4:05

Лаънатнинг куч қудрати

MP3

Ассалому алайкум џадрли биродарлар. Бугун сизлар билан лаънатнинг куч џудрати хаџида сўз юритамиз. Эски Ахдда Элиша исмли пайћамбарнинг Гахази деган хизматкори бор эди. Элиша пайћамбар Сурия шохининг бош џўмондони Нўмонни Мохов касаллигидан шифолайди ва эвазига ундан хеч нарса олмайди. Бироџ Элишанинг хизматкори Нўмоннинг олдига бориб ундан пул хамда кийимлар сўрайди. Олган нарсаларини эса Элишага билдирмай яшириб џўяди. Хизматкор келганида, Элиша унга шундай дейди: «Менинг рухим сен билан бирга эмасмиди?! Шу џилганинг учун Нўмоннинг Мохов касали сенга ва сенинг наслингга абадий ёпишиб џолсин. Ўша захоти Гахази џордай оппоџ Мохов касалига чалиниб, Элишайнинг хузуридан чиџди”. Нега шундай бўлди? Элишай уни џилган иши учун лаънатлаган эди.

Янги Ахддан хам бир мисол келтирсак. Марк 11:12,13 оятларда шундай дейилади: “Эртаси кун Байтаниядан чиџџанларидан, Исо оч џолди. У узоџдан барглар билан џопланган бир анжир дарахтини кўриб џолди. Бирон егулик топилармикан деб, унга яџинлашди. ДАрахтнинг ёнига келиб, баргдан бошџа хеч нарса тополмади; чунки анжир териш ваџти эмас эди”. Бу оятни биринчи бор ўџиган одам, Исо Масих анжир дарахтига нисбатан адолатсизлик џилмадимикан, деб ўйлайди. Ахир хали анжир териш ваџти бўлмаган бўлса, албатта у ердан анжир тополмайдида, дейишингиз мумкин. БИроџ мен сизларга бир нарсани айтай, анжир дарахтини бахор ойларида кўрганмисиз? БАхорда анжир меваси пайдо бўлишидан олдин биринчи, кичкина думалоџ бир ўсимта пайдо бўлади.. Араблар бу ўсимтага ном беришган ва бу ном «тушадиган нарса”, деган маънони билдирган.

Анжирлар пишадиган пайт бўлмасдан, Исо Масих анжир џидирган эканда, деб ўйламанг. Гап шундаги ага ранжир дарахтида юџоридан айтганимиз думалоџ ўсимталар пайдо бўлмаса, унда анжир хам бўлмайди. Демак, Исо шу дарахт мевасиз эканлигини биларди. Шундан кейин У нима џилди? У дарахтга гапирди. У шундай деди: « Бундан кейин абадий сенинг мевангни егувчи бўлмасин!”. Унинг шогирдлари бу сўзларни эшитишди. Балки улар: «Устозимиз ўзини бир оз ћалати тутаётир”, деб ўйлашгандир. Бироџ кейинги оятда нима ёзилганига џарасак, хаммаси ойдинлашади: “Бутрус бўлган ходисани эслаб, Исога: «Устоз! Џара, Сен лаънатлаган анжир дарахти џуриб џолибди”. ” Бутруснинг Исога: “Сен лаънатлаган эдинг” – деган сўзларига эътибор беринг. АГар шу воџеани Матто 21 боб 20,21 оятлардан олиб џарасак, у ерда џуйидаги оятлар бор: “…шогирдлар хайратга тушиб; «Џандай џилиб анжир дарахти дархол џуриб џолди?”- дедилар. Исо уларга жавобан: «Сизларга чинини айтайин, — деди, Агар ишончингиз џатъий бўлиб, шубхаланмасангиз, бу анжир дарахти билан содир бўлганини адо этиш у ёџда турсин, хатто бу тоџџа: «Кўтарил-да, денгизга отил”, — десангиз, айтганингиз бўлади. ””

Хўш, анжир дарахтига нима бўлди? У лаънатланган эди. Шу билан бирга, Исо шогирдларига хам лаънатлаш учун хокимлик џудратини берганига эътибор Беринг. У: «бу анжир дарахти билан содир бўлганини адо этиш у ёџда турсин…”, — деди. Агар биз бу хаџида яхшилаб ўйлаб кўрсак, бизда бор бўлган куч џудрат жуда хам џўрџинчли эканини биламиз. Лекин биз кўпинча Мусо пайћамбарга ўхшаб, гапирамиз. Яъни, Худо Мусони Мисрга џайтиб бориб, Исроилни џутџаришга даъват џилганида, У шундай деган эди: «Менда хеч нарса йўџ. Нима билан у ерга боришим мумкин?” Биз хам худди Мусога ўхшаб иш тутамиз. Џўлимизда хасса ушлаб турамиз. Агар уни ерга отиб юборсак, у илонга айланишини билмаймиз. РАббимизга ерда хам осмонда хам хокимлик берилган. У ўзидаги куч џудратни бизга хам берган. Азизлар кейинги сухбатимизда џонунчилик лаънати хаџида сухбатлашамиз. Бу џисм бир оз ћайритабиийроџ ва џизиџарли бўлади, деган умиддамиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top