3:32

Худо ва туйғуларимиз

MP3

Салом азизлар. Каломнинг донолиги деб номланган дастурга хуш келибсиз.

Қилмишларимиз, ёки амалий ишлар йўли билан, шайтон бизга роҳат етказади, чунки танамиз табияти жуда сезувчандир, яъни Худо бизни стимулларга жавоб берадиган қилиб яратган. Ёшлигимизданоқ, қандай стимуллар роҳат келтирадию қайсилари ёқмаслигини ўрганиб олганмиз. Биз ёқадиганларни қабул қиламизу, лекин ёқмайдиган стимулларни четлаб ўтишга ёки рад этишга ўрганамиз. Шу йўсин, танамиз дойим ўзига ёқадиган, роҳат баҳш этадиган стимулларни излайди, ва оғриқ келтирадиган, шикаст етказадиган ёки танамизга маъқул келмайдиган стимуллардан юз ўгиради. Шу қилмишларга ойид йўллар билан шайтон бизга таъсир кўрсатади.

Момо-ҳавонинг, Адан боғидаги вазияти, буларни яхшироқ тушунишимизга яққол мисол бўла олади. Момо-ҳаво мевани кўрганида, уни емоққа яхши эканини кўради, яъни, мазали таом туйғусини ўйғотти, бу эса танага таълуқли. Мевалар кўзга чиройли, яъни унда гўзаллик туйғусини уйғатади, бу билан уни ҳис-туйғуларга чалинганини кўрса бўлади. Кейин эса, мевани доноликка олиб келишини пайқайди, яъни онгининг ғурурига, ақлига ва доноликка бўлган севгисини билдиради, кейин эса у мевани олиб еди. Булар эса одамга оддий йўл билан таъсир этадиган усуллардир, бундай вазиятда бу ишни Худо қиляптими ёки шайтон қиляптими аҳамияти йўқ. Инсон шундай табиятга эга.

Калом шуниси билан афзал, ва шу афзаллик билан Калом инсоний китоб эмаслигининг кучли далилидир. Калом чиндан ҳам, одамни яхши тушунадиган китобдир. Бу китоб, ўзимизни тушунишимзга ёрдам беради, Уни ҳаётимизда ишлатганда эса қайси йўл билан иш тутишимизни нақадар аниқлик билан тасвирлашини пайқайсан. Шуни айтиб ўтиш муҳимки, одамга таъсир кўрсатадиган икки куч, яъни Худо ва шайтон, қуйидаги йўллар орқали ишлайди: ҳис-туйғулар, яъни қалб ва юрак. Онг, яъни ақл. Истак, яъни танлаш кучи. “Хўш” дейсиз сиз, “агар бу йўллардан Худо ҳам, шайтон ҳам, фойдаланадиган бўлса, унда бунинг нима фарқи бор?” деган савол беришингиз мумкин. Фарқи эса оддий: Шайтон мувозанатни бузишга интилади. Худо эса, аксинча, мувозанатни сақлашга, гармония ва гўзалликни яратишга интилади. Фарқ, уларнинг қандай ишлашида эмас, аксинча, қайси йўналишда ишлашидадир. Ҳушҳабарнинг буюклиги мана шундадир. Ҳушҳабарни бутун одамга, бутун ҳаётга мурожаат қилаятгани кўриниб туради. Шунинг учун Муқаддас Калом, шак-шубҳасиз Худо томонидан берилган. У одамнинг маълум бир қисмига эмас, аксинча, одамнинг бутун ҳаётига қаратилган. Ҳушҳабар, бутун тариҳни кўрсатади ва бутун тариҳга тааълуқлидир. Бу дунёни кўришдир. Бу Китоб, одамнинг ва тарихнинг, ҳар томонлари ҳақида гапиради. Ҳушҳабар барча фанлар учун синч вазифасини ўтайди, тариҳдаги барча муҳим воқеяларни излашдаги қўлланмадир. Ҳушҳабар, одамнинг фақатгина баъзи муаммоларини ўз ичига олмаган. Айнан шунинг учун, биз дойим Масиҳнинг олдига келамиз. Биз дуч келган қийин муаммони, У бартараф этишини истаймиз, лекин бу билан, У ҳеч қачон чегараланмайди. У бизни билади, бу ердаги кичкина муаммони ёки у ердаги бирон бир муаммони биз учун бартараф этса, бу билан ҳаётимизнинг бир қисмига таъсир кўрсатган бўлади, қолган қисми эса, мувозанатдан ташқарида қолиб кетади. Шунинг учун Ҳушҳабар бутун одамга, ҳаётининг барча қисмларига мурожаат қилади. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top