2:45

Худонинг ваъдалари 03

MP3

Ассалому алайкум азиз дўстлар! Мусо мидиёнлик ҳамда ҳабашистонлик аёлга уйланган эди. Бундан тушунишимиз мумкинки, ўзга халқдан бўлганлар Исроилнинг имонини қабул қилишса, улар билан турмуш қуриш мумкин эди.

Раҳобанинг ҳолати озгина ўзгача эди. У Исроилга турмуш орқали эмас, балки, Исроил Худосига бўлган тирик имон шаҳодати орқали кириб келди. Худо Канъон ерини Исроилга бераётганига унинг ишончи комил эди, шу сабабли, у ва унинг бутун хонадони халос бўлди, Ериходаги ҳаммани қириб ташлаш ҳақидаги буйруқдан қутулиб қолди.

Рут китоби ҳам мана шу теологик контекстда ёзилган бўлиб, тарихий даври туфайли бу китоб Ҳакамлар китобидан кейин келади. Бу китобда Мўаблик аёлнинг Худога садоқати ва фидойилиги ҳақида ёзилган.

Бу аёл Исроилга қабул қилинади, ўз қариндоши уни ўз паноҳига олади ҳамда шоҳ Довуд унинг наслидан келиб чиқади. Ўзга халқдан бўлган бу одамлар қайси йўл билан Исроилга кириб келишларидан қатъий назар, улар Исроил халқига қабул қилинди.

Уларга Исроил халқига кирмасдан нажотга эришишнинг бошқа йўли очиб берилмаган, шунга қарамай, Исроил халқи бошқа халқларга бориб, уларнинг имонини қабул қилишга ундашмаган.

Ўзга халқлар — Худонинг нажот ишлари орқали аҳд баракаларидан баҳраманд бўла бошлайдилар. Ёшуа китобида Канъон ерининг эгалланишида Исроил муваффақиятга эришгани алоҳида таъкидлаб ўтилган.

Ҳакамлар китобида эса, ерни эгаллашда эришган натижаларидаги камчиликлар кўрсатиб ўтилган. Кўп жойларда, Исроил халқи ўз душманларини енггандан сўнг, уларни ишлатиш мақсадида, қарол бўлиб хизмат қилишга олиб қолишган.

Улар Канъон халқи билан аҳд тузганлари учун Худо уларга танбеҳ бериб, уларнинг худолари Исроил халқига тузоқ бўлишини эслатади. Ҳакамлар китобининг мавзуси Ҳакамлар китобининг 2 боби 11 оятидан 23 оятларгача бўлган жойда берилган.

Исроил ерни қўлга киритгандан сўнг, унинг тарихида бир хил воқеа қайта-қайта такрорланади. Яъни, улар Худога қарши исён қилиб, диний синкретизмга, яъни ўз дини билан бошқа дин фикрларини аралаштириш, ҳатто, ўз имонларидан воз кечишади.

Канъон халқларининг динлари Исроил халқига хуш ёққан кўринади. Сўнг, бошқа халқлар уларни босиб олиб, зулм қилишига йўл қўйиш орқали Худо уларни жазолайди. Шундан сўнг, зулм остида қолган халқ Худога ёлворади, шунда Худо уларга ҳакамларни юбориб, уларни душманларидан озод қилади. Азизлар, мавзумиз шу ерда ўз поёнига етди. Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top