3:52

Сахродаги неъмат

MP3

Сахронинг қумга тўла шамоллари да Худованднигн ваъдалари худди пуч сўзлардай туюлганидай нима қиласиз?

Ассалому алайкум қадрли биродарлар. Сиз хаётингиздан мамнун, дўстлар қуршовида, хурсандчилик ва хотиржамликка тўла хаёт билан яшаётганингизда бирданига ўзингизда сахрода, ёлғиз хис қиласиз. Худди хаётингиз бутунлай тескарисига айлангандай. Бир неча кун олдин бошингиздан кечирганларингиз тушдай туюлади, гўё. Шундай пайтда чалкаш холдаги фалажлик сизнинг миянгизни эгаллаб олади. Қаерга боришингизни, нима қилишингизни билмайсиз. Ўз-ўзингиздан нега бундай бўлди? Мен энди кимман, деган саволларни сўрайсиз. Шундай холатларда нима қиласиз? Шундай пайтларда биринчи қилиниши керак бўлган нарса бу ХУдованднинг неъматини қидиришдир. У сахрода Ўз фарзандларига қандай ғамхўрлик қилишни жуда яхши билади. Бу хақиқатларни Худованд менга сахрога қилган саёхатларим давомида ўргатди.

Мен бир нечта хамрохларим билан бирга машинада сахрони кесиб ўтиб, яқинроқдаги шахарчага бораётган Эдик. Бундай охири йўқ туюлган сахрони кесиб ўтаётганимизда бирданига сахродаги кичик қоялар орасидан жуда ажойиб ва сокинлик билан оқиб чиқаётган ирмоқни кўрдик. Хамрохларим менга буни Водий дейишларини айтишди. Ўша пайтда мен оазис сўзининг маъносини англадим. Ўша ерда сахронинг қоқ ўртасида биз чанқоғимизни қондирдик. Ирмоқ олдида, сувнинг бу қадар гўзаллиги ва хотиржамлиги олдида биз сахрода бошимиздан кечирган хамма қийинчиликларимизни унутдик. Бу холат хеч хам кўз олдимдан кетмайди. Яна бошқа бир куни доимгидай хамрохларим билан сахрода кетаётганимизда осмонни қора булут қоплаб, сахрога хос бўлмаган бир холатда, ёмғир ёға бошлади. Хамрохларим хайрат ва хурсандчилик билан: “Ёмғир, ёмғир ёғяпти”, — дея бақиришарди. Уларнинг айтишича бу кутилмаган ва чўлга хос бўлмаган бир холат экан.

Ўз тажрибаларимдан келиб чиққан холда сизнинг холатингизни жуда яхши тушунаман. Хаётингизнинг сахросида ўзингизни қандай хис қилаётганингиздан қатъий назар сиз на олдинга на орқага харакатлана оласиз. Сиз нажотсиз қолгандай хис қиласиз, аммо Худованд мана шундай нажотсиз холингизда хам сизни ўша холатда олиб чиқиб кетади. Йеремия пайғамбар « У бизни сахрога бошлади”, деган сўзларни айтган эди. Сиз мутлақо кутмаган пайтингизда У сиз учун ўша водий, ва ўша ёмғир бўлади. Ишаё пайғамбарнинг китобида: «Сув сахродан отилиб чиқади”, — деб ёзган эди. Унинг мақсади сизнинг юрагингиздаги сахрони, ям-яшил, гуркираган ўтлоққа айлантириш. Сизни яшил ўтлоқлар бўйлаб етаклашдир. Ўша ерда сиз ором топасиз. Баъзан У Ўзининг мухаббатини айтиш учун сизни сахрога етаклайди. Забурда ёзилганидай Худованд халқига сахрода дастурхон хозирлади. Хўш хаётингиз сахросида ўзингизни ёлғиз, хаётингизнинг боши ва охири маъносиздай туюлган пайтларда нима қиласиз?

Сахронинг қумга тўла шамоллари да Худованднигн ваъдалари худди пуч сўзлардай туюлганидай нима қиласиз?

Сахройингизни қанчалик катталигининг ахамияти йўқ. Худованд Ўз фарзандларига қандай ғамхўрлик қилишни билади. Сиз сахродан ўтар экансиз, У сизга бирма-бир сабоқ бера бошлайди ва сизни ўзингиз тасаввур қилмаган оромбахш ерларга етаклайди. Сизни мана шу сахродан чиқиб олишга ўргатади. Бу пайтда асло тушкунликка тушманг. Ўзингизни қўлга олинг. Худога бўлган умидингиз ва ишончингиз сизнинг таянчингиз бўлсин. Айнан мана шулар билан сиз Худованд сизга тайёрлаган синовлардан ўта оласиз. Хаётимизнинг бошқа сахифаларида қийинчилик бўлмаганда, хаёт сўқмоқларидан юриш осон. Бироқ сахрода хам Худованд сизни ташлаб қўймаганини унутмасангиз, сахрода хам У сизга неъматлар хозирлаганини эсласангиз, бундай катта сахро сиз учун мураккаб бўлмай қолади. Асосийси Худованд сиз билан эканини англашдир, қолганини эса Худовандга қўйиб Беринг. Сахродан эсон омон ўтиб олишингизга ишонамиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top