4:08

Инсон Рухининг муқаддаслиги 1 қисм

MP3

“Эй, севикли биродарларим, Худо бизга бундай улуғ ваъдаларни берган экан, бадан ва рухимизни булғовчи хар қандай мурдорликдан ўзимизни тозалаб, Худодан қўрқиб яшаб, бутунлай муқаддас бўлайлик” (2 Кор 7:1)

Азиз тингловчи биродарлар, биз бу дунёдан бўлмасакда, шу дунё ичида яшаймиз. Биз бу дунёга тегишли бўлмаган холда дунё ичида бегоналар бўлиб яшаш жуда қийин. Хазрати Исо Масих: «Сизлар ернинг тузисизлар”, ёки “Дунёнинг нурисизлар”, деб айтган эди. Биз бу дунё одамлари орасида туз ва нур бўлиб яшашимиз керак. Аммо гунохкор дунё доимо рухимизни ўзига ром қилмоқчи бўлади. У ўз уринишларида қатъий ва шижоатлидир. У бизларни алдаб, гунохга қўл беришга кўндиради. Агар биз қаршилик кўрсата бошласак, бизни «қолоқ” деб ёмонлайди. Хозирги кунда кўп имонлилар гунохга қаршилик кўрсатишнинг ўрнига дунёнинг сиқуви остида орқага чекинмоқдалар. Бир неча йил олдин имонлилар кинотеатрларга деярли боришмас эди. Борган тақдирда хам баъзи бир яхши киноларга боришарди.

Хозир эса, дунё бўйлаб имонлилар ўз уйларида завқ билан турли хил киноларни томоша қилишади. Бир куни дўстиб олдига бир йигит келиб: «Порнографик киноларни кўрсам бўладими, йўқми?”, — деб сўрабди. Бундай савол беришнинг ўзидаёқ дунё имонлиларга қанчалик ўз таъсирини ўтказаётганлигини кўрса бўлади. Биз эшитадиган мусиқа хам кўнглимизга дунёвий ўй-хаёлларни солади. Бундай хаёллар таъсири остида биз дунёга уйғунлашиб кетаверамиз. Доимо дунёвий мусиқани эшитувчи имонли бундай хаёлларнинг чангалидан қочиб қутула олмайди. Имонли кишилар номаъқул хазилларни ва латифаларни эшитмасликлари ва ўзлари хам сўзламасликлари хақида гапириш ортиқчадай туюлиши мумкин. Бироқ Павлус буни долзарб масала деб билиб, илк жамоатларни шундай деб огохлантирган эди: “Сизнинг орангизда хеч қандай зиногарлик, ифлослик ёки таъмагирлик хатто тилга олинмасин. Булар муқаддас кишиларга муносиб эмас.

Шунингдек, беадаб ва ахлоқсиз гап ёки майнабозчилик хам бўлмасин. Булар сизга муносиб эмас.” Бу гаплар бизга хам таълуқли. Бизнинг орамизда ахлоқсиз ишлар, аскиялар ва латифалар хатто тилга хам олинмаслиги керак. Хар бир имонли кўзларига эхтиёт бўлиши керак. Чунки биз кўрга ахлоқсиз нарсалар бизда нопок ўй-хаёлларни уйғотади. Биз нафақат ўзимизнинг танамизни назорат қилишимиз, балки ўз рухимизни хам турли хил нопокликлардан асрашимиз керак. Афсуски биз бу борада кўп муваффақиятсизликларга учраймиз. Биз бутун эътиборимизни ахлоқ нормаларига қаратиб, рухиятимизга эътибор бермаймиз. Натижада эса хасад, манманлик, шафқатсизлик ва норозилик каби салбий хислатлар хаётимизда хукмронлик қила бошлайди. ДАрбадар ўғил хақидаги масалда катта ўғил – намунали хаёт кечирадиган, аммо хасадгўй ва димоғдор одамнинг тимсолидир. Шох Шоулнинг Довудга қарши курашининг асоси хам хасадгўйлик эди.

Худо хар биримизни Масих Танасида истаганича қўйди ва хаётда ўз ўрнимизни белгилади. Баъзиларга хаётнинг тўридан, бошқаларга эса қуйироқдан жой ато қилди. ХАсад ва рашк туйғуларидан озод бўлиш учун биз Худода қаноат хосил қилишимиз керак. Асаф хам фосиқларнинг соғломлигини кўргач: «Мен бекорга пок сақлабман, юрагим, Халол қўлимла ишламоғим бехуда экан”, деганида хасад қилган эди. Аммо: «Осмонда кимим бор СЕндан бўлак? Ерда хам Сендан ўзгасини истамайман”, деганидан сўнг у хасадгўйлик гунохидан фориғ бўлди. Қадрли тингловчилар сиз хам юрагингизга назар ташланг, сизда хам хасадгўйлик хислати бор бўлса, бундан дархол озод бўлинг. Бу хислат сизни халокатга элтади. Яхшиси Худога қаноат қилинг. Бу мавзунинг давомини кейинги сухбатимизда давом эттирамиз. Унда сиз имонлиларни халокатга элтадиган яна бир хислат хақида сухбатлашамиз. Кейинги сафар дийдорлашгунга қадар ОМОН бўлинг!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top