Биз ўтган галги сухбатимизда айтиб ўтганимиздай, бир гунохнинг такрорланишига ўша гунох остидаги жарохат сабаб бўлади. Шунинг учун хам биз ортга қайтиб нима ёки қандай воқеа ўша жарохатнинг пайдо бўлишига сабаб бўлганини топишимиз ва ўша жарохатни Худованднинг шифобахш ёғи билан шифолаб, ўрнига Худованднинг баракасини тўкишимиз керак бўлади. Забурда айтилганидай, У бизнинг қачон ўтиришимиз-у туришимизни билади. У бизнинг фикрларимизни тушунади. Худо биз билан бирга ва бизни кўриб туради. У бизни онамиз қорнида яратган. Унинг кўзлари бизнинг хали шаклланмаган танамизни кўрган. Аввалги сухбатларимизда лаънатларни синдириш, бузиш ибодатларида беш бармоқли ибодат намунасини ишлатганимиздай, ички жарохатларни шифолаш учун хам худди шу намунани ишлатишимиз мумкин. Ибодат жараёнида, 1)Эски хотираларга қайтинг, 2)Ўша пайтда қилинган нотўғри хулосани топинг, 3)Ахлатни супуриб ташланг, 4) Ўша пайтаги чуқур оғриқли холатни юзага чиқаринг, 5) Худонинг нури ва хақиқатини таклиф қилинг.
1.Мана шу юрак жарохати хаётимизнинг қаерида ва пайдо бўлган пайтини эслатишини Худодан сўранг (Эски хотираларга қайтинг) Хаммамизга маълумки кундалик хаётимизда турли хил ходисалар бўлади. “Ўзимни шундай тутишимга нима сабаб?” Бунда биз ўша холатимиздаги хис туйғуларга қараймиз. “Бу нарса мендаги хис туйғуларга қандай таъсир қилади?” Шу пайтда хис туйғуларингизга диққатингизни қаратинг. Биз қисқагина ибодат қилиб, Худованддан бизни орқага, ўша бизнинг юрагимиз жарохатланган ёки хаётимизга салбий таъсир келган пайтга қайтаришини сўраймиз. “Раббим мени орқага юрагим хозиргидай хис қилган пайтга олиб борасанми?” Исо Масих бизни охисталик билан оғриқ кўмилган жойга олиб боради. У хатто биз онамиз қорнида бўлган пайтимизга олиб бориб, биз билан бирга юриши мумкин; У бизни орқага болалигимиздаги воқеаларга олиб бориши мумкин;
Биз қайси хотиралар хаётимизга таъсир берганлигини билиш учун миямизни қотирмасдан, Унинг хузурида тинчланиб, Уни тинглаймиз. У бизнинг онгимизга шифоланиши керак бўлган нарсаларни олиб келишига имкон берамиз. Биз Уни кутамиз.
Биз ўтмишимизни ўзгартира олмаймиз, аммо Худонинг инояти билан, У шайтон ёмонликка ишлатмоқчи бўлган холатларга шифо бериши ва жарохат ўрнини хақиқат билан алмаштириши мумкин. Забур 146:3 У эзилган кўнгилларни даволаб, Яраларига малхам суртади. Бу жарохатларни бутунлай олиб ташлаш учун махсус ибодат қилиш керак бўлади. Биз эса сизга ўша ибодат намунасини айтиб ўтамиз. Сиз хам шундай ибодат қилишингиз мумкин. “Худовандим Ўзимни бундай тутишимга сабаб нима?” “Бу холат мендаги хис туйғуларга қандай таъсир қилади?”, “Раббим мени орқага юрагим хозиргидай хис қилган пайтга олиб борасанми?”
Шу ибодатдан сўнг Худованднинг жавобини кутинг. Сиз Исо Масихдан орқага хозиргидай хис қилган пайтимга олиб бор, деб сўраганингизда, сиз хис қилган туйғунинг нималигини айтишингиз керак бўлади. Сиз ибодат қилганингиздан сўнг, У албатта сизга жарохатни кўрсатади. Ва ўша жарохатга сабаб бўлган нотўғри ишончни хам кўрсатади. Шундай пайтда биз юрагимизни Унга тўкишимиз керак. Кучли ва оғриқли хис-туйғулар туфайли кишилар нотўғри хулосага келадилар. Кўчинча бу мана бундай кўринишда бўлади: “Мен ландовурман” ёки “Худо хар доим хам хши эмас” ёки “Мени хеч ким яхши кўрмайди” ёки “Ўғил/қиз бола бўлганим яхшийди”. Мана шу нотўғри ишончни Худовандга айтиб, унинг ўрнини Худонинг хақиқати билан алмаштиринг. Сиз ўзингиз хақингизда қандай нотўғри хулосага келган бўлсангиз ва йиллар давомида шунга ишониб, унинг таъсирида бўлган бўлсангиз, Худовандга ибодат қилиб, ўша нотўғри хулосанинг ўрнини Унинг хақиқати билан тўлдиринг. Бугунги сухбат сизга маъқул келди деган умиддамиз.