MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар. Суҳбатимизнинг бошида барчамиз учун муҳим бўлган бир саволни бериб кўрмоқчиман. Азизлар, ушбу саволни шунчаки тинглаш учунмас, балки барчамиз шу ҳақида чуқурроқ ўйлаб кўришимиз учун беряпман.

Азиз дўстим, сиз бошқа имонлиларга ва Худонинг оиласига бағишланганингизни қандай намойиш этасиз? Бошқа масиҳийлар билан “бир-бирингиз” амрини қандай амалга оширасиз?

Ҳаракатдаги аъзо сифатида қайси жамоатга қўшиласиз? Сиз етук бўлиб борганингиз сайин, Масиҳнинг Танасисини севишни ва У учун қурбон бўлишни хоҳлайсиз. Азизлар, Муқаддас каломда шундай ёзилган: “Эй эрлар, Масиҳ имонлилар жамоатини севиб, улар учун Ўзини қандай фидо қилган бўлса, сизлар ҳам хотинларингизни шундай севинглар.” Эфесликларга мактубининг 5 боби 25 ояти.

Сиз Худонинг жамоати учун севгингиз ифодасини ҳам жумлангизга қўшиб қўйишингиз керак. Сиз ушбу саволларга жавоб ҳақида ўйлар экансиз, ушбу мақсадларнинг ҳар бир ҳақида сизга гапирган оятларни қўшиб қўйинг.

Муқаддас китобда бир қанча оятлар бор. Ҳаётий жумлангизни ўзингиз хоҳлагандек тузишингиз учун ҳафталар ёки ойлар керак бўлиши мумкин. Ибодат қилинг, бу ҳақда ўйланг, яқин дўстларингиз билан гаплашинг ва Каломга асосланинг.

Сиз жумлангизни якуний шаклга келтиргунча бир неча марта янгиттан ёзишингизга тўғри келиши мумкин. Ҳаттоки шунда ҳам, Худо сизга очиқлик берганига қараб бир қанча кичик ўзгартиришлар қилишингиз мумкин.

Бунга қўшимча равишда, жумлани тузишда уни яхшироқ ёдда сақлашингиз ва ундан илҳомланишингизга қараб қисқартирилган сўзлар ёки машҳур сўзлардан фойдаланишингиз мумкин. Шунда ўзингизни ҳар куни эслай оласиз.

Сулаймон шундай маслаҳат берган: “Чунки бу сўзларни қалбингда сақласанг, дилинг яшнайди, улар доим тилингда тайёр бўлсин.” Сулаймон Ҳикматлари китобининг 22 боби 18 ояти.

Азизлар, қуйида бир қанча мисоллар мавжуд: “Менинг ҳаётдаги мақсадим бутун қалбим билан Масиҳни улуғлаш, шаклим билан унга хизмат қилиш, Унинг оиласи билан биродарчиликда бўлиш, характерда Унинг каби бўлиш ва Унга улуғворлик келтириш учун Унинг дунёдаги топшириғини бажариш”.

“Менинг ҳаётий мақсадим Масиҳ оиласининг аъзоси, Унинг характерининг намунаси, Унинг иноятининг хизматчиси, Каломининг хабарчиси ва улуғворлигини қувватлантирувчиси бўлишимдир.” Шунинг билан азиз биродарлар, мавзумизга якун ясаймиз. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top