3:53

Сахро ичидаги сахро

MP3

Ассалому алайкум қадрли биродарлар. Биз сахронинг қанчалик азоб эканини биламиз. Унда юриш хам харакатланиш хам машаққат. Бир томчи сув топилмайди. Атроф қум барханларига тўла. Тепадан эса қуёш аёвсизларча қиздиради. Хам оёқ тагидаги қумнинг қайноқ тафти хам тепадан уриб турган қуёш кишини бутунлай силласини қуритади. Бундай пайтда фақат соя ва сувгина кишининг жонига оро киради. Аммо улар хам бўлмаса-чи. Унда киши ўзини сахро ичидаги сахрода қолгандай хис қилади. Бу жуда дахшатли. Аммо хаётда рухий сахрода қолиш хам бундан кам эмас. Биз сизлар билан ўтган сухбатимизда, сахрода биз ўзимизнинг кимлигимизни англаб етамиз ва ўшанда Худо билан учрашамиз дедик. Аммо яна шуниси хам борки бу сахрода биз шунчалик холдан тоямизки, хатто ибодат қилиш хам биз учун бачканаликдай, бекорчи ишдай туюлади. Бир неча йиллардан буён ўқиб юрган каломимизнинг биз учун хеч қандай ахамияти қолмайди. Аммо биз буни хохламагандик. Хохламаймиз хам. Бу бизга керак эмас.

Нахотки Худованд буларни сезмаётган бўлса. Мени яратган Зот нахотки ич-ичимдан Унга мухтожлигимни билмаса? Мен яна У билан аввалгидек муносабатда ва мулоқотда бўлишни истайман. Унинг мухаббатини хис қилишни ва мени яхшиликка ундайдиган мухаббатни истайман. Бир неча йиллар мен Худованддан бошқани хохламадим. Мен фақатгина У билан муносабатни хохлардим. Менинг рухий ўз-ўзимга ишонч, менинг рухий етишганларим хамма хаммаси менинг рухийлигим хам йўқолди. Мен хеч нарсасиз қолдим. Мен Худованд билан яқин муносабатга чанқоқ эдим, аммо У мени сахронинг қоқ ўртасида қолдириб кетди. Менда Унга ва бошқаларга берадиган хеч нарса қолмади. Мен нима қилишим керак? Шунчаки бундай бўм-бўшликни қабул қиламанми? Сахро ичидаги сахрода яна қачонлардир, бирор кун Унинг яна менинг олдимга келишини кутаманми? АГар мен хис туйғулар ортидан қувмасам-чи? Шунчаки Унинг каломига – Унинг ваъдаларига суянсам-чи?! Хатто яна хеч қачон хис-туйғуларни бошдан кечирмасам хам шундай қилсамчи?!

Агар шундай қилсам, мен хис-туйғуларимдаги хақиқатни Унинг каломидаги хақиқатга алмаштирган ва У мени чексиз севиши хақидаги хақиқатни қабул қилган бўламан. Шунда мен Унинг ваъдаларини ўзимнинг хис-туйғуларидан юқори қўйган бўламан. Шунда у мен орқали Ўз мақсадларини амалга ошираётганига ишонган бўламан. Хеч нарсани хис қилмасдан хам ўзимни Унинг қўлларига топширган бўламан. Шундай қилсам тўғри бўлади. Ундан ташқари менинг юрагимдаги сахрони ўзгартириш Унинг иши. Менинг ишим эса юрагимдаги бўшлиққа Уни чақириш. Азалда ер хам шаклсиз ва бўм-бўш эди. Худованд келгач эса у ерда хаёт бошланди. Мен Худовандимнинг менинг сахройимга келишини кутишим керак. Рухий хаётимнинг бошқарувини Унинг қўлига беришим лозим. Бу вақтда Унга умид қилиш энг яхши йўл. Унинг хаётингизда эканлигини ва ишлаётганини хис қилмаётган бўлсангиз хам, сиз орқали ишлаётганига ишониш керак.

Хеч нарса эшитмасак хам хар куни тонгдан ўзимизни Унинг оёқлари тагига ташлаб олдинда турган 24 соат давомида ўзимизни Унга бағишлашимизни айтиш вақти келди. Одамларга бўлган хис-туйғуларимизга қарамасдан, уларга мухаббат билан муносабатда бўлиш вақти келди. Худонинг сукунатини имон билан қабул қилиш ва биз хис қилмасак хам Муқаддас Рух юрагимизнинг туб-тубида ишлаётганига ишониш вақти келди. Шунчаки Худованд олдида тинч туришни ўрганиш вақти келди. Биз Худованд олдида сукут сақлаб, Уни кутишга ўрганганимизда, ғалати бир шодлик дилимизни қамраб олади. Шунда Худованд бизнинг хаётимизда ишлаётганини кўрамиз. Унинг хузурини хис қилмасак хам, У бизда ишлаётганини англаймиз. Шундай пайтда У бизнинг қайғумизни шодликка айлантиради. Сахрода биз Ундан жуда кўп сабоқларни ўрганамиз. Қийин бўлса хам ўша сабоқларни ўрганишда давом этинг. Бу сизнинг фойдангиз учун.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top