4:15

Худони билиш ва Унга ишониш

MP3

“Сизлар менинг шохидларимсизлар» — дейди Эгам, “ва Менинг Ўша эканимни билиб, Менга ишонишингиз учун Ўзим танлаган хизматчимсиз.” (Ишаё 43:10)

Бу сўзларни Худонинг Ўзидан эшитиш нақадар ажойиб! Бу сўзларни Худованд шахсан сизга айтмоқда. Сиз Унинг шохидисиз. Сизни Унинг Ўзи танлаган. Сиз Уни билишингиз ва Унга ишонишингиз учун танлаган сизни. Исроил халқи асирликдан қайтгач Ишаё пайғамбар Уларга шундай сўзларни айтган эди: “Қадим вақтлардан бери хеч ким сизнинг ёнингиздаги Худо хақида эшитмаган ва кўрмаган. У Ўзини кутганларнинг фойдасига иш қилади.” Бу оят Ишаё 64 боб 4 оятда ёзилган. Аммо хаворий Павлус хам шунга ўхшаш бир оятни айтган эди. 1 Коринфликлар 2:9: “Кўз кўриб, қулоқ эшитмаган, инсон ақли бовар қилмаган нарсаларни Худованд Ўзини севганларга мухайё қилган.” Худованд бизнинг хаётимизда кўз кўриб, қулоқ эшитмаган, инсон ақли бовар қилмаган ишларни қилишни хохлайди.

Аммо худди Худонинг халқи Бобилликларга асир бўлганидай хаётимизда баъзи нарсаларга қул бўлиб қолганимиз бизни Ишаё 64 боб 4 оятда ёзилганидай ёки 1 Коринфликлар 2 боб 9 оятда ёзилганидай хаётда яшашимизга йўл қўймайди. Масихийларнинг кўпчилиги Худованд уларга бермоқчи бўлган Муқаддас Рухга тўла, фаровон ва самарали хаётда яшай олмайдилар. Чунки хаётларининг баъзи қисмларидаги баъзи тўсиқлар бунга йўл қўймайди. Хаётимизнинг бирор қисмида қуллик бор ёки йўқлигини билишнинг энг яхши йўли Худонинг хаётимизда мухайё қилишни хохлаган хар бир нарсадан рохатланаяпмизми йўқми, шуни билиб олишдир. Хар биримиз ўз-ўзимизга Мен Исо Масих орқали Худо билан қилган ахдимнинг самараларини хаётимда кўраяпманми?, деган саволларни беришимиз керак. Худди Исроилликлар қулликда бўлганидай, биз хам хаётимизда бирор нарсанинг қуллиги остида бўлишимиз мумкин. Шу қуллик туфайли Худонинг Ўз фарзандларига бермоқчи бўлган бешта асосий имтиёзларини шахсан англай олмаймиз.

Ишаё китобида ёзилишича Худованд қуйидаги бешта имтиёзларни Ўз фарзандларига бермоқчи:

1)Худони билиш ва Унга ишониш, 2) Худони Улуғлаш, 3) Худовандда қаноатланиш, 4) Худованднинг тинчлигини хис қилиш, 5) Худонинг хузури билан рохатланиш. Хозир эса келинг биринчи имтиёзни кўриб чиқайлик. Ишаё 43 боб 10 оятда ёзилишича бизлар Уни билишимиз ва Унга ишонишимиз учун танланганмиз. Қадимий иброний тилида «билиш” сўзи “ядха” шахсан яқиндан билиш маъносини англатади. Бу дунёда яшашингиздан асосий мақсад хам шу: «Яратувчингизни яқиндан билиш ва Унга ишониш”. Агар сиз аллақачон Масихни ўзингизнинг нажоткорингиз деб қабул қилган бўлсангиз, хозир Худо билан муносабатингиз қандай?

Агар У билан яқин муносабатда бўлаётган бўлсангиз бу жуда хам ажойиб, аммо У билан муносабатингиз яхши бўлмаса, Унга яқинлашишингиз учун нима халақит бераяпти? Ишаё 43:10 оятда ёзилганидай, Худованд нафақат Уни билишимизни яна Унга ишонишимизни хам хохлайди. Ишониш иброний тилида «аман” яъни “мустахкам туриш, ишониш ва охиригача чидаш” маъноларини беради. Хаётда Худога бўлган ишончимизни синайдиган турли хил вазиятлар бўлади. Кўринмас Худога ишониш бу хар бир имонлига ўз-ўзидан келадиган нарса эмас. Аммо баъзида кўринмас Худога ишониш, бизнинг қўлимиздан келмайдигандай туюлади, аммо Худованд бизнинг ишончсизлигимизни енгишимизга ёрдам беришни жуда хохлайди. Агар Унга билишингизга ва Унга тўлиқ ишонишингизга бирор нарса халақит бераётган бўлса, ўз-ўзингизни айблаб куюнманг, аксинча қувонинг, чунки Масих сизни Уни билишингизга ва Унга ишонишингизга тўсқинлик қилаётган нарсалардан бутунлай озод қилмоқчи. У сизнинг хаётингизда кўз кўриб, қулоқ эшитмаган ва инсон ақли бовар қилмайдиган ишларни қилмоқчи. Омин!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top