“Худовандга шукур џилсинлар берган инояти учун, одам болаларига кўрсатган мўъжизалари учун! Мана Ўзи мис дарвозаларни пора-пора џилган, темир тамбаларни чопиб парчалаб ташлаган.” Забур 106: 15-16
Ассалому алайкум қадрли биродарлар. Аќамият берганмисиз ёки йўџми, ќар бир имонли бошџа бир кишига бемалол, ќеч иккиланмай «Худо сизни севади”, дея олади. Бироџ ўша имонлилар ўз – ўзига «Худо мени севади”, дейиши џийин. Бунда бир савол тућилади, “Нега биз бошџаларни Худо севишига ишонамиз-у, ўзимизни севишига шубќа џиламиз?”. Худо бошџаларни севгандек бизни ќам севади. Нима учун ќар бир имонли Худо уни севишига шубќа билан џарашини биласизми? Назаримда мен ўша сабабларни биладигандайман. Биринчи сабаби, мен гуноќларимни биламан.
Нима учун Худованд мени севмаслиги кераклигининг сабаблари менга маълум. Бошџаларнинг џалби меникичалик ифлос ва алћов-далћов эмас деган фикрдаман. Баъзи имонлиларни кўрсам, улар ўзларининг солиќликларига ишончлари комилдек юришади. Улар ўзларини шундай тутишадики, Худо уларни шубќасиз севади. Мен эса ўзимни бундай тутолмайман.. Мен ўзимдан фаќрланадиган даражада солиќ бўлмаганман. Бу мен билган сабаблар. Нима учун биз Худонинг яхшини ќам ёмонни ќам бирдай, ўзгармас муќаббат билан севишига ишонмаймиз? Чунки биз ўз фикрларимиз билан Худони ќам инсондай фикрлайдиган џилиб џўйганмиз. Бизнинг назаримизда Худо ќам биз каби фикрлайди. Биз инсонлар бошџаларнинг џилган ишларига џараб севишга ўрганиб џолганмиз. Шу одатимиз туфайли Худони ќам ўзимизга ўхшаш деб тасаввур џиламиз. Бугунги суќбатимизда аќмоџона џайсарлик џилган ќалџнинг юрагига џараймиз.
Забур 106 боб 1-3: «Худовандга шукр џилинглар! У олижанобдир, абадийдир инояти. Бундай десин Худованд џутџарган, душман џўлидан нажот топган халџ. У бизни Шарџу Ћарбдан, Шимолу Жанубдан, турли ўлкалардан тўплаб олди, деб юришсин.” Бу бобда Худонинг халџи ќаџида ёзилган. У ќалџ Худонинг иродасига џаршилик џилди. Худо эса уларни бошџа халџ иќтиёрига топширди. Халџ эса џийноџлар ичида Худовандга илтижо џилгач, Худованд уларни џутџарди. Шундай машаџџат чекишларига ким сабабчи бўлди? Албатта ўзларининг џайсарликлари. Бироџ Худованд уларнинг џийналишларига йўл џўйиб берди. Шу орџали уларни яна Ўзига яџинлаштирмоџ ниятида эди. Биз Худонинг бизга нисбатан ўзгармас муќаббатини џабул џилмас эканмиз, юрагимиз соћлом бўлмайди. Забур 106 санога кўра Худонинг севгиси џанчалик даражада эканини икки турга бўлишимиз мумкин. Биринчиси Худонинг ўзгармас севгиси энг џайсар асирларга ва энг ахмоџ халџџа ќам етади.
Забур 106 санога кўра ќатто энг ёмон эркак ёки аёл ќам ўз машаџџати ичида Худовандга илтижо џилса, Худованд уларга ёрдам беради. Худо уларга ёрдам бериш учун ажойиб ишлар џилади. “Ажойиб иш» иброний тилида pala деб ёзилган. Бу сўз эса «ўта ћайриоддий, мўъжизавий, ќайратланарли даражада” деган маъноларни билдиради. Демак Худонинг Каломига кўра энг ёмон кишилар ќам џийналган чоћларида Худовандга илтижо џилсалар Худованд уларнинг ќаётида ћайриоддий, мўъжизавий, ќайратланарли ишларни џилади. Нима учун шундай ёмон одамга ќам ёрдам беради? Чунки Худованд шундай кишиларни ќам ўзгармас севги билан севади. Унинг ўзгармас севгиси фаџат џийналган пайтларимизда ёрдам берганида эмас, џийналишимизга йўл џўйганида ќам кўринади. Чунки шу џийинчиликлар орџали бизни тарбиялайди. Џийин ќолатларда Худонинг севгисини ќис џилмасак ќам бу џийинчиликларга Худонинг кўзи билан џарашни ўрганишимиз керак. Чунки Худонинг фарзандлари учун Худо йўл џўйган ќар џандай џийинчилик уларнинг фойдасига хизмат џилади.