4:05

Энг яхши мухаббат изхори бу вақтдир

MP3

Ассалому алайкум қадрдон биродарлар. Биз сизлар билан хаёт дарсимизда Худовандга яқинроқ бўлишни, хаёт сўқмоқларида, унинг хар бир қисмида Худованд хақида яхшироқ билишни истар эканмиз, бу жараёнда хар бир, бир учун арзимас бўлиб кўринган кичик нарсалар хам мухимдир. Сиз вақт хақида қандай фикрингиз бор? Уни қандай ишлатиш мумкин? Уни фойдали ва натижаси бир умрга қоладиган қилиб ишлатиш мумкинми? Ха, ўйланиб қолдингизми? Чунки бу савол жуда чуқур ва анча мулохазани талаб қиладиган савол. Келинг вақт ва мухаббатнинг бир-бирига қандай боғлиқлик томони борлигини кўриб чиқамиз. Бунинг учун энг оддий бир мисолдан бошлаймиз. Фараз қилайлик, сизнинг бирорта севимли машғулотингиз бор. Хўш ўша машғулотингизга қанча вақт сарфлайсиз. Мумкин қадар кўпроқ вақт сарфлагингиз келади, тўғрими? Мухаббатда хам шундай. Сиз нимани ёки кимни севсангиз ўша нарса ёки кимсага кўпроқ вақт ажратасиз. Шунинг учун хам мавзумизнинг номини Энг яхши мухаббат изхори бу Вақт, деб атадик.

Муносабатларнинг мухимлигини таъкидлашнинг ўзи етарли эмас, уларнинг қанчалик мухимлигини вақт орқали исботлашимиз керак. ФАқат сўзлар xеч нимани англатмайди. “Эй фарзандларим, биз сўз ёки тил билангина эмас, балки амалда ва хақиқатда севишимиз лозим”. Бу оят 1 Юханнода ёзилган.Муносабатлар вақт ва xаракатни талаб этади. Мухаббатни кўрсатишнинг энг яхши йўли эса, ВАҚТдир. Бизнинг бошқалар хақида ўйлашимиз ёки уларга бирор нарса беришимиз мухаббат эмас. Мухаббат бу ўзимизни бошқаларга беришдир. Одатда эркаклар буни тушунмайдилар. Мен кўпчилик эркаклардан шундай гапларни эшитганман: « Мен хотиним ва болаларимни тушунмайман. Уларга хамма нарсани мухайё қиламан, хеч нарсадан камчиликлари йўқ. Улар мендан яна нима хохлашади?” Улар сизни хохлашади. Уларга боқишингизни, уларни тинглашингизни, улар билан вақт ўтказишингизни, улар билан бирга бўлишингизни, эътиборингизни хохлашади. Хеч нарса буларнинг ўрнини босолмайди. Мухаббат билан қилинган энг яхши совға бу олмослар ёки гуллар ё шоколад эмас.

Энг яхши совға сизнинг эътиборингиз. Сиз севганингизга диққат эътиборингизни қаратиб шундай дегандай бўласиз: «Мен сени қадрлайман, Мен сени шунчалик қадрлайманки эанг қимматли нарсамни – вақтимни сенга хадя этаман.” Сиз бошқа учун вақт ажратганингизда ўз вақтингизни қурбон қилаётган бўласиз. Қурбонлик эса Мухаббатнинг хуш хидидир. Биз юқоридаги холатни эр ва Хотин ўртасидаги муносабатга қиёслаб тушунтирдик. Аммо бу холатни хаммага биродарларга ва бошқаларга хам қўллаш мумкин. Биз кимга кўпроқ вақтимизни ажратсак, унга эътибор қилсак, уларни севишимизни кўрсатган бўламиз. Сиз кимнидир севмай туриб унга бирор нарса беришингиз мумкин аммо бермай туриб севолмайсиз. Шу ерда хаммамиз севган бир оятни ёдга олайлик: «Зеро Худо оламни шунчалик севдики…” бу оятнинг қолганини давом эттира оласизми? Ха, У ўзининг ягона ўғлини берди. Мухаббат ёхуд севиш бу бериш дегани. Севишни кечиктириб бўлмайди. Хозир севишни бошлашнинг энг яхши вақти.

Нега хозир айни вақти экан, деб сўрашингиз мумкин. Сизларга бир нарсани айтай, кейин бунга имконингиз бўлмаслиги мумкин. Холатлар ўзгаради. Одамлар нариги дунёга рихлат қиладилар. Болалар ўсади. Эртага нима бўлишини билмайсиз. АГар кимгадир мухаббатингизни билдиришни хохласангиз хозир айни вақти. Бир куни Худованднинг олдида туришингизни ўйланг. Ўша вақтда Унинг саволларига қандай жавоб берасиз? Сиз бошқалар билан муносабатда ўтказишингиз керак бўлган энг қимматли вақтингизни ахамиятсиз нарсаларга сарфлаганингизни қандай тушунтириб Бера оласиз? Сизнинг хозир қилаётган ишларингиз одамлардан кўра афзалми? Сиз ким билан кўпроқ бирга вақт ўтказишингиз керак? Бунинг учун нима қилиш керак? Қандай қурбонликлар қилишим керак деб ўйлайсиз. Бу хақида чуқурроқ ўйлаб кўринг қадрдон тингловчилар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top