2:51

Худо билан бирга яшаш 01

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна соғ-саломат учрашиб турганимиздан бағоят хурсанмиз. Азиз дўстим, сизга бир-икки савол билан мурожаат қилмоқчиман.

Сиз мол гўштини ейишни афзал кўрармидингиз ёки картошка пўчоқлариними? Бундан ташқари сиз байрамона кийимлар кийишни ёқтирармидингиз ёки жулдурвақа кийимларда юриш сизга ёқадими?

Сиз доимо хурсандчиликни яхши кўрармидингиз ёки ғамгинликними? Муқаддас Китобнинг Луқо китобининг 15-бобида бизга дарбадар ўғил хақида ҳикоя қилинади. Бу жойда биз Худодан узоқлашувчи ўғил ҳақида ўқиганмиз.

Бизга маълумки, у охири чўчқалар билан бир охурдан овқат еб, эгнига жулдур кийимлар кийиб олади. Бу йигитни ўз-ўзини қоралаш ва айибдорлик ҳисси қийнар эди.

Нимагадир кўп инсонлар Худованднинг йўллари камбағаллик, бахтсизлик ва қолоқликка олиб боради, деб ўйлашади. Аслида эса бунинг акси бўлади. Худодан узоқлашиш ғамгинлик, камбағаллик ва охир-оқибат ўлимга олиб боради.

Юқорида айтиб ўтган йигит ўз уйига отасининг олдига қайтиб келаётганидагини йўлда ўзининг барча хатоларини тушуниб етади, ва унда яна Худо билан яшаш умиди пайдо бўлади.

Унинг ўз уйига қайтиши байрамга айланиб кетади. Чунки ўз уйида, мол гушти, яхши ва тоза кийимлар, хурсандчилик бор эди. Азиз дўстим, агар сиз художўй инсоннинг ҳаёти қийноқларга тўла деб ўйласангиз, унда гуноҳкор инсоннинг ҳаёти билан яшаб кўринг.

Шунда сиз азиз дўстим, Худосиз яшаш қанчалик оғир эканлигига амин бўласиз. Забур китобида шундай ёзилган гаплар бор. “Бетафиқлар маслахатига юрмагин, ва гуноҳкорлар йўлида турмаган, ва бузуқчилар йўлида ўтирмаган эр бахтли”.

Азизлар, ёдингизда бўлса, ўз укасини ўлдиргандан сўнг, Қобил виждон азобидан жуда қийналар эди. У саросимага тушиб: “Менинг жазоим кўтаришим мумкин бўлгандан ҳам қийинроқдир,” — деб бақириб йиғлар эди.

Инсон доимо шундай гуноҳ қилгунга қадар унинг кўзларига ҳеч нарса кўринмайди, ҳатто гуноҳ ишлар ҳам гуноҳмасдек кўринади. Гуноҳ содир этгандан сўнг, қийналишлар, афсусланишлар, Худога илтижо қилишлар бошланади.

Айниқса Қобилнинг гуноҳи оқибатлари даҳшатли эди. Азиз биродар, Худованд ҳеч кимни асло нотуғри йўлга бошламайди. Унинг йуллари ёруғдир. Ҳатто У бизнинг келажагимиз ҳақида ҳам қайғуради.

Ҳар биримиз учун Унинг режалари бор. Мана шунинг учун ҳам биз Худони севишимиз керак. Азизлар, шунинг билан мавзумиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.dilkashradio.com Ҳозирча хайр омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top