4:17

Васвасалар орқали ўсиш

MP3

Ассалому алайкум азизлар. Хаёт сўқмоқларида сизлар билан яна ёнма-ён юриб сухбатлашиш имконига эга бўлганимиздан хурсандмиз. Сухбатимиз мавзуси хар биримиз учун жуда ахамиятли. ХАр биримиз хаётимизда турли хил васвасаларга дуч келганмиз ва хали жуда кўп марта дуч келамиз хам. Ёқуб 1 боб 12 оятда шундай ёзилган: « Синовга сабр-тоқат қилган одам бахтиёрдир. Чунки у синовдан ўтгач, РАббимизни севувчиларга насиб бўладиган хаёт тожига сазовор бўлади.” Ха, хар бир синовлар ва васвасалар бизга нималарнидир ўргатади. ХАр бир синов ва васвасалар яхшилик қилишга ёки тўғри нарсани танлашга бир имкондир. “Менга келган синовлар илоќийлик йўлидаги узтозларимдир”, — деган эди Мартин Лютер. Рухий етукликка эришиш йўлида васваса ва синовлар бизга тўсиқ тошидан кўра кўпроқ юқорига кўтарилишимизга ёрдам берадиган ёрдамчи тошлар каби хизмат қилади. ШУ нарсани англаб етганингиздагина, Бу васвасалар сизга тўғри нарсани танлашингиз йўлида ёрдамчи бўлиб хизмат қилади.

ВАсваса бизга танлаш имкониятини беради. Биз васвасаларни ёмон кўрамиз, аммо ХУдованд уларни бизни ўстириш учун ишлатади. Хар сафар сиз ёмонлик ўрнига яхшиликни танлаганингизда Масихнинг суратига томон бир қадам қўйган бўласиз. БУ нарсани тушуниш учун эса сиз энг аввало МАсихнинг сифатларини аниқлаб олишингиз керак. БУндай сифатларни аниқлашнинг энг осон йўли бу – Муқаддас Рухнинг самараларини билишдир. Муқаддас Рух бизнинг хаётимизни бошқарганида бизнинг ичимизда мухаббат, севинч, хотиржамлик, сабр-тоқат, лутфкорлик, хайрихохлик, садоқат, мулойимлик, ва ибо каби хислатларни шакллантиради. Бу тўққизда сифатларнинг хаммаси Масихда мужассам эди. Муқаддас Рухнинг меваларига эга бўлиш – Масихга ўхшаш бўлиш демакдир. Муқаддас Рух хаётимизда бу тўққизта меваларни қандай шакллантиради? Уларни бир зумда пайдо қиладими? Бир куни уйғонганингизда шу сифатларга эга бўлиб қолган бўласизми?

Йўқ, ундай бўлмайди. Мевалар жуда секинлик билан пишиб етилади. Қуйидаги қоида сиз эслаб қолишингиз ва доимо ёдингизда сақлашингиз керак бўлган қоидадир. Худованд сизда Муқаддас Рухнинг бирор бир самарасини шакллантириши учун сизга ўшанга қарама қарши бўлган ходисаларни беради. Шу орқали У сизда ўша самараларни пайдо қилади. Сабр-тоқатли қилиш учун сизга сабр-тоқат қилишингизга тўғри келадиган ходисаларни беради. ШУ орқали сиз сабр-тоқатли бўлишни ўрганасиз. Жуда ғалати ва ноанъанавий усул, тўғрими? Бу сифатларни шакллантиришда албатта танлов катта рол ўйнайди. ВАсвасалар ва синовлар эса бизга танлаш имкониятини беради. Масалан, Худованд бизга севишни ўргатиш учун атрофимизга биз ёқтирмайдиган кишини олиб келиб қўяди. Сизга ёқадиган ва сиз севадиган кишиларни севиш бу Муқаддас Рухнинг самараси эмас. Сизга ёқадиган одамни севиш жуда осон. Худованд бизга севинчни ўргатиш учун хаётимизга қийин дамларни қўяди.

ШУндай қийин холатларда хам севинишни ўрганишимиз учун. Хурсандчилик хаётингизда бўладиган холатларга боғлиқ, аммо севинч эса Худованд билан муносабатингизга боғлиқ. Худованд хаётимизга режамиздан ташқари холатлар ва воқеаларни қўйиш билан бизга хотиржамликни ўргатади. Шундай чалкашликлар ва тартибсизликларда хам Худога ишониб, хотиржамликни хис қилишни ўрганамиз. Худованд бизда ўзи хохлаган сифатларни пайдо қилиш учун қарама қарши холатлардан фойдаланади. Сиз ёмон бўлишга васваса қилинмагунингизча, яхши бўлолмайсиз. САдоқатсизлик қилиш учун васвасага тушмагунингизча садоқатли бўлишни ўрганолмайсиз. ХАр сафар сиз васвасани енгганингизда Исонинг сифатларига яқинроқ бўлиб бораверасиз. Азизлар бугунги мавзуимиздан хаётингиз учун керакли нарсани олдингиз деган умиддамиз. Бу мавзу сизни васвасага қандай муносабатда бўлишга ўргатган бўлса, бундан кўнглимиз кўтарилди. ВАсвасаларни енгиб яшашга енг шимаринг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top