлаб туради. У бизда Ўзининг абадий мақсадларини амалга ошириш учун ишлайди.

Унинг Ўзи биз учун: «Яхши ердир. Ховузлар ва ирмоқларга тўла, водийлари ва тепаликларида бахор кезадиган – яхши ердир”. Биз бошқа пайтлари бошқа бир холатларда ўзимиз хақимиздаги хақиқатни билмаслигимиз ва кўрмаслигимиз мумкин. Аммо хаётимиздаги сахродаги холатимизда буни кўрамиз ва англаймиз. Бир нарса аниқ-ки, гунох бизнинг хаётимизга суқилиб кириб олиши мумкин, аммо биз томиримиздан янгиланганмиз ва янги ижодмиз. Биз РАббимизни қабул қилганимизда У юрагимизнинг хаётсиз сахросига Ўзининг хаётини – янги хаётни ўрнатган. Шу пайтда У бизга: «Бошингни кўтар. Шараф билан қоматингни тик тутиб юр. Чунки сен янги ижодсан. Мен хар қандай холатларда тўғри қадам ташлай олишинг ва олға босишинг учун сендаман. Менга суян. Бундан буён дарё сувлари, сахродаги ирмоқлар сендан оқиб чиқади. Ха, сендан оқиб чиқади”, деган бўлса керак. Биз ўзимиз хақимиздаги хақиқатни билиб олгач, Худонинг хаётимиздаги ўрни хам ўзгарди.

Аввал биз хизматимизда Худо бор деб ўйлаган бўлсак, энди хизматимиз эмас, хаётимизнинг ўзи Худованд эканини англаймиз. Биз камчиликларимизга аввал бошқача кўз билан қараган бўлсак ва булардан хижолат тортган бўлсак, сахродаги жазирамада Худован бизга Ўзини зохир қилганда, ўша камчиликларимизни жон деб бағримизга босамиз. Чунки айнан улар туфайли биз Худовандга боғлиқ эканимизни англаймиз. Бундай биз Худовандни хар кунги хаётий лавхаларимизда эканини кўрамиз. Хаётимиздаги хар бир воқеаларда Унинг қўлини сезамиз. Юрагимиз ва хаётимиздаги сахро фасли бизда катта ўзгариш ясайди. У бизга янги нигох беради. Аввал кўролмаган нарсаларимизни кўра олишимиз ва уларга тўғри бахо беришимиз учун бизга янги нигох беради. Биз энди аввал фазилат деб билганларимизнинг бир пулга қиммат эканини кўрамиз. Биз учун энг мухими Унинг хаётимизда биз билан бирга бўлишидир. Биз Уни улуғлаймиз. Чунки У шунга лойиқ.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top